← Назад
Решение #2897127 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 101 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 914 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/2702 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 29 май
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - А.Исаков(2025 йил
07 февралдаги 7-2.3/4118-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар
вакили – юрист А.Исаков (2025 йил 03 январдаги 32-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “А.Исаков” АТИБнинг жавобгар “А.Исаков”
АЖ Сирдарё вилояти филиали ва “А.Исаков” АЖ ҳисобидан
224 540 000 суғурта пули ва суд харажатларини ундириштўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа
режимида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “А.Исаков” АТИБ (бундан буён матнда даъвогар, суғурта
қилдирувчи ёки банк деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “А.Исаков” АЖ Сирдарё вилояти филиали ва “А.Исаков” АЖ
(бундан буён матнда суғурталовчи ёки жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
224 540 000 сўм суғурта пули ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, қарздор томонидан шу кунга қадар кредит қарздорликлари
сўндирилмаганлиги, кредит таъминоти сифатида суғурта компаниясининг
суғурта полиси олинганлиги, суғурта шартномасида суғурталовчи қарздор
билан бирга банк олдида жавобгар бўлиши белгиланганлиги, шу боисдан
суғурта пулини жавобгардан ундиришни, даъво аризасини қаноатлантиришни,
жавобгарнинг ишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномаси
асослантирилмаганлиги, жавобгарнинг дастлабки иш юритишни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги асоссиз илтимосномаси суд томонидан рад этилган бўлиб,
мазкур ажрим устидан эса гарчанд шикоят қилиш мумкин бўлмаса-да
апелляция ва тафтиш тартибида суднинг юқори инстанцияларга асоссиз
шикоятлар киритиб, суд муҳокамасини чўзиб келганлигини, даъво ариза
юзасидан фикр билдирмасдан ишни чўзилишига олиб бораётганлиги сабабли
унинг навбатдаги ишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасини ҳам
қаноатлантиришни рад этишни ва қабул қилиниши мумкин бўлган суд
ҳужжати агар даъво қаноатлантирилган тақдирда ҳам янги очилган ҳолатларга
асос бўлиши мумкинлигини билдириб ўтди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга илтимоснома
тақдим этиб, даъвогарнинг даъво талабига асос бўлган суғурта шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида Тошкент туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси киритилганлиги, даъво аризаси иш юритувга олинганлиги
сабабли иқтисодий процессуал кодекснинг 101-моддасига асосан Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг суд ҳужжати қабул қилингунга қадар иш
юритишни тўхтатиб туришни сўради, кейинчалик даъво аризасига нисбатан
ўз фикрини билдирмасдан суд залини тарк этди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни ҳамда илтимосномани рад этишни лозим топади.
Суд, жавобгар вакилининг даъво талабига асос бўлган суғурта
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг иш юритувига олинганлиги сабабли низоли
ишни иқтисодий процессуал кодекснинг 101-моддасига асосан суд ҳужжати
қабул қилингунга қадар иш юритишдан тўхтатиб туриш тўғрисидаги
илтимосномасини қуйидагиларга кўра қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Аниқланишича, даъвогар, жавобгар ва қарздор ўртасида 2023 йил
17 апрелда кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш (14-класс) тўғрисидаги
суғурта шартномаси тузилган. Жавобгар ушбу суғурта шартномасига асосан
3 370 000 сўм суғурта мукофотини қабул қилиб олгандан сўнг, 2023 йил
17 апрелда кредит қайтмаслик хатаридан суғурталашполисини берган.
Суғурта полисида суғурта суммаси 224 540 000 сўм, суғурта муддати 2023 йил
17 апрелдан 2026 йил 16 апрелгача этиб белгиланган. Мазкур ҳолатда
жавобгар 2023 йил 17 апрелдан буён суғурта шартномасидан тўлиқ хабардор
бўлган ва келиб тушган мукофот пулига нисбатан эътироз билдирмаган ҳамда
шартнома юзасидан низолашмаган.
Шунингдек, жавобгар вакили А.Исаков томонидан 2025 йил 27 март
кунги суд мажлисида судга илтимоснома киритилиб, Гулистон туманлараро
иқтисодий судининг 4-1201-2503/161-сон иши бўйича қабул қилинган ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг қарздорга нисбатан даъво талаблари
қаноатлантирилиб,
қарздордан
кредит
қарздорликлари
ундириш
белгиланганлиги, ҳозирги кунда ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари
олиб борилаётганлиги, шу сабабли ижро ҳаракатлари якунлангунга қадар
низоли иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туришни сўраган ва судга
илтимоснома тақдим қилган.
Суднинг 2025 йил 27 март кунги ажрими билан жавобгарнинг иш
юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномаси рад этилган.
Жавобгар томонидан суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги илтимосномани рад этиш ҳақидаги ажрими устидан гарчанд
шикоят қилиш назарда тутилмаган бўлса-да, апелляция шикояти киритган.
Кейинчалик иқтисодий иш апелляция инстанцияси суди томонидан
қарор қабул қилингунига қадар тўхтатиб турилган.
Апелляция инстанциясининг 2025 йил 15 апрелдаги қарори билан
жавобгарнинг шикоятни қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгарнинг апелляция инстанцияси қарори устидан берган шикояти
2025 йил 08 май куни тафтиш инстанциясида кўрилиб, жавобгар томонидан
шикоят берилган ажрим ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қиладиган
ҳужжат ҳисобланмаслиги ва бу ажрим устидан апелляция шикояти
берилмаслиги ҳақида хулоса қилиниб, шикоятни қаноатлантириш рад этилган.
Шикоят бўйича иш юритиш тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар, жавобгар ва қарздор
“А.Исаков” МЧЖўртасида 2023 йил 17 апрелда тузилган “Кредит қайтмаслик
хатарини суғурталаш” (14-класс) тўғрисидаги 12-02-39/162-2023-сон суғурта
шартнома (бундан буён матнда суғурта шартномаси деб юритилади) сидан
келиб чиққан.
Аниқланишича, Банк томонидан 2023 йил 06 апрелдаги 75583/343/2023сон кредит шартномасига асосан қарздор “А.Исаков” МЧЖ (бундан буён
матнда қарздор деб юритилади)га асосий воситалар (2 дона “S
N
SX4285D 464 ” русумли юк ўзи ағдарувчи ҳамда 2 дона “
N
ZZ3255N3846 1” русумли юк ўзи ағдарувчи) сотиб олиш учун йиллик
23,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 2 800 000 000 сўм
миқдорда ва шартлар асосида кредитажратилган.
Кредит маблағларига бошқа кредит таъминотлари билан биргаликда
кредит таъминоти сифатида суғурта шартномасига асосан жавобгар
томонидан 2023 йил 17 апрелда суғурта суммаси 224 540 000 сўмни ташкил
этган, муддати 2023 йил 17 апрелдан 2026 йил 16 апрелгача этиб белгиланган,
кредит қайтмаслик хатаридан суғурталашполиси берилган.
Суғурта шартномасининг 2.1-бандига мувофиқ, суғурталовчи
шартномада кўрсатилган тўловлар доирасида, шартномада белгиланган
ҳолатлар, яъни суғурта ҳодисаси юзага келганда, суғурта қилдирувчига
суғурта пули миқдорида суғурта товонини тўлаш мажбуриятини олган.
Суғурта шартноманинг 3.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта
муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит шартномаси бўйича зиммасига
олган мажбуриятларининг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги, кредит қарздорлиги (асосий қарз ва фоизлар кредит
шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўламаганлиги
ҳисобланади деб белгиланган.
Қарздор кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларини
лозим даражада бажармаганлиги учун банк кредит қарздорлигини суд
тартибида ундириш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Банкнинг юзага келган кредит қарздорлигини қарздордан ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро
судининг 2-1201-2405/16000-сонли иш бўйича 2024 йил 18 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан қаноатлантирилиб, қарздордан банк фойдасига
254 545 455 сўм муддати ўтган асосий қарз, 126 533 244 сўм муддати ўтган
кредит фоизи, 826 551 сўм пеня ундирилган, ундирув кредит таъминотига
қаратилган.
Шунингдек,
Гулистон
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1201-2503/161-сонли иш бўйича 2025 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори
билан банкнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, қарздордан банк фойдасига
1 272 727 273 сўм муддати келмаган асосий қарз, 339 393 939 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 166 978 471 сўм муддати ўтган фоиз қарзи
ундирилган, ундирув гаров мулкларига қаратилган.
Банкнинг даъво аризасида 2025 йил 06 март ҳолатига, қарздорнинг банк
олдида кредитдан жами 2 364 482 292 сўм қарздорлиги мавжуд.
Суғурта шартноманинг 2.4-бандида кредит шартномасига асосан
таъминот сифатида гаровга олинган мол-мулклар ва бошқа таъминот
турларига ундирув қаратилган ёки қаратилмаганлигидан қатъий назар, суғурта
қилдирувчи шартнома шартлари ва муддатлари доирасида қарздорликни
суғурталанган қисмини суғурталовчидан талаб қилади деб белгиланган.
Суғурта шартномасининг 10.1-бандида суғурталовчи мазкур шартнома
бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан қарздор билан бирга
кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта пули (товони) миқдорида
суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми “Суғурта соҳасидаги
муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар
томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 22-бандига кўра, (ушбу банд ҳал қилув
қарори
қабул
қилинган
вақтда
амалда
бўлган)
агар
мажбуриятни бажарилишини таъминлаш учун кафиллик, гаров ва суғурта
шартномалари тузилган бўлиб, бажарилиши таъминланмаган мажбурият
бажарилмаганда, кредитор томонидан бир вақтнинг ўзида қарздор, кафил,
гаровга қўювчи ва суғурталовчига нисбатан даъво тақдим этилган бўлса,
низони ҳал қилишда судлар суғурта шартномасининг шартларидан келиб
чиқиши керак.
ФКнинг 914-моддасига кўра суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта
қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки
шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.
ФКнинг 915-моддасига мувофиқ мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта
мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси)
содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси
шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса
оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг
бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган
сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини
олади.
Даъвогарнингсуғурташартномасида назарда тутилган суғурта ҳодисаси
юз берганлиги оқибатида суғурташартномасига асосан пул маблағларини
тўлаб
бериш
тўғрисида
2024 йил
25
декабрдаги
7-2.3/16309-сон ва 2025 йил 30 январдаги 7-2.3/3079-сон талабномалари
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар амалга оширилмаган.
Мазкур ҳолатда суғурта шартномасида белгиланган суғурта ҳодисаси
юз берган.
Бироқ, жавобгар томонидан суғурта ҳодисаси вужудга келишига,
даъвогар томонидан юборилган огоҳлантириш хатларига қарамасдан
шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган ва суғурта пули
даъвогарга тўлаб берилмаган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
224 540 000 сўм суғурта пули ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бундан ташқари, ИПК 25-моддаси 1-қисмининг 1-бандига кўра,
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган
фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса суд
иш юритишни тугатади.
Шу сабабли суд, даъвонинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган
жавобгар “А.Исаков” АЖ Сирдарё вилояти филиалига нисбатан қисми бўйича
иш юритишни тугатишни лозим топади.
Суд, ИПК 118-моддасининг талабларига мувофиқ, суд харажатларини
тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 4 490 800 сўм
давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш
билан боғлиқ 93 750 сўм суд харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-180,186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Жавобгар “А.Исаковатлантириш рад этилсин.
Даъвогар
“А.Исаков”
АТИБнинг
даъво
аризаси
қисман
қаноатлантирилсин.
Даъвонинг “А.Исаков” АЖ Сирдарё вилояти филиалига нисбатан қисми
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар “А.Исаков” АЖ ҳисобидан “А.Исаков” АТИБ фойдасига
224 540 000 сўм суғурта пули ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “А.Исаков” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 4 490 800
сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига
93 750 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов