Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/1838 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый B il gr u s
Source ID ad7a4370-0176-4011-b0f4-3c507118257f Claim ID PDF Hash cf1b880663df2283... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олинади ва 55-моддаси зсиз тан олинади ва 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1838-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос туман 2025 йил 02 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, Х.Назаровнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «B il gr u s» масъулияти чекланган жамиятидан 77 866 977,99 сўм асосий қарз ва 22 840 980,20 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Камолов (30.04.2025 йилдаги №08-26/922-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «B il gr u s» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 77 866 977,99 сўм асосий қарз ва 22 840 980,20 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 16 майдаги ажрими билан ишга “Гулистон нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб, жавобгар 13.01.2025 йилда ўтказилган электрон онлайн аукцион натижасида 85 653 675 сўмга сотилгани ва жавобгар аукцион ғолиби бўлгани, натижада жавобгар билан 16.01.2025 йилда мулкни олди-сотди шартномаси имзолангани, шартномага асосан жавобгар бошланғич 7 786 697,8 сўмни тўлаб қолган 77 866 978 сўмни 16.04.2025 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаши лозимлиги, лекин жавобгар 2025 йил февраль-апрель ойлари учун 3 ой давомида график бўйича жами 77 866 978 сўм тўловни тўламагани, шу сабабли судга даъво киритилгани, лекин олди сотди шартномага 29.05.2025 йилда қўшимча келишув имзоланиб, 09юр-сон билан рўйхатдан ўтгани ва қўшимча келишувнинг 3.1.-бандида 16.01.2025 йилдаги №745823/123-24-сонли олди-сотди шартнома бекор бўлганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар ва учинчи шахс вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабали суд ишни Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд, даъво ариза важларини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, қуйидаги асослар билан даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича “Гулистон нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган (балансда сақловчи), Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Гулбахор ҚФЙ, Чаманзор СИУ ҳудудидаги (89-FYTS ) бўш турган бино-иншоот 13.01.2025 йилда ўтказилган электрон онлайн аукцион натижасида 85 653 675 сўмга сотилиб, жавобгар аукцион ғолиби деб топилган. Натижада тарафлар ўртасида 2025 йил 16 январда №745823/123-24-сонли олди-сотди шартномаси имзоланиб, қисман тўлов тўланиб, қолган 77 866 978 сўмни 16.02.205 йилдан 16.04.2025 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича график тасдиқланиб, 25 955 659,33 сўмдан амалга оширилиши белгиланган. Лекин жавобгар 16.02.205-16.04.2025 йиллар давомида график бўйича жами 77 866 978 сўм тўловни тўламаган, шу сабабли даъво аризада жавобгардан 77 866 977,99 сўм асосий қарз ва 22 840 980,20 сўм пеня ундириш сўралган, чунки олди-сотди шартномасининг 5.3.-бандида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгар олди-сотди шартномаси бўйича сотиб олинган мулк қийматини 2025 йил февраль-апрель ойларида тўлаб бермаган ва шартнома мажбуриятини бажармаган. Шу сабабли даъво талабида олди-сотди шартнома бўйича тўловлар кечиктирилган кунларга 22 840 980,20 сўм пеня ҳисобланган, низо бевосита жавобгарнинг шартнома бўйича тўловларни тўлаш мажбуриятини бажармаганлиги асос бўлган. Лекин судга даъво киритилгандан кейин олди сотди шартномага 29.05.2025 йилда қўшимча келишув имзоланиб, №09 юр-сон билан рўйхатдан ўтказилиб, қўшимча келишувнинг 3.1.-бандида ушбу келишув рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, 16.01.2025 йилдаги №745823/123-24-сонли олди-сотди шартнома бекор қилинган ҳисобланади дейилган. ФК 382-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 18, 25, 26-бандларида тушунтириш берилган. ФК 385-моддасига асосан шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади. 16.01.2025 йилдаги №745823/123-24-сонли олди-сотди шартнома иштирокчилари ўртасида 2025 йил 29 майда шартнома бекор қилиниши натижасида, иштирокчиларининг мажбуриятлари ўз-ўзидан 2025 йил 29 майдан бошлаб бекор бўлган, хусусан жавобгарнинг ишни кўриш куни 77 866 978 сўм тўлаш мажбурияти хам бекор бўлган ва бекор бўлганлиги сабабли қарздорлик мавжуд эмас ва пеня ҳисоблаш хам асоссиз ҳисобланади. Қайд этилганларга асосан суд, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ИПК 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини даъвгар зиммасига юклашни, лекин даъвогар Ўзбекистон Респуликасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси, 1-қисми, ўнинчи бандига асосан иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «B il gr u s» масъулияти чекланган жамиятидан 77 866 977,99 сўм асосий қарз ва 22 840 980,20 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Даъвогар зиммасидаги давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев