Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/5746 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый А.Исаков
Source ID 827bdf01-e06f-49aa-8fd6-743f91afb71a Claim ID PDF Hash 29c686d2de01d709... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/5746-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 02 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар А.Исаковнинг жавобгар “А.Исаков” МЧЖ (СТИР А.Исаков) ҳисобидан 148 355 356 сўм асосий қарз ва48 599 455 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Камолов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: А.Исаков(кейинги ўринларда – даъвогар ёки сотувчи) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “А.Исаков”МЧЖ(кейинги ўринларда – жавобгар ёки харидор) ҳисобидан148 355 356 сўм асосий қарз ва48 599 455 сўм пеняни ундиришни сўраган. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128-моддаси ва 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда – ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида кўп қаватли тураржой қуриш учун ер участкасини сотиб олиш тўғрисида тузилган 2023 йил 17 ноябрдаги 780-юр-сонли олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномаларга мувофиқ олди-сотди шартномалар бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, 2023 йил 13 ноябрдаги “Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги YU-065-996199-сонли баённомага асосан сотувчи Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Янги авлод МФЙда умумий майдони 0.0999 гектар бўлган ер G1724212016/36-сон ер участкасини харид қийматида харидорга сотиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Янги авлод МФЙда умумий майдони 0.0999 гектар бўлган жойлашган ер участкасида кўп қаватли турар жой бинолар ва мажмуалар 5-қаватдан юқори бинолар қурилади. Харидор ер участкасини сотиб олиш тўловларини мазкур шартнома кучга киргандан кундан бошлаб, 12 ой ичида мазкур шартноманинг 2.3-бандида келтирилган шартлар ва графиклар асосида 2.3-бандда кўрсатилган ҳисобрақамига тўлаш орқали амалга оширилади. Шартноманинг 2.3-бандига (тўлов графиги бўйича) асосан харидор ҳар ойда тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар шартноманинг 2.3-бандига асосан ҳар ойда 18 571 704,33 сўмдан тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома бўйича аукционда иштирок этишда тўланган жами 92 327 901,55 сўм закалат пули ҳисобга олиниб, қолган тўловларни 12 ой давомида тўлашга келишилган. Шундан 74 505 095,86 сўмлик тўловлар тўлаб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловларни амалга оширишда шартномада кўрсатилган графиклар муддатларига тўлиқ риоя этилмасдан, 2024 йил апрел – ноябрь ойлари учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 16 апрель ҳолатига 148 355 356 сўм маблағлар тўланмаганлиги аниқланди. Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан шартнома бўйича 148 355 356 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар ўз вақтида амалга оширилмаган тўловлар учун 48 599 455 сўм миқдорида пеня ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.3-бандида харидор сотиб олиш тўловларини ўз вақтида тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин ер участкаси учун тўланиши лозим бўлган қийматнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда сотувчига пеня тўлаши белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам қонунчиликка мувофиқ асосли деб ҳисоблайди. Бироқ суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажарганлик даражасини, хусусан, шартнома бўйича жами тўловларни қисман тўлаганлигини, шартнома интизомига риоя этиб келганлиги, ушбу мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 20 000 000сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Сайхунобод туман Адлия бўлимининг 2025 йил 29 майдаги 12355-сон хатига кўра, 2023 йил 20 ноябрда“А.Исаков МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб, жамиятнинг юридик номи “А.Исаков” МЧЖ номидан “А.Исаков”МЧЖ(кейинги ўринларда – жавобгар ёки жамият) номига ўзгартирилган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида (148 355 356 сўм + 48 599 455 сўм = 196 954 811 сўм х 2% =)3 939 096,22 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар А.Исаковнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “А.Исаков”МЧЖ(СТИР А.Исаков) ҳисобидан даъвогар А.Исаков фойдасига148 355 356сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “А.Исаков”МЧЖҳисобидан республика бюджетига 3 939 096,22 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов