Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/5734 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение А.Исаков Ответчик / Подсудимый А.Исаков
Source ID 49710d3c-874f-41ab-a46f-4152cbc54750 Claim ID PDF Hash 82deae3ab5181e4c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 465-моддаси нинг 465 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/5734 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 02 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакиллари – раҳбар А.Ибодуллаев,Ғ.Намуратов(25.02.2025 йилдаги 16-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.Исаков (02.06.2025 йилдаги 2-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “А.Исаков” МЧЖ манфаатида жавобгар “А.Исаков” фермер хўжалиги (СТИР А.Исаков)ҳисобидан 60 221 495,02 сўм асосий қарз ва 28 906 317,06 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (палата)“А.Исаков” МЧЖ (даъвогар ёки тайёрловчи) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “А.Исаков” фермер хўжалиги (жавобгар ёки хўжалик) ҳисобидан 60 221 495,02 сўм асосий қарз ва 28 906 317,06 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128-моддаси ва 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлашиб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан 2024 йилда етиштириладиган бошоқли дон маҳсулоти учун даъвогар жавобгарга уруғлик дон, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бўнак (аванс) ажратганлиги, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, бошоқли дон етиштириш учун олинган дон уруғлиги ва моддий ресурслар ҳисобига даъвогардан қарздор бўлиб қолганлигини тушунтиришиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, қарздорликни сўндиришини билдирди. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2023 йил 29 декабрда ғаллачилик кластери билан МЧЖ ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 24-39776/G-20040-24-сонли фьючерс шартномаси (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик тайёрловчига 2024 йил ҳосилидан 17,18 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, тайёрловчи эса хўжаликни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандида хўжалик, тайёрловчига 62,878 тонна буғдой маҳсулотини етказиб бериши мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024 йилда етиштириладиган буғдой учун жами 71 996 129,1 сўм миқдорида ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бошқа зарур нарсалар етказилган. Ушбу дон уруғлиги ва моддий ресурслар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва тарафлар ўртасидаги электрон ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланган. Шартноманинг 2.2-банди в-кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчига 2024 йил 10 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдор ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириш, ушбу банднинг д-кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчидан олган уруғлик ҳақини мазкур шартномада белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятларини олган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан даъвогарга 11 774 633,9 сўмлик бўлган буғдой маҳсулотлари етказиб берилган бўлиб, 60 221 495,02 сўмлик буғдой маҳсулотлари етказиб берилмаган. Натижада, жавобгарга етказилган бўнак буғдой уруғлиги ва моддий ресурслар ҳақи жавобгар ҳисобидан чегириб ташланганда, жавобгарнинг даъвогар олдида 60 221 495,02 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 60 221 495,02 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари палата жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 28 906 317,06сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартнома 4.2-бандининг иккинчи хатбошида жавобгар даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни ҳамда талаб этилаётган пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатишини ҳамда кредиторнинг манфаатлариниинобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, пеняни 8 500 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Палатанинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-а-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво миқдорининг 2 фоиз миқдорида(60 221 495,02 +28 906 317,06 сўм=89 127 812,08 х 2%=) 1 782 556,24 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “А.Исаков” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “А.Исаков” МЧЖ фойдасига 60 221 495,02 сўм асосий қарз, 8 500 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “А.Исаков” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1 782 556,24сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов