Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3022 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 116eb8a4-d3bb-49fe-9ecc-cbfcaae49d7f Claim ID PDF Hash 12aa152a247caf80... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 46 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
тисодий процессуал кодекси 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунинг 9-моддаси онунинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3022-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 02 июнь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармасининг жавобгар - Сирдарё туман давлат солиқ инспекциясидан 29 788 800 сўм а осий қарз, 681 765,6 сўм пеняни Пенсия жамғармаси транзит ҳисоб рақамига ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Д.Шакиров (02.06.2025 йилдаги ишончнома асосида), Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси вакили Ф.Худайқулов (02.06.2025 йилдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н ИҚ Л А Д И: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Сирдарё туман давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 29 788 800 сўм а осий қарз, 681 765,6 сўм пеняни Пенсия жамғармаситранзит ҳисоб рақамига ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 20 майдаги ажрими билан низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ишда вакиллари иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Судда даъвогар вакили даъвони қувватлаб, тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Судда низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида иштирок этган Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси вакили ҳақиқатда жавобгарнинг пенсия тўловлари бўйича қарзи борлигини, туман солиқ инспекциялари юридик шахс мақомини сақлаб қолган ҳолда, вилоят солиқ бошқармаси орқали марказлашган бухгалтерия ҳисобига ўтказилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда қатнашувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, уларга баҳо бериб, судда тақдим этилган ҳужжатлар билан иш ҳужжатларини кўриб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, жавобгар корхонада ишлаган фуқаролар Саодатов Баходир Хасанович ҳамда Рустамов Абдуқодир Бўтановичларга ногиронлик нафақаси тайинланган. Даъвогар томонидан Саодатов Баходир Хасановичга 2025 йилнинг январь – апрель ойлари учун 15 202 560 сўм, Рустамов Абдуқодир Бўтановичга 14 586 240 сўм, жами ойи учун жами 29 788 800 сўм ногиронлик нафақаси тўлаб берилган. Меҳнатда майибланган нафақахўрларга пенсия жамғармаси томонидан тўлаб берилаётган пул маблағлари жавобгар ташкилот томонидан ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли қарздорлик ҳосил бўлган. Жавобгар эса, ушбу тўланган пул маблағларини даъвогар ҳисоб-рақамига ўтказиб бермаган ва даъвогар томонидан берилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун (кейинги ўринларда қонун деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу ҳолатда суд, даъво талаби тақдим этилган ҳужжатларга ва ишда қатнашувчи шахсларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгардан 29 788 800 сўм миқдорида тўланган нафақа пулини ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 681 765,6 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 661-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 42-бандида: “Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади. Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 681 765,6 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни шу миқдорда қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги қонунинг 9-моддаси 12-банди мазмунига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, барча ишлар давлат божидан озод этилган. Шунга кўра, ушбу иқтисодий иш бўйича жавобгардан давлат божини ундирмасликни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини Сирдарё туман давлат солиқ инспекциясидан пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси ҳисобига ундиришни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - Сирдарё туман давлат солиқ инспекциясидан 29 788 8000 сўм а осий қарз, 681 765,6 сўм пеня Пенсия жамғармаси транзит ҳисоб рақамига ундирилсин. Сирдарё туман давлат солиқ инспекциясидан - Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси ҳисобига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова