Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/5382 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый Y NGIY R-L GIS I S
Source ID a25f9fb2-d805-43c2-83d0-14b5e3c4bc44 Claim ID PDF Hash 6c8ae8d050487e09... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 169-моддаси ИПКнинг 169 law
ИПК 42-моддаси ИПК 42 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5382-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 2 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари К.Саматов (ишончнома асосида), З.Саттарова (2025 йил 28 майдаги 01/6-10/60-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили вакили Б.Мураткасимов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар вакили Б.Эшбаев (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Сирдарё вилоят Бош бошқармаси мутахассиси М.Сулайманов иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар “Y NGIY R-L GIS I S” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредит шартномаси бўйича 23 334 АҚШ доллари, 10 829 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 6 204 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз, жами 40 367 АҚШ доллари кредит қарзни ундириш, ундирувни “ Q NG L R N ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли гаров мулкига қаратиштўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (Палата) судга “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (даъвогар) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “Y NGIY R-L GIS I S” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан кредит шартномаси бўйича 23 334 АҚШ доллари, 10 829 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 6 204 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз, жами 40 367 АҚШ доллари кредит қарзни ундириш, ундирувни “ Q NG L R N ” масъулияти чекланган жамиятига (қўшимча жавобгар) қарашли D F F русумли 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами А294876, кузов рақамисиз, шасси рақами LR 14300G1165716, оқ рангли, давлат рақам белгиси 20 361 бўлган автомашинага қаратишни сўраган. Суднинг 2025 йил 5 майдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича фоиз ва неустойканинг тўғри ва асосли ҳисобланганлигига аниқлик киритиш мақсадида малакали мутахассис хулосасини олиш учун Марказий банк бошқарувидан мутахассис жалб қилинган. Палата суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, суд Палата ишни ўз вакиллари иштирокисиз кўришни сўраганлигини инобатга олиб, ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили З.Саттарова даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, гаров мулки жавобгар ва гаров мулки эгаси томонидан яришишга уриниб келинаётганлиги, ҳар хил баҳоналар билан мониторинг қилишга тўсқинлик қилинаётганлиги, муддати ўтган қарздорлик миқдори юқори эканлиги ҳақида тушунтириш бериб, жавобгарнинг суд муҳокамасини чўзиш мақсадида илтимоснома киритилганлиги сабабли жавобгарнинг гаров мулкини қайта баҳолаш ҳақидаги илтимосномасини рад этишни, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили К.Саматов даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, даъво аризада даъво талаблари хато кўрсатилганлиги, муддати ўтган фоиз қарздорлиги таркибида пеня суммаси мавжудлиги, бироқ даъвода пеня ундириш сўралмаганлиги, судга даъво ариза киритилишидан аввал жавобгар тоомнидан 4 400 АҚШ доллари миқдорида тўлов бўлганлиги, банкнинг Янгиер филиали раҳбарияти гаров мулкини баҳолашга эътирози мавжудлиги ҳақида тушунтиришлар бериб, жавобгарнинг гаров мулкини қайта баҳолаш ҳақидаги илтимосномасини рад этишни, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, даъвогар томонидан даъво миқдори хато ҳисобланганлиги, қарздорликни сўндириш чорасини кўраётганлигини баён қилиб, гаров мулки паст қийматда баҳоланганлиги сабабли, уни қайта баҳолатишни, даъво аризани рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, гаров мулки ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида эмаслиги, Туркия Давлати ҳудудида эканлигини тушунтириб, даъво аризани рад этишни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Сирдарё вилоят Бош бошқармаси мутахассиси Ш.Ҳосилбеков судга тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари хулосасини тақдим этиб, банк томонидан асосий қарз ва фоизлар тўғри ҳисобланганлиги, бироқ даъво аризада қарздорлик суммаси хато кўрсатилганлиги, 2025 йил 14 март ҳолатига жавобгарнинг асосий қарз жами 23 334 АҚШ долларини ташкил этиши, шундан 10 829 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 12 505 АҚШ доллари муддатли асосий қарзни ташкил этиши, даъводаги 6 204 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган фоиз қарзининг 2 146.18 АҚШ доллари қисми пеня эканлиги ҳақида тушунтириш берди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Жавобгар вакили гаров мулки паст қийматда баҳоланганлиги ҳақида важ келтириб, гаров мулкини қайта баҳолашни ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилди. ИПКнинг 169-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Жавобгар вакили гаров мулки паст қийматда баҳоланганлиги ҳақида важ келтириб, гаров мулкини қайта баҳолашни сўраган бўлса-да, бироқ даъвогар вакилларининг жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан гаров мулкини яширишга ҳаракат қилаётганлиги, қўшимча жавобгар вакили гаров мулки Ўзбекистон ҳудудида эмаслиги, ҳозирда Туркия Давлатида эканлиги ҳақида важлар билдиришди. Даъвогар, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар ўртасида 2023 йил 12 июнда тузилган гаров шартномасининг 6.3-бандига мувофиқ гаровга олувчи (банк) ушбу шартнома амал қилиш даврининг исталган пайтида гаров мулкининг фойдаланишини ва сақланишини мониторинг қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Ушбу шартноманинг 5.4-бандига асосан гаровга қўювчи (қўшимча жавобгар) гаровга олувчининг (банк) вакилини гаров мулкини сақланишини мавжудлигини текшириш учун гаров мулки сақланаётган жойга киритиш мажбуритяини олган. ИПК 42-моддаси иккинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эга ва улар ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар вакилларининг жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан гаров мулкини яширишга ҳаракат қилинаётганлиги, жавобгарнинг мақсади суд муҳокамасини чўзиш эканлиги ҳақидаги важларини инобатга олиб, шунингдек гаров мулки Ўзбекистон ҳудудида эмаслиги, ҳозирда Туркия Давлатида эканлиги, жами ажратилган кредит суммасига нисбатан қопланмаган муддати ўтган асосий қарз қисми юқори эканлиги, жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилиши мунтазам бузиб келинганлиги боис жавобгар вакилининг гаров мулкини қайта баҳолаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномаси, даъвогар (Янгиер филилали) ва жавобгар ўртасида 2023 йил 9 июнда тузилган 285-сонли кредит шартномаси (кредит шартномаси), шунингдек даъвогар, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар ўртасида 2023 йил 12 июнда тузилган гаров шартномаси (гаров шартномаси)дан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредит шартномасининг 1-бандига асосан даъвогар мазкур шартномада келишилган миқдорда ва шартларда пул маблағларини ажратиш, жавобгар эса олган маблағларини ва унга ҳисобланган фоизлари билан қўшиб қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 2.7-бандларига асосан даъвогар жавобгарга 1 дона D F русумли юк тортувчи сотиб олиш учун 3 йил муддатга (2023 йил 9 июндан 2026 йил 8 июнгача), 6 ойлик имтиёзли давр билан, кредит учун фоиз ставкаси Lib r (6 ойлик) + ўзгармас S R D + ( I маржасининг 50 фоизи миқдорида) + 5.3 фоиз Ўзбекистон Республикаси банк маржаси қилиб белгиланган устама тўлаш шарти билан жами 25 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини ажратиб берган. Кредит шартномаси 2.8-бандига мувофиқ жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг 1-иловаси ҳисобланган тўловлар жадвалига мувофиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаи бўйича ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли палата томонидан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига кредит шартномаси бўйича 23 334 АҚШ доллари, 10 829 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 6 204 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз, жами 40 367 АҚШ доллари кредит қарзни ундириш тўғрисида даъво талаблари билдирилган. Даъво аризадан кўринишича 2025 йил 14 март ҳолатига кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича 23 334 АҚШ доллари, 10 829 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 6 204 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз, жами 40 367 АҚШ доллари кредит қарзни ташкил этиши кўрсатилган. Бироқ, Марказий банк Сирдарё вилоят бош бошқармасининг 2025 йил 19 майдаги далолатномасига кўра, 2025 йил 14 март ҳолатига ушбу кредит шартномаси бўйича даъво аризада қарздорлик суммаси хато кўрсатилганлиги, 2025 йил 14 март ҳолатига жавобгарнинг асосий қарз жами 23 334 АҚШ долларини ташкил этиши, шундан 10 829 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 12 505 АҚШ доллари муддатли асосий қарзни ташкил этиши, даъводаги 6 204 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган фоиз қарзининг 2 146.18 АҚШ доллари қисми пеня эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолатда, суд мутахассис хулосасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича банк олдидаги қарздорлиги, 2025 йил 14 март ҳолатига жами 29 538 АҚШ доллари эканлиги (23 334 + 6 204 = 29 538), даъвода жами 40 367 АҚШ доллари ундириш сўралганлиги, даъвонинг 10 829 АҚШ доллари миқдори хато киритилганлигини ҳисобга олиб, даъвонинг қарз ундириш қисмининг 10 829 АҚШ доллари миқдорини асоссиз деб ҳисоблаб. уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, гарчи кредит шартномасида қарз олувчи ҳисобланган фоизларни қайтариш бўйича мажбуриятларни бажаришни кечиктирган тақдирда, пеня тўлаши назарда тутилган бўлса-да, бироқ даъвода пеня ундириш ҳақида талаб билдирилмаганлиги, даъвонинг жавобгар ҳисобидан 6 204 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга фоиз ундириш талабининг 2 146,18 АҚШ доллари қисми пеня эканлиги боис, ушбу талабнинг 2 146,18 АҚШ доллари қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд муҳокамасида даъвомида жавобгар ва даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномалар ва ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан 2025 йил 7 апрель куни 4 400 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилиб, шундан 466,01 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга, 3 933,99 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзига қаратилганлиги аниқланди. Бироқ, даъво аризаси 2025 йил 9 апрель санаси билан имзоланиб, судга 2025 йил 16 апрелда кирим бўлган. Бундан кўринадики, судга даъво аризаси кирим бўлишидан аввал жавобгар томонидан 4 400 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилган, ушбу тўловнинг 466,01 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга, 3 933,99 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзига қаратилган бўлса-да, қарздорликнинг якуний ҳисоб-китоби ва қолдиқ қарздорлик миқдорини аниқламасдан судга даъво ариза тақдим қилган. Демак, 2025 йил 14 март ҳолатига жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича қарздорлиги 10 362,99 АҚШ доллари (10 829-466,01=10 362,99) муддати ўтган асосий қарз, 12 505 АҚШ доллари муддатли асосий қарз, 123,83 АҚШ доллари (6 204-3 933,99-2 146,18=123,83) муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз, 22 991,82 АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида тўлов топшириқномалари, банк маълумотномалари ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартономасининг 4.3-банди “г” кичик бандига кўра, кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредитни қайтариш тўловлар жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида кредитор томонидан судга мурожаат қилиш орқали кредит шартнмоасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорликни ундириш чораларини кўриши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан олинган кредит маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатда қайтариш мажбуриятини бажармаганлиги, даъво миқдори хато кўрсатилганлиги, даъвогар томонидан даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш сўралмаганлигини инобатга олиб, даъво талабларининг асосий қарз ва фоиз ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига кредит шартномаси бўйича 10 362,99 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 12 505 АҚШ доллари муддатли асосий қарз, 123,83 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз, жами 22 991,82 АҚШ долларини ундиришни, даъвонинг 17 375,18 АҚШ доллари ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари палата ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 12 июндаги гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишлиD F F русумли 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами А294876, кузов рақамисиз, шасси рақами LR 14300G1165716, оқ рангли, давлат рақам белгиси 20 361 бўлган автомашина гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 8 июнда тузилган далолатномага кўра, юқорида қайд этилган қўшимча жавобгарга тегишли мулкнинг баҳоси 406 250 000 сўмгабаҳоланган. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Мазкур ҳолда суд, палатанинг ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига жами қаноатлантирилган даъво баҳоси 22 991,82 АҚШ доллари (даъво аризаси судга тақдим этилган кун 2025 йил 16 апрель санасига 1 АҚШ доллари 12 980,89 сўмга тенг бўлиб, 22 991,82 * 12 980,89 = 298 454 286,32) 2 фоизи, яъни 5 969 085,72 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини, шунингдек даъвогар ҳисобидан республика бюджетига даъвонинг рад қилинган қисми 17 375,18 АҚШ доллари (даъво аризаси судга тақдим этилган кун 2025 йил 16 апрель санасига 1 АҚШ доллари 12 980,89 сўмга тенг бўлиб, 17 375,18 * 12 980,89 = 225 545 300,31) 2 фоизи, яъни 4 510 906 сўм миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Y NGIY R-L GIS I S” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига кредит бўйича 10 362,99 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 12 505 АҚШ доллари муддатли асосий қарз, 123,83 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз, жами 22 991,82 АҚШ доллари ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув “ Q NG L R N ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли D F F русумли 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами А294876, кузов рақамисиз, шасси рақами LR 14300G1165716, оқ рангли, давлат рақам белгиси 20 361 бўлган автомашинага қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Y NGIY R-L GIS I S” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 5 969 085,72 сўм давлат божи ундирилсин. “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳисобидан республика бюджети фойдасига 4 510 906 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков