Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/5419 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8b789a3d-3ee6-439a-90ef-397682c3f1e4 Claim ID PDF Hash 70f83179a931f7fe... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
оуннинг 56-моддаси оуннинг 56 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5419-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 2 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, Ю.Абизов котиблигида, тарафлардан аризачи вакили С.Джураев (2025 йил 3 январдаги 20-21/31-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Борибоев (ишочнома асосида) иштирокида, аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг қарздор “ K L R DU I N” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш бошлаш тўғрисидаги аризаси тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишнисуд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамияти (аризачи) Гулистон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қарздор “ K L R DU I N” масъулияти чекланган жамиятини (қарздор) банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш бошлашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, қарздор тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномаларига асосан мулки билан жавобгар эканлиги, гаров бекор бўлмаганлиги, тарафлар ўртасида кафиллик шартномаси тузилмаганлиги, жавобгардан пул маблағлари ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарорлари қабул қилинмаганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили аризага эътироз билдириб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи ва “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ўртасида 2021 йил 12 декабрда 2021-78-сонли кредит шартномаси имзоланиб, унга кўра аризачи “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига қишлоқ хўжалиги техникалари ва қўшимча агрегатлар сотиб олиш учун 1 100 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган. Аризачи ва қарздор ўртасида 2021 йил 4 декабрда Сайхунобод шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Худайбердиева томонидан тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, шартноманинг 4.1-бандида 2021/78сонли кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли бўлган Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар, Зарбдор МФЙ ҳудудида жойлашган, томчилатиб суғориш технологиялари ишлаб чиқариш ускуналари ва металлдан қайта ишлов бериш станоклари: - линия по произдоству перероботки Ре ленты для орошения, модель SJ -00 (1-комплект); - инжекционная форма машина модель-S 2500 колечиство 1-комплект; - машина для производства ленты для капелного орошения лабирентного типа, модель SJDY-65- VI300 , интервал 1,6 литер воды, LU88965662 комплекта в разобранным виде состо из колечество 2 штук; - инжекционная фомавая машина модель S 2500 колечества 1комплект; - новая оборудование форма для колцого замка 1 комплект вес 499 кг; - новая оборудование форма для колцого замка 1 комплект вес 420 кг; - новая оборудование форма для тройника 1 комплект вес 297 кг; - токарный станок J624D/100 K №246/6 (ПКМ№352/04.06.21№331) колечества 3 штук 3850кг; - токарный станок W6280/4000 K №246/6(ПКМ№352/04.06.21№331) колечества 3 штук 6950кг; - фрезенрный станок Х6432. Фрезерного станка №246/6 (ПКМ№352/04.06.21№344) колечества 2 штук 4750 кг; - гидравлический истоибчый прессW 67R-160 3200 с контроллром Е21, предназначченний как для углобленной оброботкилиства металла 246/6(ПКМ№352/04,06,21) количество 1 штук, вес 10980 кг; - пылной станок ВS-280S настанках с гидроразгруской прецесс резки (запуск пилы опускание рамы остановка пилы) № 246/6 (ПКМ№352/04.06.21) колечество 1 штук вес 4480 кг; - W11-1500 гидравлическая прокатная машина для прокатки листвого металла из нержавеющий стал. №246/6(ПКМ№352/04.06.21) количество 1 штук, вес 2180 кг; - ULF -3015 машина для лазерного резки волокно 1500 вт.с R us №246/6(ПКМ№352/04.06.21) колечество 1 штук вес 2480 кгдан иборат ускуналар гаровга қўйилган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2403/1307-сонли иш бўйича 2024 йил 8 майдаги ҳал қилув қарори билан “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан аризачифойдасига кредит бўйича муддати ўтган асосий қарз 64 706 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 979,03 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиздан 29 468,9 АҚШ доллари, ҳисобланган фоиздан 2 243,13 АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзидан 776 470 АҚШ доллари, жами 873 867,06 АҚШ доллари ва 34 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Ундирув қарздорга тегишли бўлган гаров мулкларига қаратилган. Шунингдек, аризачи ва “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ўртасида 2021 йил 15 ноябрда 2021-68-сонли кредит шартномаси имзоланиб, унга кўра аризачи “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига қишлоқ хўжалиги техникалари ва қўшимча агрегатлар сотиб олиш учун 1 800 000,00 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган. Аризачи ва қарздор ўртасида n bkuf 2021 йил 15 ноябрдаги гаров шартномаси ҳамда қўшимча гаров шартномасига кўра, 2021/68-сонли кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли бўлган Кара вилочный (L nking3 тн 2 шт), Линя по выпоску железных заборов модел YZ 60, Линия по произдодству электросварних прямошовник труб модел ZY89 заводской номер 460 новая, Пресс гильотина модель Q 12Y, Пресс станок J 21-63 в комплект форма для пресса 3 шт, Пресс станок J 2180 в комплекте формы дляпресса 3 шт, Пресс станок J 21-100В в комплекте формы для пресса 3 шт, Пресс станок J 21-125В в комплекте формы для пресса 2 шт, Пресс станок J 21-40В (40тн) в комплекте формы для пресса 1 шт, Станок для гибки листов металла модел W 67Y63 /2500, Станок для сжатия конца трубы, модел 3000 мм, Форма для пресса, Линия по производству строительного бетонновая ускуналарига гаровга қўйилган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2403/1306-сонли иш бўйича 2024 йил 8 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар “ k lust r” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан муддати ўтган асосий қарзи 211.764 АҚШ доллари 64 цент, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 2.037 АҚШ доллари 69 цент, муддати ўтган фоиздан 59.257 АҚШ доллар 44 цент, ҳисобланган фоиздан 3.105 АҚШ доллари 88 цент, муддати келмаган асосий қарзи 1.164.706 АҚШ доллари 8 цент жами 1.440.871 АҚШ доллари 73 цент кредит қарздорликни муддатидан олдин ва судга тўлаб чиқилган 34 000 сўм почта харажатлари ундирилсин, жами 1 440 871 АҚШ доллари 73 цент кредит қарздорликлардан кафил “Gulist n d nik ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 277 548,85 АҚШ доллари миқдорида маблағлар солидар тартибда жавобгарлик чегараси белгиланиб, 277 548,85 АҚШ доллари миқдорида маблағлар ундириш белгиланган. Ундирув қарздорга тегишли бўлган гаров мулкларига қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 3-моддасида: - тўловга қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги; - пул мажбурияти - қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича, шунингдек бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини тўлаш мажбурияти: - қарздор - кредиторларнинг пул мажбуриятлари юзасидан талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда қарздор аризачи олдида қарздорга тегишли бўлган гаров мулклари доирасида жавобгар бўлиб, қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича, шунингдек бошқа асосларга кўра аризачига муайян пул суммасини тўлаш мажбурияти мавжуд эмас. Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 7-моддасига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қонуннинг 55-моддасига суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Қоуннинг 56-моддасига кўра, суд томонидан қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинганлиги ва (ёки) кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги оқибати бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилиши учун асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, суд қарздор аризачи олдида қарздорга тегишли бўлган гаров мулклари доирасида жавобгар эканлиги, ушбу ҳолат қарздор пул мажбуриятларини бажармаган деб ҳисоблаб бўлмаслиги, Қонун қарздор томонидан пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги ҳолатларига тадбиқ этилишини инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 3, 5, 7, 55, 56-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати “Асакабанк” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. “ K L R DU I N” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан мазкур иш бўйича кузатув тартиб таомили тугатилсин ва кузатув жараёнида кўрилган барча чоралар бекор қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья М.А. Холиков