← Назад
Решение #2897100 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| оуннинг | 56 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Гулистон туманлараро иқтисодии судиНИНГ
4-1201-2503/5422-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 2 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, Ю.Абизов котиблигида, тарафлардан аризачи вакили С.Джураев
(2025 йил 3 январдаги 20-21/31-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
Х.Борибоев (ишочнома асосида) иштирокида, аризачи “Асакабанк”
акциядорлик жамиятининг қарздор “ KN-S N
” масъулияти
чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш бошлаш
тўғрисидаги аризаси тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишнисуд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамияти (аризачи) Гулистон
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида
қарздор “ KN-S N
” масъулияти чекланган жамиятини банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш бошлашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 2 июндаги ажримига асосан “ KN-S N
”
масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган
“ DU
LIK F YZ QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти (қарздор)
билан алмаштирилган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини
қувватлаб, қарздор тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномаларига асосан
мулки билан жавобгар эканлиги, гаров бекор бўлмаганлиги, тарафлар
ўртасида кафиллик шартномаси тузилмаганлиги, жавобгардан пул маблағлари
ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарорлари қабул қилинмаганлигини
баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили аризага эътироз
билдириб, ҳужжатлар тақдим этиб, “ DU
LIK F YZ QURILIS ”
масъулияти чекланган жамияти ва “ KN-S N
” масъулияти
чекланган жамияти таъсисчилари қўшма йиғилишининг 2023 йил 16
февралдаги 4-сонли баённомасига кўра, “ KN-S N
” масъулияти
чекланган жамияти “ DU
LIK F YZ QURILIS ” масъулияти чекланган
жамиятига қўшиб олиш йўли билан бирлаштирилган бўлиб, “ KNS N
” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси
“ DU
LIK F YZ QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобланиши баён қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 210-моддасига мувофиқ юридик
шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу
Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган
хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи ва “ K
LUS R”
масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ўртасида 2021 йил
25 ноябрда 2021-75-сонли кредит шартномаси имзоланиб, унга кўра аризачи
“ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига
1 500 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган.
Аризачи ва қарздор ўртасида 2021 йил 21 ноябрда Сайхунобод туманида
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси К.Ботиров томонидан
тасдиқланган гаров/ипотека шартномаси тузилиб, шартноманинг 2-бандида
2021/75-сонли кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш
мақсадида қарздорга тегишли бўлган R
60W-9S-русумли экскаватор,
давлат рақами 20 D 646, ранги S RIQ, ишлаб чиқарилган йили 2018 йил,
двигител рақами K9084, кузов рақами ХХХ, двигител қуввати 77, техпаспорт
рақами UZ107685 дан иборат бўлган эксковатор ва R
140W-9S
русумли давлат рақами 20 D 649, ранги S RIQ, ишлаб чиқарилган йили
2018 йил, двигител рақами 26498375, кузов рақами ХХХ, двигител қуввати
115, техпаспорт рақами UZ112481дан иборат бўлган эксковаторлар
гаровга қўйилган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2403/1304-сонли иш
бўйича 2024 йил 8 майдаги ҳал қилув қарори билан “ K LUS R”
масъулияти
чекланган
жамияти
қўшма
корхонаси
ҳисобидан
аризачифойдасига кредит бўйича муддати ўтган асосий қарзи 176 472 АҚШ
доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 2 264,01 АҚШ
доллари, муддати ўтган фоиздан 37 624,75 АҚШ доллари, ҳисобланган
фоиздан 5 176,46 АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзидан 970 584
АҚШ доллари, жами 1 192 121,22 АҚШ доллари ва 34 000 сўм почта харажати
ундириш белгиланган. Ундирув қарздорга тегишли бўлган гаров мулкларига
қаратилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 3-моддасида:
- тўловга қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги;
- пул мажбурияти - қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси
бўйича, шунингдек бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини
тўлаш мажбурияти:
- қарздор - кредиторларнинг пул мажбуриятлари юзасидан талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар деб ҳисобланиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда қарздор аризачи олдида қарздорга тегишли бўлган гаров
мулклари доирасида жавобгар бўлиб, қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий
шартномаси бўйича, шунингдек бошқа асосларга кўра аризачига муайян пул
суммасини тўлаш мажбурияти мавжуд эмас.
Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 7-моддасига кўра, қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қонуннинг 55-моддасига суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад
этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин.
Қоуннинг 56-моддасига кўра, суд томонидан қарздорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул
қилиниши қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза қабул қилинганлиги ва (ёки) кузатув тартиб-таомили жорий
этилганлиги оқибати бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилиши
учун асос бўлади.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздор аризачи олдида қарздорга тегишли
бўлган гаров мулклари доирасида жавобгар эканлиги, ушбу ҳолат қарздор пул
мажбуриятларини бажармаган деб ҳисоблаб бўлмаслиги, Қонун қарздор
томонидан пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги ҳолатларига тадбиқ этилишини
инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган
давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан
тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини аризачи
зиммасида қолдиришни лозим топади
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни 3, 5, 7, 55, 56-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачи
“Асакабанк”
акциядорлик
жамиятининг
аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 400 сўм почта
харажати “Асакабанк” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин.
“ DU
LIK F YZ QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан мазкур иш бўйича кузатув тартиб таомили тугатилсин ва кузатув
жараёнида кўрилган барча чоралар бекор қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали
апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Сирдарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
М.А. Холиков