← Назад
Решение #2897143 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 157 | — | law | |
| исман воз кечишнинг ИПК | 111 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/4841-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(даъводан воз кечишни қабул қилиш
ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
______________
2025 й л 27 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллаев котиблигида, даъвогар вакили юрисконсульт А.А (2025 йил
24 апрелдаги 02/694-сон ишончнома асосида), жавобгар вакили Л.Х (2025
йил 06 январдаги 2-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
QODIRнинг жавобгар QODIR МЧЖга нисбатан Сирдарё вилояти, Боёвут
тумани, “Янги авлод” МФЙ, “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида қурилишмонтаж ишлари олиб борилаётган, 118-3s-19-сонли намунавий лойиҳа
асосида 9 қаватли, 2 йўлакли, 72-хонадонли, 2 ва 3 хонали турар жой
биносида бинонинг фасад қисмига ўрнатилган базалт плиталарни жавобгар
ҳисобидан демонтаж қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар QODIR (кейинги ўринларда —даъвогар) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “QODIR МЧЖ(кейинги ўринларда —жавобгар) га
нисбатан Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, “Янги авлод” МФЙ, “Янги
Ўзбекистон” массиви ҳудудида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган,
118-3s-19-сонли намунавий лойиҳа асосида 9 қаватли, 2 йўлакли, 72хонадонли, 2 ва 3 хонали турар жой биносида бинонинг фасад қисмига
ўрнатилган базалт плиталарни жавобгар ҳисобидан демонтаж қилиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 04 апрелдаги ажрими билан Кадастр агентлигининг
Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, “Ўзшаҳарсозлик
ЛИТИ” ДУК ва Сирдарё вилоят қурилиш бош бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисига Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси, “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК ва Сирдарё вилоят
қурилиш бош бошқармаси вакиллари келмади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
инспекциянинг барча қонуний талаблари тўлиқ бажарилганлиги сабабли
даъво аризасидан воз кечишини маълум қилиб, суддан даъводан воз кечишни
қабул қилишни сўради ва судга воз кечиш тўғрисидаги аризасини тақдим
қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво ариза бўйича
инспекциянинг барча қонуний талаблари тўлиқ бажарилганлиги сабабли
даъвогар томонидан тақдим қилинган даъводан воз кечиш ҳақидаги аризани
қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъводан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига асосан даъвогар ишни ҳар
қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан
тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 13-сонли қарори
13-бандининг 6-8 хатбошига кўра, даъвонинг предмети ёки асосини
ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш
ҳақидаги ёхуд даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза судга ёзма равишда тақдим
этилиши лозим. Судларнинг эътибори даъводан воз кечиш қонун
ҳужжатларига зид бўлмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигига қаратилсин. Суд
даъвогарга даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишнинг ИПК 111-моддасининг
бешинчи қисмида назарда тутилган оқибатларни тушунтириши лозимлиги
белгиланган.
ИПК 110-моддасининг 6-бандига асосан даъвогар даъвосидан воз кечган
ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасидан кўринишича,
даъвогар, жавобгар даъво аризасидаги барча қонуний талабларни тўлиқ
бажарилганлиги сабабли даъво аризасидан воз кечишини баён қилган ва
даъводан воз кечган.
Суд, даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф
эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб,
даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ҳамда
иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримлардан давлат божи
ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат
божи ставкаларининг миқдорларининг 2б-бандида иқтисодий судга
бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 2024 йил
01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш
амалиёти тўғрисида” 36-сон қарори 18-бандининг иккинчи хатбошида давлат
божини тўлашдан озод қилинган даъвогар (аризачи) ўз талабларидан улар
жавобгар
томонидан
ихтиёрий
равишда
тўлиқ
ёки
қисман
қаноатлантирилганлиги оқибатида воз кечганлиги сабабли иш юритиш
тугатилган ҳолда, давлат божи жавобгардан қаноатлантирилган талабларга
мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Шу муносабат билан суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига (375 000 х 10=)
3 750 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўланган 37 500
сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 110, 111, 118, 157, 195-моддаларини қўллаб,
суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар QODIR даъводан воз кечиши ҳақидаги аризаси иш юритишга
қабул қилинсин.
Низо бўйича иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар QODIR МЧЖ ҳисобидан даъвогар Сирдарё вилояти Қурилиш
ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси
ҳисобига 37 500 сўм почта харажати ва республика бюджетига 3 750 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ажримнинг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажрим қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда
шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов