← Назад
Решение #2897113 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2275-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 02 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
«Ўзбектелеком» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «B
vut
m t n» масъулияти чекланган жамиятидан 500 000 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрсидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни
«Ўзбектелеком»
акциядорлик
жамияти
биносида
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси «Ўзбектелеком» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, «B
vut m t n» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади) дан500 000 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси
даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилгани тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини
тақдим этмаган.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига
кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш
учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 06
январда №17-сонли метан газ билан таъминлаш шартномаси имзоланиб,
шартномага асосан жавобгарга 11.01.2024 йилда 500 000 сўмўтказилган.
Даъво ариза важларига кўра метан газ учун ўтказилган маблағ эвазига
товар берилмаган, шунингдек 500 000 сўм маблағ қайтарилмаган.
Шу сабабли суд, даъвонинг500 000 сўм асосий қарзниундириш
талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан ушбу миқдорда қарзни ва почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб,
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ даъвонинг
қаноатлантирилган қисми бўйича 375 000 сўм давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 203-4, 203-5,118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг «Ўзбектелеком» акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар «B
vut m t n» масъулияти чекланган жамиятидан 500 000 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрсидаги даъво ариза талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «B
vut m t n» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Ўзбектелеком» акциядорлик жамияти фойдасига 500 000 сўм ассоий қарз ва
37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда
ижро этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда
ижро этилмаган тақдирда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд
томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилсин.
Жавобгар «B
vut m t n» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев