Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/6121 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение А.Исаков Ответчик / Подсудимый А.Исаков
Source ID 7a2da6c2-3871-40c3-9f3e-66ab00cb385f Claim ID PDF Hash 708ef7dd88b0901e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ФКнинг 109-моддаси ФКнинг 109 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/6121-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 02 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакиллари -А.Исаков (2025 йил 07 апрелдаги 19-сон ишончнома асосида), таъсисчи - А.Исаков (2025 йил 30 апрелдаги 15-сон ишончнома асосида), А.Исаков (2025 йил 30 апрелдаги 14-сон ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Исаков (2023 йил 01 январдаги ишончнома асосида) ва А.Исаков (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “А.Исаков” МЧЖнингжавобгар “А.Исаков” нодавлат таълим муассасасига нисбатан шартнома тузиш мажбуриятини юклаш, 825 298 971 сўм асосий қарз ва 100 000 000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “А.Исаков” МЧЖ (кейинги ўринларда — даъвогар ва(ёки) жамият) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “А.Исаков” нодавлат таълим муассасаси (кейинги ўринларда — жавобгар) га нисбатан шартнома тузиш мажбуриятини юклаш,жавобгар ҳисобидан 825 298 971 сўм асосий қарз ва 100 000 000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризани қўллаб-қувватлашиб, ундаги важларни такрорлашиб, қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдиришиб, даъвогар билан шартнома тузилмаганлиги, улар томонидан ишлар бажарилмаганлиги, ишларни бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, даъво аризаси асоссиз эканлигини билдиришиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўрашди. Суд мажлисида гувоҳ сифатида иштирок этган А.Исаков ички ишлар бўлимининг қарорига асосан қурилиш объектида назорат ўлчови ўтказганлиги, қурилиш объектига киришга рухсат бўлмаганлиги сабабли бино ташқарисидан туриб ва лойиҳа ҳужжатларига асосан назорат ўлчови ўтказганлиги, бинони даъвогар томонидан қурилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар унга тақдим этилмаганлиги, унда бундай ҳужжатлар мавжуд эмаслигини тушунтириб, кўрсатув берди. Суд мажлисида гувоҳ сифатида иштирок этган А.Исаков фуқаро А.Исаковнинг мурожаатига асосан қурилиш объекти бўйича баҳолаш хулосаси тузганлиги, баҳолаш хулосасини назорат ўлчови далолатномасига асосан тузганлиги, қурилиш объектига киришни имкони бўлмаганлиги сабабли бино ташқаридан кўрганлиги, бинони даъвогар томонидан қурилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар унга тақдим этилмаганлиги, унда бундай ҳужжатлар мавжуд эмаслигини тушунтириб, кўрсатув берди. Суд мажлисида гувоҳ сифатида иштирок этган А.Исаков иш бўйича тушунтириш бериб, даъвогарнинг таклифи билан Мирзаобод тумани, Тинчлик МФЙ, Зиёкор кўчасида жойлашган бинода ишлаганлиги, бажарилган ишлар юзасидан ҳужжатлар тўлдирилмаганлиги, ишларни қабул қилиш топшириш далолатномалари тузилмаганлиги, ҳужжатлаштириш ишларидан хабари бўлмаганлигини билдириб кўрсатув берди. Суд мажлисида гувоҳ сифатида иштирок этган А.Исаков иш бўйича тушунтириш бериб, синфдоши А.Исаков қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб келиши,А.Исаковга тегишли мактабни таъмирлаганлиги, лекин А.Исаков шартномани имзоламаганлиги ва 500 780 000 сўм харажатларини бермаганлиги, А.Исаковнинг синфдоши А.Исаковга унинг гувоҳлигида 250 млн сўм миқдордаги пул маблағларини берганлиги ёлғон эканлиги, бажарилган ишлар юзасидан ҳужжатлар тузилганлигидан хабари йўқлигини билдириб, кўрсатув берди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Даъвогарнинг даъво аризасига кўра, жамият 2016 йилда ташкил этилган, асосий фаолияти қурилиш ишлари олиб бориш ҳисобланган, 2020 йил февраль ойининг ўрталарида жамиятда ишлаб юрган А.Исаков Гулистон шаҳрида адвокатлик фаолияти билан шуғулланадиган синфдоши А.Исаков орқали Мирзаобод тумани, Тинчлик МФЙ, Зиёкор кўчасида жойлашган мактабни қайта таъмирлаш масаласида А.Исаков исмли тадбиркор билан учрашганлиги, шунда А.Исаков жавобгар муассасаси раҳбари эканлиги, мактабни капитал таъмирлаб, нодавлат болалар боғчасига айлантириш лозимлигини айтганлиги, объектга тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларини кўрсатиб, қурилиш ишларини тезлик билан бошлаш кераклигини, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан нодавлат боғча муассасалари қурилишига ажратилаётган имтиёзли кредит маблағлари олинишига эришиши лозимлигини тушунтирганлиги, шунда даъвогар қурилиш ишларини бошлаш учун 2020 йил 2 март санаси билан 01-сонли пудрат шартномасини лойиҳасини тайёрлаш ва уни имзолаш учун Г.Даминовага тақдим этадиган бўлганлиги ва пудрат шартномаси ўзаро тузилиб, имзолагунга қадар даъвогар тегишли объектда қурилиш ишларини бошлаб юборганлиги, қурилишни даъвогар “А.Исаков” МЧЖ номидан амалга оширилганлиги, лекин А.Исаков қурилиш охирида барча тегишли ҳужжатларни имзолаб беришини, ишни хавотирсиз давом эттиришларини, қурилишнинг 25 фоизини бажаргандан сўнг, давлатдан кредит олишини айтганлиги, лекин шу вақтга қадар қилинган ишлар учун пулни тўлаб бермасдан алдаб юрганлиги, лекин, ўртада келишилган барча қурилиш ишларини охиригача етказиб, ўзаро келишув асосида олинган мажбуриятни тўлиқ бажарганлиги, қурилиш ишлари якунланиб бўлганидан кейин ҳам А.Исаковга ҳужжатларни расмийлаштириш борасида бир неча бор мурожаат қилинганлиги, лекин бирор бир натижага эриша олинмаганлигини, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг ажримига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов олди ҳаракатлари амалга оширилганлиги, 2025 йил 15 февралда ҳолат юзасидан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, А.Исаков жиноят ишини қўзғатиш рад этиш ҳақидаги қарорида берган кўрсатувларида Ф.Қаюмов қурилиш ишларини олиб борганлигини тан олганлиги, А.Исаковнинг ушбу кўрсатувлари билан “А.Исаков” МЧЖнинг унга тегишли таълим муассасаси биносида ишлаганлигини тан олган ҳисобланиши, баҳоловчи корхонанинг ҳисоботига кўра, даъвогар томонидан лойиҳа смета ҳужжатлари ва лойиҳа смета ҳужжатларидан ташқари жами 825 298 971 сўмлик ишлар бажарилганлиги аниқланганлиги, юқоридаги ҳолатлардан жамиятнинг ишчилари олдида, халқ олдида ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиб, жамият обрўсига путур ва маънавий зарар етаётганлиги, маънавий зарарни жавобгар қоплаши зарурлигини баён этган. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда даъвогар қурилиш объектида ишларни бажарганлигини даъво қилган бўлса-да, бироқ, у томонидан мажбуриятларнинг юзага келганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади. Суд, даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асослаш учун келтирилган 2020 йил 2 март санаси билан 01-сонли пудрат шартномаси ва бажарилган ишлар бўйича бир тарафлама имзоланган счёт-фактура, далолатномаларни мақбул далил сифатида қилиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 2-бандида, агар шартнома тузиш ҳақидаги таклифни олган шахс белгиланган муддат давомида шартномада назарда тутилган шартларни қисман бажарган (товарларни қисман жўнатган, пул суммасини қисман тўлаган) бўлса, унинг ҳаракати акцепт деб баҳоланиши, бундай ҳолатларда судлар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномасини тузилган деб ҳисоблаб, унга тегишли баҳо беришлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бироқ, тарафларнинг ўзаро ҳуқуқий муносабатга киришганлиги ҳақидаги далиллари судга тақдим этилмади. ФК 108-моддасининг биринчи қисмига кўра, нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади: 1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари; 2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса - битим суммасидан қатъий назар, бошқа битимлар. ФКнинг 109-моддасига асосан битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар. Мазкур ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган пудрат шартномалари тузилиши мажбурий бўлган шартнома ҳисобланмайди. Шу боисдан суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан шартнома тузиш мажбуриятини юклаш талабини рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз 825 298 971 сўмни ундиришҳақидаги важлари билан ҳам келишиб бўлмайди. Гарчи, даъвогар томонидан жавобгардан ундирилиши талаб қилинаётган 825 298 971 сўмлик ишларни бажарилганлиги ҳақида бир томонлама счёт-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси (форма-5) расмийлаштирилган, баҳолаш хулосаси тузилган бўлса-да, бироқ улар жавобгар томонидан қабул қилинмаган. ФК 680-моддасининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларига асосан ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Суд далолатномани имзолашдан бош тортиш сабабларини асосли деб топсагина, ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилишнинг бир тарафлама далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сон қарорининг 2.3-бандига кўра, судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши, Ушбу пленум қарорининг 5-бандида эса, ФКнинг 108 ва 109-моддалари мазмунига кўра, қурилиш пудрати шартномаси оддий ёзма шаклда тузилади ва ушбу шаклга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Бунда, агар қурилиш пудрати шартномаси ёзма шаклда тузилмаган бўлса, тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини ёзма ёхуд бошқа далиллар билан тасдиқлашлари мумкин. Шунга кўра, қурилиш ишларини бажариш билан боғлиқ низони ҳал этишда тарафлар қурилиш пудрати шартномасини оддий ёзма шаклда тузмаган ҳолда ҳуқуқий муносабатга киришганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ,даъвогар томонидан бажарилган ишларнинг ҳисоб-фактураси даъвогар томонидан бир тарафлама имзоланган бўлиб, иккинчи тараф ҳисобфактурани, далолатномани имзоламаган. Даъвогар судга иккинчи тараф ҳисоб-фактурани ёки далолатномани имзолаганлиги ёхуд имзолашдан бош тортганлиги тўғрисидаги далилларни тақдим этмади. Бундай ҳолатларда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган. ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари маънавий зиённи қоплаш йўллари билан ҳимоя қилинади. Қонунчиликка кўра, маънавий зиённи қоплаш фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг усули сифатида фуқароларнинг номоддий манфаатларини (шахсий номулкий ҳуқуқларини) ҳимоялаш ҳисобланади. Маънавий зиён пул маблағлари шаклида қопланади ҳамда қопланиши лозим мулкий зиёнга боғлиқ бўлмаган ҳолда қопланади. Юридик шахслар ҳам умумий қоида бўйича маънавий зиённи қоплашни талаб қилишлари мумкин. ФК 100-моддасининг тўққизинчи қисмида, ушбу моддадаги фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидаси юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан ҳам тегишли йўсинда татбиқ этилиши назарда тутилади. Юридик шахслар фаолиятнинг тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий соҳаларида ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш учун судга даъво тақдим этиш усулидан фойдаланишлари мумкин. Даъвогар даъвосида жавобгар томонидан жамиятнинг ишчилари олдида, халқ олдида ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиб, жамият обрўсига путур ва маънавий зарар етаётганлиги, маънавий зарарни жавобгар қоплаши зарурлигини баён этган бўлса-да, бироқ, судга ишчанлик обрўсини путур етишга олиб келган фактларни тақдим этмади, даъво талабига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бермади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланиб, қаноатлантирилиши рад қилинганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда даъвогар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-а-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи, 2-б-бандида номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига мулкий хусусиятга эга даъво талаблари баҳосининг 2 фоизи миқдорида,(825 298 971 асосий қарз + 100 000 000 сўм маънавий зарар=925 298 971 х 2%=) 18 505 979,42сўм ва шартнома тузиш мажбуриятини юклаштўғрисидаги номулкий хусусиятга эга даъво талаби бўйича БҲМнинг 10 баравари миқдорида (375 000 х 10=) 3 750 000 сўм, жами (18 505 979,42+3 750 000=) 22 255 979,42 сўм давлат божини ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 116, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “А.Исаков” МЧЖнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати даъвогар “А.Исаков” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “А.Исаков” МЧЖдан республика бюджетига 22 255 979,42 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов