Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/2975 Дата решения 27.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ULKAR LOBAR
Source ID 4aa2edb1-31b2-4bbf-a8b9-207007033696 Claim ID PDF Hash 860d52e67c2c232e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2975-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 27 май Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, Сирдарё туман прокурорининг “ДДДДДД” акционерлик жамияти манфаатида жавобгар “ ULKAR LOBAR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 12 247 578 сўм асосий қарздорлик, 4 181 832 сўм қўшимча тўлов, 935 450 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Сирдарё туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров, даъвогар вакили П.Зохидов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сирдарё туман прокуратураси “ДДДД” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво киритиб, “ ULKAR LOBAR” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлари учун 12 247 578 сўмасосий қарздорлик, 4 181 832 сўм қўшимча тўлов, 935 450 сўм пеняни жамиятнинг ягона ғазна ҳисобварағидаги 40142286042423134509543354, МФО 00014, ИНН 201122919-сонли ҳисобрақамига ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси жавобгар томонидан қисман қарздорлик қопланганлиги билдириб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини, 01.05.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 17 364 860 сўм қарздорлиги вужудга келганлигини, шундан 12 247 578 сўм асосий қарздорлик, 4 181 832 сўм пеняни ташкил қилишини, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан 10 000 000 сўм асосий қарздорлик учун тўлов амалга оширилганлигини, шу боис қолган 2 247 578 сўм асосий қарздорлик, 4 181 832 сўм қўшимча тўлов, 935 450 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 23.07.2024 йилда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 май ҳолатига 12 247 578 сўмасосий қарздорлик, 4 181 832 қўшимча тўлов, 935 450 сўм пеня, жами 935 450 сўм қарздорлик пайдо бўлган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Мазкур ҳолатда даъво талаби асосли бўлиб, жавобгар 12 247 578сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун 4 181 832 сўм қўшимча тўлов қарздорликка йўл қўйганлиги таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Бироқ судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан 10 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан қарздорликнинг қолган қисмини, яъни 2 247 578 сўм асосий қарздорлик, 4 181 832 сўм қўшимча тўловни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун жавобгардан 935 450 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50%идан ошмаслиги лозим, деб белгиланган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра,қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 935 450 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни шу миқдорда ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, ҳисобланган 375 000 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Сирдарё туман прокурорининг “ДДДДДД” акционерлик жамияти манфаатида“ ULKAR LOBAR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 12 247 578 сўмасосий қарздорлик, 4 181 832 сўм қўшимча тўлов, 935 450 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХULKAR LOBAR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -“ДДДД”акционерлик жамиятифойдасига 2 247 578 сўмасосий қарздорлик, 4 181 832 сўм қўшимча тўлов, 935 450 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати;. -Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова