← Назад
Решение #2897079 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 65 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5415-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 02 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, тарафлар иштирокисиз, даъвогар “А.Исаков”
давлат муассасаси давлат корхонасининг “А.Исаков” МЧЖ ҳисобидан
35 366 302 сўм асосий қарз, 13 969 570 сўм пеня ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар А.Исаков давлат корхонаси(кейинги ўринларда – даъвогар
ва(ёки) колония) судга жавобгар “А.Исаков” МЧЖ (кейинги ўринларда –
жавобгар ва(ёки) хўжалик ташкилоти)га нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 35 366 302 сўм асосий қарз, 13 969 570
сўм пеня ва суд харажатларини ундириш сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек
вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра,ишда иштирок этувчи шахсларга суд
даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча
далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни даъвогар ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
2025 йил 13 май кунги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок
этган даъвогар вакили лейтенант А.Уралбаев даъво аризасини қувватлаб, унда
келтирилган важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўраган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини
оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил
шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини
ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади,
истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий
фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг
ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда
тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига
асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
Конституциянинг 130-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2022 йил 05 февралда
тузилган 01-сонли ҳамкорликда пойабзал ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб
чиқариш тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб
чиққан.
Шартноманинг 1-бўлимига кўра, тарафлар колония тасарруфида бўлган
ишлаб чиқариш ҳудуди Сирдарё вилояти Гулистон тумани Чортоқ МФЙда
жойлашган “пойабзал ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи”да
“ҳар хил турдаги пойабзал ва тикувчилик” маҳсулотларини белгиланган улуш
тартибида ишлаб чиқаришни амалга оширади.
Шартноманинг 2.1.1-бандига кўра, колония пойабзал ва тикувчилик
маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёнида зарур бўлган инфратузилмаларни
жумладан зарур бўлган бино ва ўзида мавжуд ускуналар билан таъминлайди.
Шартноманинг 2.1.2-бандига кўра колония хўжалик ташкилоти билан
биргаликда бажарилиши лозим бўлган ишларнинг турига қараб, махсус
контингентнинг мутахассислигига, тажрибасига ҳамда қобилиятига қараб
ишчи кучини тақдим этади.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, даъвогар томонидан шартномага асосан олган мажбуриятларини
бажарганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далиллар), хусусан, даъвогарнинг
жавобгарга пойабзал ва тикувчилик маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёнида
зарур бўлган инфратузилмаларни жумладан зарур бўлган бино ва ўзида
мавжуд ускуналар билан таъминлаганлиги, уларни қабул қилиш-топшириш
далолатномаси билан жавобгарга топширганлиги, махсус контингентнинг
мутахассислигига, тажрибасига ҳамда қобилиятига қараб ишчи кучини тақдим
этганлиги ва ушбу ишчи кучи жавобгар томонидан қабул қилиниб, корхонада
меҳнат қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, далиллар судга тақдим
этилмади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Бироқ, даъвогар ва жавобгар вакиллари иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига
уларнинг вакил (лар)и келмади. Даъвогар судга даъвони асословчи
далилларни тақдим этмади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Бундай ҳолатларда, суд даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб
ҳисоблайди ва қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган
(35 366 302+13 969 570=49 335 872х2%=)986 718 давлат божи ва 37 500 сўм
почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 170, 176180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар А.Исаков давлат корхонаси томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган 986 718 давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ўз зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов