← Назад
Решение #2897108 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 353 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3019-сонлииш
Ўзбекистон Республикаси номидан
Сирдарё тумани
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 02 июнь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
суди,
судьяси
Х.Сулайманбековараислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд
мажлиси котиблигида, даъвогар “Y 'lr ftr ns” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “SIR BOTTLE TRADE” масъулияти чекланган жамиятидан
177 361 200 сўм асосий қарз ва 85 133 376 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили А.Мусаев
(23.05.2025 йилдаги 579-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
А.Абдукадиров (24.04.2025 йилдаги 34-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Y 'lr ftr ns” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “SIR BOTTLE TRADE”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади) дан 177 361 200 сўм асосий қарз ва 85 133 376 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили, даъво аризаси киритилганидан
кейин жавобгар томонидан 40 3617 200 сўм миқдоридаги қарздорлик
қопланганлигини
билдириб,
даъво
талабининг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга даъво киритилган
пайтда жавобгар жамиятнинг даъвогардан 177 361 200 сўмқарзи мавжуд
бўлганлигини, 30.05.2025 йилда қарздорлик қисман қопланганлигини, қолган
қарздорликни тез кунларда тўлаб берилишини, даъвогар билан доимий ҳамкор
эканлигини, бундан кейин ҳам ҳамкорлик қилиш истаги борлигини билдириб,
моддий имкониятларини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтириб
беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризаси юзасидан тақдим этилган далилларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 22.01.2024 йилда
№ 14-сонлиюк ташишдан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси
тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга темир йўлдан юк
ташишга, юк вагонлари билан маневр қилиш бўйича хизматлар кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга жами 177 361 200 сўмлик хизмат
кўрсатилган.
Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмасдан, бугунга қадар
177 361 200 сўм қарздорлик қопланмаган.
Қарздорликни қоплаш юзасидан юборилган талабномага жавобгар
муносабат билдирмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 31.12.2024 йилдаги ҳисобварақ фактура
билан 14 780 100 сўмлик, 30.11.2024 йилдаги 0221-сонли ҳисобварақ фактура
билан 14 780 000 сўмлик, 31.10.2024 йилдаги ҳисобварақ фактура
билан 14 780 100 сўмлик, 30.09.2024 йилдаги 0169-сонли, 31.08.2024 йилдаги
0164-сонли, 31.07.2025 йилдаги 0142-сонли, 30.12.2024 йилдаги 0122-сонли,
31.05.2024 йилдаги 0104-сонли, 30.04.2024 йилдаги 0089-сонли, 31.03.2024
йилдаги 0069-сонли ҳисобварақ фактуралар билан жами 177 361 200 сўмлик
хизмат кўрсатилган. Ушбу счёт-фактуралар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бўлса-да, жавобгар
томонидан шартномавий мажбурият бажарилмасдан шартнома бўйича
177 361 200 сўм тўлов тўлаб берилмаган.
Натижада даъвогар судга мурожаат қилиб, даъво аризада жавобгардан
ҳар шартнома юзасидан вужудга келган жами177 361 200 сўм асосий қарз ва
85 133 376 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 353-моддаси учинчи қисмига кўра, шартномадан келиб чиққан
мажбуриятларга, агар ушбу бобнинг қоидаларида ва ушбу Кодексда
шартномаларнинг айрим турлари тўғрисида баён этилган қоидаларда бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятлар тўғрисидаги умумий
қоидалар (ушбу Кодекснинг 234-352-моддалари) қўлланилади.
Даъво аризасидаги 177 361 200 сўм асосий қарз ундириш талабининг
асослилиги даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмалари, бир
томонлама тузилган таққослаш далолатномаси, счёт-фактуралар ва тақдим
этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Бироқ судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан
40 361 200 қарздорлик қоплаб берилган.
Шу боис суд 177 361 200 сўм асосий қарз ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан асосий қарздорликнинг қолган қисмини,
яъни 137 000 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни, асосий қарздорликни
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 85 133 376 сўм пеня ундириш
сўралган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.1-бандига кўра,
тўловлар кечиктирилган ҳар бир куни учун 0,4% миқдорида лекин
кечиктирилган тўлов қийматининг 50% ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг
биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида
тушунтириш берилган.
Суд, даъвогарнинг жавобгардан 85 133 376 сўм пеня ундириш талаби
асосли бўлса-да, уни тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги
тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб,
кредитор ва қарздор манфаатларини ҳисобга олиб, пеня ундириш талабини
қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 15 000 000 сўм пеня
ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига
кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга
кўра,
ҳисобланган
5 249 892
сўм
давлат
божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, 37 500 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Даъвогар “Y 'lr ftr ns” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SIR
BOTTLE TRADE” масъулияти чекланган жамиятидан 177 361 200 сўм асосий
қарз ва 85 133 376 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси талаблари
қисман қаноатлантирилсин.
“Y lr ftr ns” акциядорлик жамияти фойдасига “SIR BOTTLE TRADE”
масъулияти чекланган жамиятидан, 137 000 000 сўм асосий қарз
15 000 000 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “SIR BOTTLE TRADE” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига5 249 892 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова