Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/6123 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение R DUG ID L INV S Ответчик / Подсудимый Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати
Source ID ea383923-ab52-42ee-a0bf-25f2670bc74d Claim ID PDF Hash a372cce124777354... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6123-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 2 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари Н.Абдукаримов, даъвогар вакиллари К.Исламов (раҳбар), жавобгар вакили Б.Дўсназаров (2025 йил 13 январдаги 01/11-06/16-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Гулистон шаҳар адлия бўлимининг даъвогар “R DUG ID L INV S ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси ҳисобидан 28 359 000 сўм асосий қарз ва 14 179 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Гулистон шаҳар адлия бўлими (адлия) “R DUG ID L INV S ” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар/пудратчи) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси ҳисобидан 28 359 000 сўм асосий қарз ва 14 179 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 5 майдаги ажрими билан Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган адлия, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни адлия, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномаси бўйича ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан бажарилган ишлар бўйича қисман тўловлар амалга оширилиб, жами 28 359 000 сўм қарздорлик қолганлиги, қарздорликни тўлаш юзасидан талабномалар юборилганлиги, шартномада белгиланган кафолат муддатлари ўтганлигини, Сайхунобод тумани 31-сонли мактаб ишнинг сифати юзасидан эътироз билдирмаганлиги, бюджетда сарф-харажат назарда тутилмаган бўлса тадбиркор бажарилган ишлар ҳақини ололмасдан қолиши нотўғри эканлиги, жавобгар қарздорликни тан олганлигини ҳақида важлар келтириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, пудрат шартномаси бўйича ишлар бажарилганлиги, жами 28 359 000 сўм қарздорлик қолганлиги, шартномада белгиланган кафолат муддатлари ўтганлигини, ишнинг сифати юзасидан эътироз бўлмаганлигини тушунтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво муддатини қўллашни, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар ва Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ўртасида 2019 йил 23 июлда 459-сонли пудрат шартномаси (шартнома) тузилган. Шартноманинг 2-бандига кўра, пудратчи (даъвогар) мазкур шартнома шартларига асосан лойиҳада қўзда тутилган объект Сайхунобод тумани “Ўрикзор” ҚФЙдаги 31-сонли мактабни мукаммал таъмирлаш ини мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олиши, буюртмачи (жавобгар) эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарар шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича Пудратчи томонидан бажариладиган, танлов савдоси (тендер) натижасида аниқланган ва тендер комиссиясининг қарори (2019 йил 22 июлдаги 404-сонли баённомаси) билан тасдиқланган ишлар қиймати ҚҚС билан 745 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Бундан кўринадики, мазкур пудрат шартномаси тендер комиссиясининг 2019 йил 22 июлдаги 404-сонли баённомасига кўра танлов (тендер) савдолари ўтказилиши натижасида тузилган. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Шартноманинг 9-бандида жавобгар даъвогарга бажариладиган ишлар умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида, 111 750 000 сўм аванс ўтказилиши, 10-бандида жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоиз буюртмачи томонидан тасдиқланган ҳисоб-фактурага асосан ҳисобот ойидан кейинги ойида амалга ошириши, 11-бандида ушбу шартномада белгиланган кафолат муддати ўтгандан кейин бажарилган ишлар қийматининг 5 фоизлик кафолат сумма, даъвогар (пудратчи) томонидан объектдан фойдаланувчи ташкилот маълумотномаси ёки хати тақдим этилгандан сўнг жавобгар (буюртмачи) томонидан тўлаб берилиши белгиланган. Шартноманинг 29-бандида объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолатли муддати томонлар қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзоланган кундан бошлаб камида 6 ой этиб, объект томининг кафолатли муддати камида 12 ой этиб белгиланган. Тарафлар ўртасида 2019 йил 25 августда ҳисобварақ-фактура тузилиб, даъвогар томонидан 745 000 000 сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилганлиги тасдиқланган. 2019 йил 2 октябрдаги Давлат қабул комиссиясининг 107-сонли далолатномасига кўра мукаммал таъмирлаш ишлари тугалланган объектни фойдаланиш учун қабул қилинган. Жавобгар томонидан мазкур шартнома бўйича бажарилган ишлар учун қисман тўлов амалга оширилиб, 28 359 000 сўм тўлов амалга оширилмаган. Ушбу маблағ 5 фоизлик кафолат суммасини ташкил этади. Даъвогарнинг28 359 000 сўм қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, адлия даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Даъвогар, жавобгар ва Сайхунобод тумани 31-сонли мактаб ўртасида 2020 йил 2 октябрда далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра дъвогар томонидан бажарилган қурилиш монташ ишларида кафолат муддати давомида камчиликлар бартараф этилганлиги, пудратчи ташкилотга эътироз йўқлиги кўрсатилган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. ФКнинг 673-моддасига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қурилиш пудрати шартномасида ишларга объект буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги тарафлар ўртасида тузилган ҳисобварақ-фактура, давлат қабул комиссиясининг объектларни фойдаланиш учун қабул қилиш тўғрисидаги далолатномалари билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар бажарилган ишлар бўйича қисман тўловни амалга ошириб, қолган қисми бўйича ўз мажбуриятини бажармаганлиги, шартномада белгиланган кафолат муддати ўтиб, тўловни тўлиқ амалга ошириш мажбурияти юзага келганлиги, ишнинг сифати юзасидан эътирозлар бўлмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 28 359 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 14 179 500 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Даъвогар шартноманинг 32-бандига мувофиқ пеня ундиришни сўраган бўлиб, ушбу бандда ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун буюртмачи пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятни бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Даъвогар жавобгарга нисбатан қолдиқ асосий қарзнинг 50 фоизидан ошмаган ҳолда 14 179 500 сўм миқдорда пеня ундиришни сўраган. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 101 650 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартлари ва қонун талабларига кўра асосли деб ҳисоблайди. ФК 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Бироқ, тарафларнинг манфаатлари, даъвогар ва жавобгарнинг айбини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 14 179 500 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 4 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлиги, давлат божи олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига даъво баҳоси 42 538 500 сўмнинг 2 фоизи, яъни 850 770 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси ҳисобидан “R DUG ID L INV S ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 28 359 000 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 850 770 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков