Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/6725 Дата решения 03.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение OR Z YO`LQURILISH Ответчик / Подсудимый SIRD RYO YO`L QURISH-T ` IRL SH
Source ID 656fcba5-f839-4e10-8b38-8892ce6fc899 Claim ID PDF Hash 93c290d7f586c8ba... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 130-моддаси нинг 130 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 132-моддаси ИПКнинг 132 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6725-сонли иш АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида) Гулистон шаҳри 2025 йил 3 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамичиси Ю.Абизов котиблигида, жавобгар вакиллари А.Бурханов (2025 йил 4 январдаги 02-сонли ишончнома асосида), С.Ширинбеков (2025 йил 2 июндаги 39-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ OR Z YO`LQURILISH” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “SIRD RYO YO`L QURISH-T ` IRL SH” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ OR Z YO`LQURILISH” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “SIRD RYO YO`L QURISH-T ` IRL SH” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня сўм ундиришни сўраган. Даъвогар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни даъвогариштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ариза тақдим этиб, аосий қарзнинг 5 000 000 сўм қисми сўндирилганлиги, низо иш юзасидан тарафлар келишув битими тузишганлигини маълум қилиб, судга келишув битимини тақдим этиб, уни тасдиқлашни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан келишув битимини тасдиқлашни ва низо юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК)нинг 130-моддасига асосан суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 5 сентябрда 50-сонли транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар ўзига тгишли бўлган юк автомашинасини жавобгарга ижарага берган. Тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга асосан 60 000 000 сўм ижара тўлови ҳисобланиб, жавобгар томонидан қисман тўлов амалага оширилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги 40 000 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Қарздорлик сўндирилмаганлиги учун даъвогар 40 000 000 сўм асосий қарз ва асосий қарзга ҳисобланган 20 000 000 сўм пеняни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд муҳокамаси давомида жавобгар томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномасига асосан даъво ариза судга киритилгандан сўнг 2025 йил 19 майда 5 000 000 сўм асосий қарз сўндирилганлиги аниқланди. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 2 июнда низо юзасидан келишув битими расмийлаштирилган. Ушбу келишув битимига кўра, жавобгар даъвогар олдидаги 35 000 000 сўм асосий қарзни тан олиши, 2025 йил июнь ойида 15 000 000 сўм, 2025 йил июль ойида 20 000 000 сўм асосий қарзни тўлаш мажбуриятини олиши, жавобгар суд харажатларини ўз зиммасига олиши, даъвогар 20 000 000 сўм пенядан тўлиқ воз кечиши шартлари асосида тарафлар ушбу келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида”ги 204-сон қарори 7-бандида, судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилсин.Шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2025 йил 2 июнда тузилган келишув битимини ўрганиб, келишувнинг шартлари қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини,шартли тузилганмаганлигини инобатга олиб, уни тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига асосан агар келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. ИПКнинг 132-моддаси тўртинчи қисмига асосан келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкинлиги, бешинчи қисмида эса агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Келишув битимида суд харажатлари жавобгар зиммасига олганлигини инобатга олиб, суд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, тарафлар ўртасида 2025 йил 2 июнда тузилган келишув битимини тасдиқлаб, низо бўйича иш юритишни тугатишни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, яъни 1 200 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127-128, 110, 111, 118, 130-133, 169, 170, 195моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Жавобгар “SIRD RYO YO`L QURISH-T ` IRL SH” масъулияти чекланган жамиятининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “ OR Z YO`LQURILISH” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “SIRD RYO YO`L QURISH-T ` IRL SH” масъулияти чекланган жамиятиўртасида 2025 йил 2 июнда тузилган келишув битими жавобгар “SIRD RYO YO`L QURISH-T ` IRL SH” масъулияти чекланган жамияти даъвогар “ OR Z YO`LQURILISH” масъулияти чекланган жамиятига 2025 йил июнь ойида 15 000 000 сўм, 2025 йил июль ойида 20 000 000 сўм асосий қарзни тўлаш, даъвогар “ OR Z YO`LQURILISH” масъулияти чекланган жамияти 20 000 000 сўм пенядан тўлиқ воз кечиш шартлари асосида тасдиқлансин. Низо бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар “SIRD RYO YO`L QURISH-T ` IRL SH” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига 1 200 000 сўм давлат божи; -даъвогар “ OR Z YO`LQURILISH” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ажримнинг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков