Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/6646 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый I Y R NS K NS L ING S RVIS
Source ID 3bd28810-4487-4bb0-b9cc-ea94ee9f101a Claim ID PDF Hash d19b00e76ad43ddc... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ланганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси ланганлиги сабабли ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6646-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 2 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари Н.Абдукаримов, даъвогар вакили Ш.Махмудов (2024 йил 16 декабрдаги 4-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Сафаров (2025 йил 2 июндаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг жавобгар “ I Y R NS K NS L ING S RVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 73 744 940 сўм туристик йиғимдан асосий қарз ва 16 325 218 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) қўмита) Гулистон туманлараро иқтисодий судига “ I Y R NS K NS L ING S RVIS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) жамият)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 73 744 940 сўм туристик йиғимдан асосий қарз ва маъмурий чора сифатида 16 325 218 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, асосий қарздорлик 2023-2024 йилларда вужудга келганлиги, асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги боис маъмурий чора сифатида пеня ҳисобланганлигини тушунтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, ҳозирда жамият фаолият юритмаётганлиги, даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чорасини кўрмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2022 йил 25 августдаги 475-сон қарори 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 4-бандига кўра жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари) вазирликка тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғимни, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектларисолиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши юклатилган бўлиб, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар бўлиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қўмита томонидан жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастуридан (е-m hm n) олинган маълумотлар асосида амалга оширилган ҳисоб-китобларга кўра жавобгарга қарашли Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Х.Дўстлиги кўчаси, 60-уй жойлашган “САФАРОБОД” меҳмонхонасида яшаган маҳаллий ва хорижий фуқароларга ҳисобланган туристик йиғимдан 2023-2024 йиллар учун 2025-йил 1 февраль ҳолатига 73 744 940 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан 2024 йил 31 октабрда юзага келган қарздорликни сўндириш юзасидан жавобгарга 01-12-18-01-7410-сонли, 2025 йил 23 январда такроран 01-10-18-01-609-сонли қарздорликни тўлаш юзасидан талабномалар юборилган. Қўшимча равишда такроран мазкур талабномалар жавобгарнинг е-m hm n дастуридаги шахсий кабинетига ҳам электрон шаклда юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномалари оқибатсиз қолдирилган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра,ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Низомнинг 7-бандига мувофиқ вазирлик Жамғарманинг махсус ҳисобварағига туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорликни ва Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори учун пеняларни ундириш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 73 744 940 сўм асосий қарз (туристик йиғим) ундириш талабини иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги муносабати билан, асосли деб ҳисобланиб, қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида туристик йиғим ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан 16 325 218 сўм пеня ундиришни сўраган. Низомнинг 6-бандига мувофиқ туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар. Жавобгар томонидан компенсация тўловлари Низомда белгиланган тартибда ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга Низомнинг 6-бандига асосан асосий қарзни кечиктирилган кунлари инобатга олиниб, қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолда 16 325 218сўм пеня ҳисобланган. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 16 325 218 сўм пеня ундириш талабини қонун ҳужжатларига асосан асосли деб ҳисоблаб, даъво аризасининг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, давлат божи олдин тўланганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан олдиндан тўланган 1 801 403 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ I Y R NS K NS L ING S RVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 73 744 940 сўм туристик йиғимдан асосий қарз ва маъмурий чора сифатида 16 325 218 сўм пеня; - Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига олдиндан тўланган 1 801 403 давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков