Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2512/30646 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый NGS L
Source ID 2cc90e48-af8f-4ba1-abb8-5bb42bd7c623 Claim ID PDF Hash b657c484854957e0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФК 261-моддаси ФК 261 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2512/30646-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 2 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар раҳбари Д.Хабибуллаев (раҳбар) иштирокида, даъвогар “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ NGS L” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 329 618 595,70 сўм асосий қарздорлик ва 150 964 646,45 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ ududi l ktr t rm ql ri” АЖ (даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда“ NGS L” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан унга етказиб берилган электр-энергия учун 329 618 595,70 сўм асосий қарз ва150 964 646,45 сўм пеня ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 5 январдаги электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги, жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 2025 йил 1 март ҳолатига 329 618 595,70 сўм асосий қарздорлик ва тўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун 150 964 646,45 сўм пеняни ташкил қилиши, даъвогарнинг Гулистон тумани электр тармоқлари корхонаси жавобгарга 2025 йил 17 мартда қарздорликни бартараф қилиш борасида талабнома берган бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф қилмаганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, аососий қарздорлик тўланганлигини баён қилиб, пеня суммасини камайтиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўради. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни даъвогар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 март ҳолатига 329 618 595,70 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган. Шу сабабли даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 329 618 595,70 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра, даъво ариза судга киритилгандан сўнг 2025 йил 25 апрель куни жавобгар томонидан 329 700 000 сўм тўлов бўлганлиги, асосий қарздорлик тўлиқ сўндирилганлиги аниқланди. Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 329 618 595,70 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, бироқ асосий қарздорлик сўндирилганлигини инобатга олиб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 150 964 646,45 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 95-бандида истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 150 964 646,45 сўм пеня суммасини камайтириб, 35 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво баҳоси 480 583 242,15 сўмнинг 2 фоизи, яъни 9 611 664,84 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ NGS L” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан“ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига 35 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ NGS L” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 9 611 664,84 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков