← Назад
Решение #2897071 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 353 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3020-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2024 йил 02 июнь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
суди,
судьяси
Х.Сулайманбековараислигида, судья ёрдамичиси Қ.Махамаджонов суд
мажлисикотиблигида, даъвогар “Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамиятининг
жавобгар
“SIRADRYO
EGA
LUKS”
масъулияти
чекланган
жамиятидан55 499 985 сўм асосий қарз ва 27 749 992 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили
А.Мусаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Ахмедов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг
биносида очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “SIRADRYO EGA
LUKS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади) дан 55 499 985 сўм асосий қарз ва 27 749 992 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили, даъво аризаси киритилганидан кейин
ҳам
жавобгар
қарздорликни
тўламаганлигини
билдириб,
даъво
талабиниқаноатлантирибберишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар олдида
55 499 985 ўмқарздорлиги мавжудлигини, тез кунларда қарздорликни қоплаб
беришларини, даъвогар билан доимий ҳамкорлигини, бундан кейин ҳам
ҳамкорлик қилишларини билдириб, тарафларнинг манфаатини инобатга олиб,
пеня миқдорини камайтириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризаси юзасидан тақдим этилган далилларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 07.01.2023 йилда № 18-сонли
юк ташишдан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга темир йўлдан юк ташишга, юк
вагонлари билан маневр қилиш бўйича хизматлар кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга жами 60 000 000 сўмлик хизмат
кўрсатилган.
Жавобгар томонидан мажбурият лозим даражада бажарилмасдан, бугунга
қадар 55 499 985 сўм қарздорлик қопланмаган.
Қарздорликни қоплаш юзасидан юборилган талабномага жавобгар
муносабат билдирмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 31.12.2023 йилдаги 0430-сонли
ҳисобварақ фактура билан 60 000 000 сўмлик хизмат кўрсатилган, ушбу счётфактуралар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Даъвогар
томонидан
шартномавий
мажбурият
бажарилган
бўлсада,жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада
бажарилмасдан ижара шартномасибўйича 55 499 985 сўм тўловтўлаб
берилмаган.
Даъвогар
томонидан
юборилган
талабномага
жавобгар
томонидан муносабат билдирилмаган..
Натижада даъвогар судга мурожаат қилиб, даъво аризада жавобгардан
ҳар шартнома юзасидан вужудга келган жами55 499 985 сўм асосий қарз ва
27 749 992 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 353-моддаси учинчи қисмига кўра, шартномадан келиб чиққан
мажбуриятларга, агар ушбу бобнинг қоидаларида ва ушбу Кодексда
шартномаларнинг айрим турлари тўғрисида баён этилган қоидаларда бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятлар тўғрисидаги умумий қоидалар
(ушбу Кодекснинг 234-352-моддалари) қўлланилади.
Суд, даъво аризасидаги 55 499 985 сўм асосий қарз ундириш талабининг
асослилиги даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмалари, бир томонлама
тузилган таққослаш далолатномаси, счёт-фактуралар ва тақдим этилган
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабининг ушбу
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 27 749 992 сўм пеня ундириш
сўралган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.1-бандига кўра, тўловлар
кечиктирилган ҳар бир куни учун 0,4% миқдорида лекин кечиктирилган тўлов
қийматининг 50% ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи
қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, пеня миқдорини ҳисоб-китоб қилиб,
даъвогарнинг жавобгардан 27 749 992 сўм пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида
тушунтириш берилган.
Суд пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги
фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, кредитор ва қарздор
манфаатларини инобатга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 6 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим
Юқоридагиларга асосан, ҳисобланган 1 664 999,54 сўм давлат божи
тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, 37 500 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Даъвогар “Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SIRADRYO
EGA LUKS” масъулияти чекланган жамиятидан 55 499 985 сўм асосий қарз ва
27 749 992 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
“Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамияти фойдасига “SIRADRYO
EGA
LUKS” масъулияти чекланган жамиятидан 55 499 985 сўм асосий қарз
6 000 000 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “SIRADRYO EGA LUKS” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 1 664 999,54 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова