← Назад
Решение #2897104 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6352 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 2 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг
раислигида, Ю.Абизов котиблигида, даъвогар вакили Н.Жавбасаров (2025 йил
13 мартдаги 04юр/70-25-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “Y NGIY R
V
” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 54 856 716 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 3 164 239 сўм фоиз қарзи, 1 749 333 сўм пеня, жами
59 770 288 сўм қарз ундириш, ундирувни “Y NGIY R FIS ” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (палата) даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
(даъвогар ёки банк) манфаатида Гулистон туманларо иқтисодйи судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “Y NGIY R V
”
масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан 54 856 716 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 3 164 239 сўм фоиз қарзи, 1 749 333 сўм пеня, жами
59 770 288 сўм қарз ундириш, ундирувни “Y NGIY R FIS ” масъулияти
чекланган жамиятига (қўшимча жавобгар) тегишли Сирдарё вилояти, Янгиер
шаҳри, Маърифат МФЙ, Талабалар кўчасида жойлашган кадастр рақами
12:11:04:02:01:0202:0001 бўлган чойхона биноси ва бошқа бино-иншоотларга
қаратишни сўраган.
Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да,
уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризасида баён қилинган важларни такрорлаб, маълумотнома
тақдим этиб, 2025 йил 2 июнь ҳолатига жами кредит қарздорлиги тўлиқ
сўндирилганлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд
муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил
27 сентябрда тузилган 324-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси)
келиб чиққан.
Шунингдек, кредит шартномасига кредит таъминоти сифатида даъвогар,
жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида нотариал тартибда тасдиқлаган
ипотека гарови шартномаси (гаров шартномаси) расмийлаштирилган.
ФК 744-моддасининг биринчига биноан кредит шартномаси бўйича бир
тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит шартномасининг 1.1-1.5-бандларига кўра, банк қарз олувчига
миллий валютада, 36 ой муддатга, йиллик 14 фоиз ставкада автотех асбоб
ускуналари сотиб олиш учун 245 000 000 сўм миқдорда кредит берган.
Банк кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариб,
2021 йил 18 октябрда 245 000 000 сўм миқдорда кредит маблағини ажратган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаган.
Натижада, 2025 йилнинг 28 январь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар
олдида 54 856 716 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 164 239 сўм фоиз қарзи,
1 749 333 сўм пеня, жами 59 770 288 сўм қарздорлиги вужудга келган.
ФК 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига кредит бўйича 54 856 716 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 164 239
сўм фоиз қарзи, 1 749 333 сўм пеня, жами 59 770 288 сўм қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар вакили судга тақдим қилган 2025 йил 2 июндаги банк
маълумотномаси кўра, 2025 йил 2 июнь ҳолатига жавобгарнинг кредит бўйича
қарздорлиги тўлиқ тўланганлиги, қолдиқ қарз мавжуд эмаслиги маълум
қилинган бўлиб, ушбу фактни тасдиқловчи жавобгар томонидан қарзларнинг
тўланганлиги ҳақида тўлов топшириқномаларидан кўчирмаларни тақдим
қилди.
Бундан кўринадики, судга даъво ариза киритилдан сўнг жавобгар
қарздорликни тўлиқ бартараф этган.
Мазкур ҳолатда, суд қарздорлик судга даъво ариза тақдим этилгандан
сўнг тўлиқ сўндирилганлигини инобатга олиб, палатанинг даъвогар
манфаатида жавобгар ҳисобидан кредит бўйича 54 856 716 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 3 164 239 сўм фоиз қарзи, 1 749 333 сўм пеня, жами 59 770 288
сўм қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Бундан ташқари, палата ундирувни гаров таъминотига қаратишни
сўраган.
Кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида
қўшимча жавобгарга тенишли бўлган Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри,
Маърифат МФЙ, Талабалар кўчасида жойлашган кадастр рақами
12:11:04:02:01:0202:0001 бўлган чойхона биноси ва бошқа бино-иншоотлар
гаровга тақдим этилган.
ИПКнинг 13-моддаси тўртинчи қисмига кўра, тадбиркорлик
субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва
назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича
ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб
бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг
фойдасига талқин этилади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Гарчи, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлари
лозим даражада бажарилмаган бўлиб, ушбу ҳолатда банк фоизларни ҳамда
кредит бўйича асосий қарзни ундириш, ундирувни кредит таъминотига
қаратиш ҳуқуқига эга бўлса-да, бироқ даъво аризаси судга тақдим
қилингандан сўнг жавобгар томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ бартараф
этилганлиги инобатга олиб, суд палатанинг даъвогар манфаатида кредит
қарздорлиги бўйича ундирувни гаров таъминотига қаратиш ҳақидаги даъво
талабини рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи
қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Шу боис суд, жавобгардан республика бюджетига жами 59 770 288 сўм
даъво талабларининг 2 фоизи миқдорида 1 195 405,76 сўм давлат божи ҳамда
даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 13, 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Y NGIY R V
” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига олдиндан
тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1 195 405,76 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков