Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/1996 Дата решения 27.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Сармич ўғлони
Source ID 958dacda-8635-411c-a9c7-af6b297c1b8d Claim ID PDF Hash e596d57c9cf359aa... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1996-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос тумани 2025йил 27 май Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, Х.Назаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг«Gulist n lust r» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Сармич ўғлони» фермер хўжалигидан 45 551 999,94 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида иқтисодий ишни даъвогар вакили Ғ.Намуратов (25.02.2025 йилдаги №16-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси, «Gulist n lust r» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Сармич ўғлони» фермер хўжалиги(кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 45 551 999,94 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили жавобгар билан қишлоқ хўжалик маҳсулоти (ғалла) етиштириш бўйича шартнома имзоланга бўлсада аслида жавобгарга минерал ўғит ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари (ЁММ) берилгани, ғалла экишга уруғлик берилмагани, берилган минерал ва ЁММ маҳсулотлар қийматидан қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ва палата вакили иштирок этмади, палата даъво аризада ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган, шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 09 февралда№16/G -24сонли қишлоқ хўжалик маҳсулотини харид қилиш бўйича шартнома имзоланиб, шартноманинг 1.1-бандида жавобгар 2024 йил ҳосилидан шартномада кўрсатилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини етказиб бериш, даъвогар ўз навбатида уруғлик, ўғит ва ёқилғи билан таъминлаш, маҳсулотни қабул қилиш ва хақини тўлаш каби мажбурият олган. Шартноманинг 3.3.-бандида топширилган маҳсулот ҳақини якуний ҳисобкитоб қилиш шартлари белгиланган. Даъвогар шартнома шартлари асосида жавобгарга фақат минерал ўғит, ЁММ каби маҳсулотларни етказиб берган. Иш ҳужжатлари ва иштирокчиларнинг тушунтиришларига кўра, шартнома имзолашдан мақсад ғалла етказиб бериш эмас балки минерал ўғит ва ЁММ маҳсулотларини харид қилиш бўлиб, ушбу маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган, лекин жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлар ҳақини тўлаб бермаган. Натижада палата даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгардан вужудга келган қарздорлик ва ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақлилиги кўрсатилган. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлари билан жавобгарнинг минерал ўғит ва ЁММ каби жами 45 551 999,94 сўмлик маҳсулотларни олганлиги ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 45 551 999,94 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ қаноталантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 45 551 999,94 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 911 039,99 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Gulist n lust r» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Сармич ўғлони» фермер хўжалигидан 45 551 999,94 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Сармич ўғлони» фермер хўжалигидан, даъвогар «Gulist n lust r» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 45 551 999,94 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Сармич ўғлони» фермер хўжалигидан Республика Бюджетига 911 039,99 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев