← Назад
Решение #2897138 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/6735-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
май
2025 йил 27
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили М.Аликулова (ишончнома асосида) ҳамда вилоят молия бошқармаси
вакили А.Горловина (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ ’Z GR LIZING” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар Сирдарё вилоят давлат ўрмон хўжалиги ҳамда қўшимча
жавобгар “Юлдуз хирмони” фермер хўжалиги ҳисобидан 35 382 879 сўм
асосий қарз ва 11 768 259 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармасининг (матнда кейинги ўринларда ССП деб юритилади)
даъвогар “ ’Z GR LIZING” акциядорлик жамияти (матнда кейинги
ўринларда даъвогар ёки АЖ деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Сирдарё вилоят давлат
ўрмон хўжалиги (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳамда
қўшимча жавобгар “Юлдуз хирмони” фермер хўжалиги (матнда кейинги
ўринларда кафил деб юритилади) ҳисобидан 35 382 879 сўм асосий қарз ва
11 768 259 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Вилоят молия бошқармаси мазкур шартнома бўйича молиялаштириш
жавобгарнинг хўжалик хисобидан амалга оширилишини билдирди.
Жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар белгиланган тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни
улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
Вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси шартнома давлат рўйхатидан
ўтганлигини ва ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Гулистон шаҳар прокуратураси белгиланган тартибда огоҳлантирилган
бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 10.11.2020
йил тузилган 20/10-4-115УФ-сонли лизинг шартномасига асосан 1 (бир) дона
“Нурафшон-81” русумли қишлоқ хўжалик техникаси етказиб берилган ҳамда
тегишли далолатнома асосида қабул қилиб олинган.
Мажбуриятнинг бажарилиш таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар
ҳамда кафил ўртасида 10.11.2020 йилда 20/116УФ-сонли кафиллик
шартномаси имзоланган.
Бироқ, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўз мажбуриятини лозим
даражада бажармаган ҳолда, лизинг тўловларидан 2025 йилнинг 31 март
ҳолатига 35 382 879 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарларга
қилган мурожаати жавобгарлар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги
сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 292 – моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293 – моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги №163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-банди ҳамда
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ
неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд юқоридагиларга асосан 35 382 879 сўм асосий қарздорликни
қаноатлантиришни ҳамда юқоридага қонун нормаларида назарда тутилган
ҳуқуқдан фойдаланиб, ундирилиши лозим булган пеня микдорини
камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 5 000 000 сўмга қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Сирдарё вилоят давлат ўрмон хўжалиги ҳамда қўшимча
жавобгар “Юлдуз хирмони” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда
даъвогар “ ’Z GR LIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 35 382 879
сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар Сирдарё вилоят давлат ўрмон хўжалиги ҳисобидан
республика бюджетига 2 357 556,90 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
И.А. Юсупов