Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/5445 Дата решения 27.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3b15aedd-e8ee-4ed5-8b00-f04d3ae1a9e0 Claim ID PDF Hash 2d3dfb63c056d4da... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 9-моддаси нинг 9 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 283-моддаси ФКнинг 283 law
ушбу Кодекс 274-моддаси ушбу Кодекс 274 code_article
ювчи ушбу Кодекс 276-моддаси ювчи ушбу Кодекс 276 code_article
ушбу Кодекснинг 281-моддаси ушбу Кодекс 281 code_article
агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5445-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 27 май Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакиллари - Q DIR хусусий корхонаси раҳбари Ш.Н, Q DIR МЧЖ вакили О.Т (2025 йил 13 майдаги 03сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – Бош юрисконсульт Х.С (2025 йил 15 апрелдаги 11/15-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогарлар Q DIR хусусий корхонаси ва Q DIR МЧЖнинг жавобгар АТ Q DIR ва Гулистон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Q DIRзиммасига Q DIR хусусий корхонасига тегишли кадастр рақами Q DIR бўлган чорвачилик фермаси биноси ва кадастр рақами Q DIR бўлган бўрдоқичилик хўжалиги биносига қўйилган тақиқларни бекор қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогарлар Q DIRхусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогарлар ва/ёки гаровга қўювчи деб юритилади) ва Q DIRМЧЖ (бундан буён матнда даъвогарлар ва/ёки қарз олувчи деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар АТ Q DIR (бундан буён матнда жавобгар банк ва/ёки гаровга олувчи деб юритилади) ва Гулистон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Q DIR (бундан буён матнда жавобгар ва/ёки нотариус деб юритилади) зиммасига гаровга қўювчига тегишли кадастр рақами Q DIR бўлган чорвачилик фермаси биноси ва кадастр рақами Q DIR бўлган бўрдоқичилик хўжалиги биносига қўйилган тақиқларни бекор қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган. Нотариус ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси даъво аризаси юзасидан судга тақдим этган эътирозномасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боисдан, суд ишни нотариус ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш давлат жамғармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили бугунга кунда қарз олувчининг банк олдида муддати келмаган жами 1 117 361 416 сўм мажбуриятлари мавжудлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. 2025 йил 13 май кунги суд мажлисида иштирок этган нотариус И.Хатамов иш бўйича тарафлар ўртасида нотариал амалиётларни амалга оширганлиги, қонунчиликка асосан гаровга қўйилган мулкларни тақиқдан чиқариш нотариус ваколатига кирмаслиги, балким бу ҳуқуқ банкка берилганлигини маълум қилган. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини даъвогарлар зиммасида қолдиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) нинг 9-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва қарз олувчи ўртасида 2022 йил 15 августда 11-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади), 2022 йил 16 августда нотариал тартибда, реестр рақами 202201464005628-сон навбатдаги ипотека шартномаси ва 2022 йил 18 август куни ипотека шартномасига қўшимча киритиш тўғрисида реестр рақами 202201464005705-сон келишув (бундан буён матнда ипотека шартномаси деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасига асосан, банк қарз олувчига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-212-сонли қарори асосида 2 дона ISUZU FVR 33 L юк автомобили сотиб олиш учун 60 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 610 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган. Кредит шартномасининг 6.1-бандига кўра, кредит таъминоти сифатида кредит эвазига сотиб олинаётган 2 дона ISUZU FVR 33 L юк автомобиллари баҳолаб белгиланган тартибда суғурталаниб гаров таъминоти сифатида тақдим қилинади. Кредит эвазига сотиб олинаётган юк автомобиллари келгунга қадар, Сирдарё вилояти, Гулистон тумани Деҳқонобод шаҳарчаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган гаровга қўювчига тегишли хусусий мулк кадастр рақами Q DIR бўлган бўрдоқичилик хўжалиги биноси ердан ва мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда ҳамда Сирдарё вилояти, Гулистон тумани Деҳқонобод шаҳарчасида жойлашган кадастр рақами Q DIR бўлган Чорвачилик биноси ердан ва мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда банк фойдасига навбатдаги гаров таъминоти сифатида тақдим қилинади. Гаров етмаган қисмига Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан 623 750 000 сўм фонд кафиллик шартномаси тақдим этилади деб белгиланган. Ипотека шартномасига асосан гаровга қўювчига тегишли Сирдарё вилояти, Гулистон тумани Деҳқонобод шаҳарчаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган биринчи даъвогарга тегишли хусусий мулк кадастр рақами Q DIR бўлган бўрдоқичилик хўжалиги биноси ҳамда Сирдарё вилояти, Гулистон тумани Деҳқонобод шаҳарчасида жойлашган кадастр рақами Q DIRбўлган Чорвачилик биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда кредит таъминоти сифатида банкка гаровга қўйилган. Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 16 августда банк, қарз олувчи ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади) билан кафиллик мажбурияти 623 750 000 сўмни ташкил этган 2022/К-11020-сонли кафиллик шартномаси (бундан буён матнда кафиллик шартномаси деб юритилади) тузилган. Банк кредит шартномасига асосан кредит маблағларини ажратган. Кредит эвазига сотиб олинган 2 дона ISUZU FVR 33 L юк автомобиллари банк ва қарз олувчи ўртасида 2025 йил 12 февраль куни нотариал тартибда тузилган, реестр рақами 202502477000428-сонли гаров шартномаси (бундан буён матнда гаров шартномаси деб юритилади) га асосан кредит таъминоти сифатида банкка гаровга қўйилган. Шундан сўнг, гаровга қўювчи банкка мурожаат қилиб, кредит эвазига сотиб олинган 2 дона ISUZU FVR 33 L юк автомобиллари қарз олувчи томонидан банкка гаровга қўйилганлиги муносабати билан кредит шартномасининг 6.1-бандига асосан кредит эвазига сотиб олинаётган юк автомобиллари келгунга қадар, банк фойдасига кредит таъминоти сифатида навбатдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган гаровга қўювчига тегишли кадастр рақами Q DIR бўлган чорвачилик фермаси биноси ва кадастр рақами Q DIR бўлган бўрдоқичилик хўжалиги биносини гаровдан чиқаришни сўраган. Банкнинг бош офиси томонидан гаровга қўювчининг мурожаатларини қаноатлантириш рад этилган. Гаров шартномаси бекор қилинмаган ва гаровга қўйилган кўчмас мулклар тақиқдан чиқарилмаган. Гаровга қўювчининг мурожаатлари Банк томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, тарафлар ўртасида низо юзага келиб, даъвогарлар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга кўра, даъвогарларнинг даъво талаблари билан келишмайди. Гарчи, кредит шартномасининг 6.1-бандига асосан ва ипотека шартномаси келишувчига асосан кредит эвазига сотиб олинаётган юк автомобиллари келгунга қадар, банк фойдасига кредит таъминоти сифатида навбатдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган гаровга қўювчига тегишли чорвачилик фермаси биноси ва бўрдоқичилик хўжалиги биносини гаровга қўйилган ҳамда кредит эвазига сотиб олинган 2 дона ISUZU юк автомобиллари гаров шартномасига асосан кредит таъминоти сифатида банкка гаровга қўйилган бўлса-да, ушбу шартномалар билан бевосита боғлиқ ҳолда кредит таъминоти учун жамғарма билан тузилган кафиллик шартномасидан келиб чиқиб, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларини тақиқдан чиқариш кредит маблағларининг таъминотсиз қолишига олиб келади. Банк, қарз олувчи ва жамғарма ўртасида тузилган кафиллик шартномасига кўра, жамғарма кредит шартномасида белгиланган асосий қарз тўловларини тўлаш бўйича 623 750 000 сўм миқдорида кафиллик мажбуриятини олган. Кафиллик шартномасининг 2.5-бандида қарз олувчи кредитни сўндириб, кредит бўйича ўз мажбуриятларини камайтирганда, биринчи навбатда, кредит бўйича қайтарилган миқдорига мутаносиб равишда кафиллик озод этилади (таъминотдан чиқарилади). Бунда қарз олувчи томонидан ажратилган кредит бўйича таъминот сифатида тақдим этилган бошқа мулклар кредитнинг кафил томонидан берилган кафиллиги қисми тўлиқ қоплангандан сўнг гаровдан озод этилади деб белгиланган. Кафиллик шартномасининг 5.3-бандида эса жамғарманинг ёзма розилиги олинмасдан кредит миқдори, муддати, кредит таъминоти таркиби ўзгартирилганда ёки қўйилган гаров таъминотидан чиқарилганда, жамғарма томонидан кафиллик шартномаси исталган вақтда бир томонлама бекор қилинади деб белгиланган. Банкнинг 2025 йил 26 май ҳолатига берган маълумотига кўра, банк қарз олувчига 1 610 000 000 сўм кредит маблағи ажратган, қарз олувчининг шу кун ҳолатига 1 107 361 416 сўм муддати келмаган қарздорлиги мавжуд. Мазкур ҳолатда, кафиллик шартномасининг 2.5-бандида белгиланган кредитнинг жамғарма томонидан берилган 623 750 000 сўм кафиллик қисми тўлиқ қопланмаган бўлиб, кредит таъминоти таркиби ўзгартирилиши ёки қўйилган гаров таъминотдан чиқарилиши кафиллик шартномасининг бекор бўлишига, якунда эса кредит маблағлари таъминотсиз қолиб кетишига олиб келади. Жамғарма вакилининг судга тақдим этган эътирозномасида ҳам юқоридаги ҳолатлар эътиборга олиниб, суддан даъво аризасини рад этиш сўралган. ИПКнинг 74-моддасига суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ФК 264-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади. ФКнинг 283-моддасига кўра гаров қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: 1) гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида; 2) ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўлганида гаровга қўювчининг талаби билан; 3) гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлганида, башарти гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса; 4) гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси). Ипотека тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган реестрда ипотека тугатилганлиги тўғрисида белги қўйилган бўлиши керак; 5) агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно. ФКнинг 236-моддасига биноан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогарлар даъво аризасида жавобгарлар зиммасига гаровга қўювчининг мулкларига қўйилган тақиқларни бекор қилиш мажбуриятини юклашни сўраган бўлса-да, бироқ, гаровга қўювчининг мулкларига қўйилган тақиқлар тарафларнинг ўзаро ихтиёрий асосларда кредит таъминоти сифатида тузган ипотека шартномасига асосан қўйилган бўлиб, ушбу ҳолатларда шартнома ва қонунчилик талаблари бузилмаган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Бироқ, даъвогарлар томонидан судга, гаровга қўювчининг чорвачилик фермаси биноси ва бўрдоқичилик хўжалиги биносига қўйилган тақиқларни бекор қилиш учун етарлича асослар тақдим этилмади. Шу боисдан суд, гаровга қўювчининг кредит таъминоти сифатида гаровга олинган мулкларига қўйилган тақиқларни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъво талабларини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарларнинг даъво талаблари рад этилганлиги сабабли ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатлари даъвогарларнинг зиммасида қолдирилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун билан билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2,б-бандида иқтисодий судга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарларнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, гаров шартномасини бекор қилиш даъво талаби бўйича даъвогарлар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган БҲМнинг 10 баравари (375 000 х 10=) 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ўз зиммаларида қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаниқаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари даъвогарлар Q DIR хусусий корхонаси ва Q DIRМЧЖ зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов