← Назад
Решение #2897132 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| збекистон Республикасининг ФК | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ФКнинг | 325 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2702-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 28 май
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида,
“NORDI DAIRY TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамиятининг
“SULTON” фермер хўжалигидан 160 000 000 асосий қарз, 2 500 000
адвокатлик хизмати учун тўлов, 16 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари
Н.Солиев иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида,
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“NORDI DAIRY TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “SULTON” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар
деб юритилади)дан 160 000 000 асосий қарз, 2 500 000 адвокатлик хизмати
учун тўлов, 16 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бугунги
суд
мажлисида
белгиланган
тартибда
хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасига асосан, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги
важларни такрорлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар
фаровонлигини
оширишга
қаратилган
Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги
матнларда "ФК" деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз
берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан
белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга
олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 29.12.2023 йилда
2023/2-сонли қарз шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “жавобгар “қарз олувчи”га 200 000 000 сўм
миқдоридаги маблағини фоизсиз қарз беришни, жавобгар эса, 29.03.2024
йилга қадар қарзни қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган, бироқ
жавобгар томонидан 40 000 000 сўм қарздорлик қайтарилган бўлиб бугунги
кунга қадар 160 000 000 сўм қарздорлик қайтариб берилмаган.
Қарздорликни қайтариш тўғрисидаги талабнома жавобгар томонидан
ижросиз қолдирилган.
Оқибатда жавобгар судга даъво киритиб, жавобгардан 160 000 000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан бугунга қадар қарздорлик қопланганлиги ёки уни
асоссизлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмади.
Мавжуд қарздорлик шартнома, тўлов топшириқномалари ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Мазкур ҳолатда суд, 160 000 000 сўм қарздорликни ундириш талабини
асосли ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб,
даъвогарнинг 160 000 000 сўм қарздорликни ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 16 000 000 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 5.1 бандида қарз олувчи қарз суммасини қайтаришни
кечиктирганда, қайтарилиши кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида,
бироқ, жами қайтарилмаган сумманинг 10%идан ошмаган миқдорда пеня
ундирилиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда ҳисобланган пеня миқдори қарздорлик суммасидан ортиб
кетганини инобатга олиб, даъвогар асосли равишда жавобгардан
қарздорлик суммасининг 10%и, яъни 16 000 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон
Республикасининг
ФКнинг
260-моддасига
кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши
шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 262-моддасига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма
шаклда тузилиши керак.
Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига кўра, тарафлар ўртасида неустойка
юзасидан шартномада келишувга эришилганлиги, жавобгар томонидан
қарздорликни қайтариш мажбурияти кечиктирилганлиги иш ҳужжатлари
билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан
16 000 000 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан адвокат хизмати учун тўланган
2500 000 сўм тўловни ундиришни сўраган. Даъво ариза ва суд
муҳокамаларида даъвогар адвокат хизматига 2 500 000 сўм харажат
қилганлиги натижасида зарар кўрганлигини билдириб, ушбу зарарни
жавобгардан ундиришни сўраган.
ФКнинг 325-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг
неустойка билан қопланмаган қисми тўланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 15.06.2007
йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли пленум
қарори 19-банди тўртинчи хатбошисида ҳам тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан ундирилиши сўралган зарар пеня билан
қопланганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 2 500 000 сўм
заррани ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 1 760 000 сўм давлат божини,
93 750 сўм видеоконференцалоқа харажатини, 37 500 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, қаноатлантириши рад қилинган
2 500 000 сўм зарар учун ҳисобланган 25 000 сўм давлат божини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
“NORDI DAIRY TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамиятининг
“SULTON” фермер хўжалигидан 160 000 000 асосий қарз, 2 500 000
адвокатлик хизмати учун тўлов, 16 000 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“SULTON” фермер хўжалигидан,“NORDI DAIRY TE HNOLOGY”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 160 000 000 сўм асосий қарз,
16 000 000 сўм пеня, 1 760 000 сўм давлат божи, 93 750 сўм
видеоконференцалоқа харажати, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова