Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/5423 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6ef1ad37-4730-4cfe-9205-57e607bd0b8a Claim ID PDF Hash db679107fb6a6350... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
оуннинг 56-моддаси оуннинг 56 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/5423-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 2 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, Ю.Абизов котиблигида, тарафлардан аризачи вакили С.Джураев (2025 йил 3 январдаги 20-21/31-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Борибоев (ишочнома асосида) иштирокида, аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг қарздор “ K - GR - LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш бошлаш тўғрисидаги аризаси тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишнисуд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамияти (аризачи) Гулистон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қарздор “ K - GR - LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасини (қарздор) банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш бошлашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, қарздор тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномаларига асосан мулки билан жавобгар эканлиги, гаров бекор бўлмаганлиги, тарафлар ўртасида кафиллик шартномаси тузилмаганлиги, жавобгардан пул маблағлари ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарорлари қабул қилинмаганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили аризага эътироз билдириб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи ва “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ўртасида тузилган 2021 йил 12 декабрда 2021-78-сонли, 2021 йил 8 ноябрдаги 2021-67-сонли, 2021 йил 29 июндаги 2021-33-сонли, 2021 йил 11 майдаги 2021-22-сонли, 2021 йил 25 ноябрдаги 2021-75-сонли, 2021 йил 18 ноябрдаги 2021-70-сонли, 2021 йил 29 июндаги 2021-30-сонли кредит шартномаларига асосан аризачи томонидан “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига ажратилган кредит маблағларининг таъминоти сифатида гаров шартномаларига мувофиқ қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар гаровга қўйилган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йилдаги ҳал қилув қарорлари билан “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан аризачи фойдасига кредит бўйича қарздорликлар ундирилган бўлиб, ундирув қарздорга тегишли бўлган гаров мулкларига қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 3-моддасида: - тўловга қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги; - пул мажбурияти - қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича, шунингдек бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини тўлаш мажбурияти: - қарздор - кредиторларнинг пул мажбуриятлари юзасидан талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда қарздор аризачи олдида қарздорга тегишли бўлган гаров мулклари доирасида жавобгар бўлиб, қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича, шунингдек бошқа асосларга кўра аризачига муайян пул суммасини тўлаш мажбурияти мавжуд эмас. Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 7-моддасига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қонуннинг 55-моддасига суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Қоуннинг 56-моддасига кўра, суд томонидан қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинганлиги ва (ёки) кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги оқибати бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилиши учун асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, суд қарздор аризачи олдида қарздорга тегишли бўлган гаров мулклари доирасида жавобгар эканлиги, ушбу ҳолат қарздор пул мажбуриятларини бажармаган деб ҳисоблаб бўлмаслиги, Қонун қарздор томонидан пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги ҳолатларига тадбиқ этилишини инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 3, 5, 7, 55, 56-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 400 сўм почта харажати “Асакабанк” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. “ K - GR - LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига нисбатан мазкур иш бўйича кузатув тартиб таомили тугатилсин ва кузатув жараёнида кўрилган барча чоралар бекор қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья М.А. Холиков