Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/3090 Дата решения 28.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q DIR Ответчик / Подсудимый Q DIR Гулистон шаҳар бўлими
Source ID 19683247-195a-4f1a-845d-4d62218a3623 Claim ID PDF Hash c5db2ba44feae8c5... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
амда ИПК 25-моддаси амда ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 9-моддаси нинг 9 law
онун 1-моддаси онун 1 law
онун 25-моддаси онун 25 law
онун 10-моддаси онун 10 law
онуннинг 861-моддаси онуннинг 861 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/3090-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 28 май Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – Н.А (2025 йил 23 январдаги 23/01-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Q DIR” МЧЖнинг жавобгар Q DIR Гулистон шаҳар бўлими, АТ “Q DIR” ва қўшимча жавобгар АТ “Q DIR” Янгиер филиалига даъвогар “Q DIR” МЧЖнинг барча мулкларига қўйилган тақиқларни ечиш ҳамда 16 975 079,31 сўм пул маблағларини қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Q DIR” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар ва/ёки гаровга қўювчи деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Q DIR Гулистон шаҳар бўлими, АТ “Q DIR” (бундан буён матнда қўшимча жавобгар, кредитор, банк ва/ёки гаровга олувчи деб юритилади) ва қўшимча жавобгар АТ “Q DIR” Янгиер филиали (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) зиммасига даъвогарнинг барча мулкларига қўйилган тақиқларни ечиш ҳамда 16 975 079,31 сўм пул маблағларини қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2025 йил 18 мартдаги ажрими билан жавобгар Мажбурий ижро бюроси Q DIR Мажбурий ижро бюроси Q DIRбошқармаси билан алмаштирилган. Даъвогар судга даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисида ариза тақдим этиб, жавобгарларга даъвогарга тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси рақами 20 214 S бўлган, s rk русумли автотранспорт воситасига қўйилган тақиқларни ечиш ҳамда Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармасидан 16 975 079,31 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига асосан ишни жавобгар ва қўшимча жавобгарлар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни, даъвога аниқлик киритиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишини сўради. 2025 йил 29 апрель кунги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган жавобгар вакили Мажбурий ижро бюроси Q DIR бўлими давлат ижрочиси М.К Мажбурий ижро бюроси Q DIR бўлимининг низоли иш юзасидан қабул қилган қарорлари бекор бўлмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. 2025 йил 29 апрель кунги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган қўшимча жавобгар вакиллари У. ва Р.С даъво талаблари асоссиз эканлиги, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради ва судга ёзма эътирозномасини тақдим этди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо бериб,қуйидагиларга асосан даъвогарнингдаъво талабига аниқлик киритиш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни,даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Даъво аризасида АТ “Q DIR” Янгиер филиалиқўшимча жавобгар сифатида кўрсатилган. ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандининг учинчи хатбошисида шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризада қўшимча жавобгар сифатида АТ “X lq nki” Янгиер филиаликўрсатилганлиги, филиал юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан киритилган даъволар судга тааллуқли эмаслиги инобатга олиб, даъвонинг АТ “X lq nki” Янгиер филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) нинг 9-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Q DIR” АТБ Гулистон филиали томонидан “Q DIR” МЧЖ (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади)га 2019 йил 28 мартдаги 209-сонли кредит шартномасига асосан 530 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган. 2019 йил 27 июнда “Q DIR” АТБ Гулистон филиали ва АТ “Q DIR” Янгиер филиали ўртасида “талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисида”ги келишув тузилган ва талаб қилиш ҳуқуқи АТ “Q DIR” Янгиер филиалига ўтган. Мазкур кредит шартномасига кредит таъминоти сифатида 2021 йил 02 апрель куни нотариал тартибда тузилган ва реестрда 202101469001335-сон билан қайд этилган гаров шартномаси (бундан буён матнда гаров шартномаси деб юритилади)га асосан даъвогарга тегишли бошқа автотранспорт воситалари билан биргаликда 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 12D212183542 8JX0870, кузов рақами XW F48N K 527165, давлат рақами белгиси 20 214 S бўлган, s rk русумли автотранспорт воситаси(бундан буён матнда автотранспорт воситаси деб юритилади) гаровга қўйилган. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган гаров шартномасидан келиб чиққан. Гаров шартномасида автотранспорт воситасининг баҳоси тарафлар ўртасида келишилган далолатномага асосан 50 000 000 сўм этиб белгиланган. Даъвогар томонидан 2023 йил 05 июль куни мемориал ордер билан банкка кредит таъминоти учун гаровга қўйилган 3 та автотранспорт воситаси учун ҳар бирига гаров қиймати 50 000 000 сўм доирасида жами 150 800 000 сўм тўлаб берилган ва банкдан мазкур автотранспорт воситаларини тақиқдан чиқариш сўралган. Бироқ, банк томонидан гаровга қўювчининг талаблари рад этилган. Шундан сўнг, тарафлар ўртасида низо юзага келиб, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд, даъвогарнинг ушбу даъво талаби билан қуйидагиларга кўра келишмайди. ФК 264-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари ҳамда “Гаров тўғрисида”ги Қонун 1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади. Гаров шартномасининг 3-бандида даъвогарга тегишли автотранспорт воситаси кредит таъминоти сифатида 50 000 000 сўмга баҳоланиб гаровга қўйилган. Гаров шартномасининг 4-бандида гаровга олувчи асосий мажбурият бўйича талаб муддати бошланган пайтдан бошлаб, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш ҳуқуқига эга бўлади. Гаров шартномасининг 5-бандида қарз олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бир қисмини бажарган тақдирда гаровга қўювчи гаровга қўйилган барча мол-мулкка бўлган ҳуқуқни сақлаб қолади. Гаров шартномасининг 6-бандида қарз олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятини бажармаган тақдирда гаровга олувчининг талаби гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қондирилади. Даъвогар, даъво аризасида банкка кредит таъминоти учун гаровга қўйилган ўзига тегишли автотранспорт воситасини 50 000 000 сўм қийматида гаровга қўйганлиги, гаров қиймати 50 000 000 сўм эса банкка тўлаб берилганлигини кўрсатган. Ҳақиқатдан ҳам “Гаров тўғрисида”ги Қонун 25-моддасининг биринчи қисмида қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлаш учун гаровни тақдим этган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувни гаров нарсасига қаратишдан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида бажаришга ҳақлилиги белгиланган. Аммо, ФК 281-моддасининг тўққизинчи қисмида қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига қаратишни ва уни реализация қилишни тугатишга ҳақлилиги кўрсатилган. Яъни, ФКнинг ушбу моддасида таъминланган мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида бажаришга ҳақлилиги белгиланмаган. ФК 271-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва бажарилиш муддати ёхуд гаров нарсасини ҳамда гаров билан таъминланадиган мажбуриятни идентификация қилиш учун етарли бўлган маълумотлар кўрсатилади. Айни шу мазмундаги норма “Гаров тўғрисида”ги Қонун 10-моддасининг биринчи қисми ва “Ипотека тўғрисида”ги Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмида ҳам белгиланган. Гаров шартномасида гаровга қўювчи томонидан гаровга қўйилган автотранспорт воситасининг баҳоси 50 000 000 сўм деб кўрсатилган. Мазкур ҳолатда гаров шартномасида гаров мулки қиймати кредит қарзининг қанча қисмини қоплаши (сўндириш чегараси) лозимлиги қатъий белгиланмаган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича мулкий жавобгарлиги 50 000 000 сўм билан чегараланмайди, аксинча гаров нарсасини сотишдан тушган сумма билан чегараланади. Шунинг учун суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармасидан 16 975 079,31 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2202/1349-сонли иши бўйича 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг АТ “X lq nki” манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, қарз олувчидан банк фойдасига кредит шартномасига асосан жами 550 892 171 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорликлари ундирилган. Ундирув, гаровга қўювчига тегишли автотранспорт воситаларига, шу жумладан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 12D212183542 8JX0870, кузов рақами XW F48N K 527165, давлат рақами белгиси 20 214 S бўлган, s rk русумли автотранспорт воситасига қаратилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қарорига биноан чиқарилган ижро варақаларига асосан Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган ва даъвогарнинг ҳисобрақамидан банк фойдасига 16 975 079,31 сўм ундирилган. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 46-моддасининг 2-бандида, ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш мажбурий ижро этиш чораси ҳисобланиши назарда тутилган. Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2202/1349-сонли иши бўйича ижро варақаларига асосан қўзғатилган ижро ишлари мавжуд. Шу боис, Қонун талаби доирасида давлат ижрочисининг 2024 йил 31 октябрдаги қарори билан ундирув қарздор(даъвогар)нинг ҳисобрақамидаги 16 975 079,31сўмлик пул маблағларига қаратилган. Ўз навбатида, даъвогар томонидан Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлимининг қарори ёки давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатларига нисбатан судга шикоят кўринишида муносабат билдирилмаган. Давлат ижрочиси А.Ахмедовнинг 2024 йил 31 октябрдаги қарори бугунги кунга қадар қонуний кучда бўлиб, бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Ҳолбуки, Қонуннинг 861-моддасида, давлат ижрочисининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қарор чиқарилганлиги тўғрисида хабар қилинган кундан ёки манфаатдор шахсга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилиши, давлат ижрочисининг қарорига қонунда белгиланган тартибда прокурор томонидан протест келтирилиши мумкинлиги қайд этилган. ИПКнинг 74-моддасига суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг ушбу талабини рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар судга даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисида ариза тақдим этиб, жавобгарларга даъвогарга тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси рақами 20 214 S бўлган, s rk русумли автотранспорт воситасига қўйилган тақиқларни ечиш ҳамда Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармасидан 16 975 079,31 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган. Суд даъвогар вакилининг ушбу аризани қаноатлантиришни ва аризани иш юритишга қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари рад этилганлиги сабабли ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатлари даъвогарнинг зиммасига юкланади. Чунки, даъвогарнинг даъво аризаси унинг илтимосномасига асосан олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасига асосан иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилади. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, 2-банди “б” кичикбандида иқтисодий судга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ миқдори ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига мажбурият юклаш даъво талаби бўйича БҲМнинг 10 баравари (375 000 х 10=) 3 750 000 сўм давлат божи, пул маблағи ундириш даъво талаби бўйича даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида (16 975 079,31 х 2%=) 339 501,59 сўм давлат божи, жами 4 089 501,59 сўмдавлат божи ундиришни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвонинг АТ “Q DIR” Янгиер филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогарнинг даъво талабига аниқлик киритиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаниқаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати даъвогар “Q DIR” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Q DIR” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 4 089 501,59 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов