Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/2683 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI Ответчик / Подсудимый
Source ID 04d5506d-ca01-4c76-905f-821817e43f22 Claim ID PDF Hash 3250655fa5d04f72... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2683-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛ В ҚАРОРИ Сирдарё шаҳри 2025 йил 02 июнь Сирдарё туманлараро иқтисодии судининг судьяси Х.Сулаиманбёкова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “STAR WAY COFFE BAR”масъулияти чекланган жамиятидан далолатномага асосан 86 400 000 сўм қарз ва 11 554 983 сўм пеня, 3 750 000 сўм тармоққа қайта улаш тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили П.Зоҳидов (2025 йил 29 апрелдаги ДА-06/0478сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари О.Ходжақулов, жавобгар вакили Ф.Давлятов (12.05.2025 йилдаги 140-сонли адвокатлик ордери асосида)Ўзбекистон ДДЖ филиали мутахассиси ДДД иштирокида иштирокида, Сирдарётуманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган судмажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, жавобгар – “STAR WAY COFFE BAR”масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилди)дан далолатномага асосан 86 400 000 сўм қарз ва 11 554 983 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-модасига кўра, ишни ушбу шахс иштирокисиз кўришини лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво бўйича ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-қилинганлигини, жавобгар жамиятда ЭТК ходимлари томонидан 28.04.2024 йилда навбатдаги текширув ишлари ўтказилганлигини, шу боис, 28.04.2024 йилдан қоида бузилиш ҳолати аниқлангунга қадар бўлган 145 кунлик вақт учун жавобгардан жами 12 420 000 сўм ундирилиши лозимлигини, пеня ҳам шу қарздорликка мутаносиб ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1 фоиз миқдорида ундирилиши лозимлигини билдириб, сўнгги қайта-ҳисоб китоб бўйича ҳисобланган қарздорликни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаби асоссизлигини, жавобгарга тегишли кафеда электр токига эҳтиёж катта эмаслигини, трансформатор ўрнатилган кундан то текшириш ўтказилган кунга қадар ЭТК ходимлари томонидан трансформаторга нисбатан ҳеч қандай эътироз бўлмаганлигини, агар ток-трансформатор шартномага номутаносиблигидан хабари бўлганида албатта уни алмаштириш чорасини кўрган бўлишлигини, қарздорлик юзага келишига умуман сабаб қолдирмаган бўлишлигини, шу кунга қадар электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келганлигини, Сирдарё туман прокуратураси томонидан жавобгарнинг хатти-ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят ишини қўзғатиш рад қилинганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Миллий метрология институти давлат муассасаси Сирдарё филиали мутахассиси жавобгар жамиятга тегишли MSQ40 турдаги, завод рақами 040137, 040136, 040139-сон бўлган ток трансформаторлари қиёсловдан ўтказилганлиги, мазкур қиёсловда трансформаторлар Ўздтс 8.060:2017 9.5 хатолигини аниқлаш талабига жавоб бермайди деб, топилганлиги, яъни ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, трансформатор -75% хатолик билан тадбиркор фойдасига ишлаганлигини бўйича ўз кўрсатмаларини берди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг мазкур тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 07.01.2022 йилда электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган. Жавобгарга ўзаро тузилган шартномага кўра электр энергияси етказиб берилган. Шартномада ўрнатилган ўлчов трансформаторларининг коэффициенти 50/5 ампер эти белгиланган. 2024 йил 20-сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси” Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширишда жавобгар жамиятга ўрнатилган ТЕ73 типидаги завод рақами 114210130393 бўлган электр ҳисоблагичнинг ток-трансформатори жойида 200/5 ампер ўрнатилган бўлса-да, ҳужжатларда ва "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" Билинг дастурида 50/5 ампер ўрнатилганлиги ва рўйхатга олинганлиги аниқланган ва ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, жойида ўрнатилган ток-трансформаторлар шу куни “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ Сирдарё филиали томонидан ўтказилган экспертли қиёслаш текширувида амалда хатолик билан ишлаётганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан 23.09.2024 йилдаги “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 133-бандининг “и” кичик бандига кўра, ҳисоблагич ўрнатилган кун 07.01.2022 йилдан 20.09.2024 йилга қадар 987 кунга, яъни ҳисоблагич кўрсаткичи асосида далолатнома расмийлаштирилган санада 3200 кВт.соат кўрсаткичи ток-трансформаторнинг коэффициентининг орасидаги тафовути 30 коэффициент ҳисобидан 3200 кВт.соат*30 коэффициент= 96 000 кВт. Соат ҳисоби билан 86 400 000 сўмга қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган. Тўпланган ва расмийлаштирилган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун Сирдарё туман прокуратурасига юборилган. Сирдарё туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш юзасидан тузилган далолатномада бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган. Шундан кейин даъвогар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 135-бандининг “д” кичик бандида назарда тутилган қоидабузарлик ҳолати бўлганлиги сабабли 142-банднинг “д” кичик бандига мувофиқ 86 400 000 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган хамда ушбу қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво киритилган. Ўзэнергоинспекция Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан жавобгарга тегишли бинода электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг бузилганлиги ҳақидаги далолатнома ҳамда амалга оширилган ҳисоб-китоб тўғрисидаги 30.10.2024 йилдаги маълумотда истеъмолчи “STAR WAY COFEE BAR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 143-банд талаби асосида қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиши лозимлиги бўйича хулоса қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” (кейинги ўринларда Қоидалар) нинг 135банди биринчи қисми “д” кичик бандида ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторлари навбатдан ташқари ёки даврий қиёслов кўригидан ўтказилганда давлат стандартларида рухсат этилган хатолик меъёрларидан кам ёки кўп кўрсаткичларда ишлаганлиги билан боғлиқ техник хато ва камчиликлар ёки электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг истеъмолчининг айбисиз бузилиши деб ҳисобланади, деб белгиланган. Қоидаларнинг 135-банди иккинчи қисмига кўра, ушбу ҳолатларда истеъмолчига истеъмол қилинган ҳақиқий электр энергияси сарфи бўйича ҲЭТК ёки истеъмолчи манфаатига қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Қоидаларнинг 139-бандида махсус комиссия аъзолари истеъмолчи ёки унинг ишончли вакили иштирокида (хоҳишига кўра) ҳисобга олинмаган электр энергиясини ҳисоблашда, унинг ҳақиқий (аниқ) миқдорини аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу миқдор ҳисобланиши керак, деб белгиланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки суд органлари томонидан қоидабузарлик бўйича ҳисобланган электр энергияси миқдорини қайта ҳисоблаш зарур деб топилса, у ҳолда тўпланган ҳужжатларга асосан ҲЭТК, Ўзэнергоинспекция, шунингдек, хулоса бериш ваколатига эга бўлган эксперт/мутахассислар билан биргаликда комиссия тузган ҳолда қайта ҳисобкитоб амалга оширилиши мумкин. Қоидаларнинг 143-бандида 135-банднинг «д» кичик бандидаги хатолик аниқланганда — ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторлари хатолик билан ишлашни бошлаган кундан далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар, ҳақиқий ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори бўйича ҳисобланади. Хатолик билан ишлашни бошлаган кунни аниқлаш имкони бўлмаса, ҳисоблагич ўрнатилган кундан далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар ҳисоб-китоб қилинади, деб белгиланган. Суд муҳокамалари жараёнида жавобгар жамиятда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ходимлари томонидан 28.04.2024 йилда навбатдаги текширув ўтказилганлиги, ток-трансформатор ҳолати, ҳисоблагич кўрсаткичлари ўрганилган ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг махсус телеграм ботига бу ҳақда маълумотлар, хусусан фотосуратлар жойлаштирилганлиги маълум бўлди. Шу сабабли, даъвогар томонидан 28.04.2024 йилдан 20.09.2024 йилгача бўлган 145 кунлик давр учун истеъмол қилинган 460 квт.соат*30 коэффициент*900 сўм (электр энергияси учун тўланиши лозим бўлган тариф)=12 420 000 сўм қайта ҳисоб китоб қилинган. Суд, тарафларнинг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб даъвогарнинг жавобгардан 86 400 000 сўм қарздорликни ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан 12 420 000 қайта ҳисоб-китоб бўйича қарздорликни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида жавобгардан 11 554 983 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50%идан ошмаслиги лозим, деб белгиланган. Жавобгардан асосий қарздорлиги бўйича ҳисобланган 86 400 000 сўм қарздорликнинг 12 420 000 сўм қисми асосли эканлиги учун, 12 420 000 сўм асосий қарздорлик учун ҳисобланган 1 800 900 сўм миқдоридаги пеня иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Шу боис, суд даъвогарнинг 11 554 983 сўм пеня ундириш талабининг 1 800 900 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди ва жавобгардан 1 800 900 сўм пеняни ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 144-бандига кўра, жойига чиққан ҳолда электр тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш учун 3 750 000 сўм ундиришни сўраган. ИПКнинг 66-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу модданинг учинчи қисмида Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги, бешинчи қисмида агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади, деб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, шунингдек, жавобгар жамият мансабдор шахсларининг хатти- ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги, “Ўзэнергияинспекция” мутахассиси томонидан ҳисобга олинмаган электр энергиясидан фойдаланилганликда истеъмолчининг айбисиз электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши сифатида хулоса қилинганлигини инобатга олиб, суд жавобгардан электр тармоғига қайта уланиш учун 3 750 000 сўм тўловни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда республика бюджетига жавобгардан 284 418 сўм, даъвогардан 1 749 681,66 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “STAR WAY COFFE BAR”масъулияти чекланган жамиятидан “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти фойдасига 12 420 000 сўм асосий қарздорлик, 1 800 900 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Республика бюджетига “STAR WAY COFFE BAR”масъулияти чекланган жамиятидан 284 418 сўм, “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятидан 1 749 681,66 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Х. . Сулайманбекова