Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/5293 Дата решения 27.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q DIR давлат муассасаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 60c20c85-88f9-48ef-be54-623d70ebab3f Claim ID PDF Hash c2615f3c60831d0f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онун 9-моддаси онун 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/5293 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 27 май Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт И.Х(2025 йил 28 апрелдаги 31-01/200-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – раҳбар А.Ништирокида, даъвогар Q DIR давлат муассасасининг жавобгар Q DIR МЧЖ ҳисобидан 3 917 966 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Q DIR давлат муассасаси (кейинги ўринларда - даъвогар ва/ёки буюртмачи) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Q DIR МЧЖ (кейинги ўринларда - жавобгар ва/ёки бажарувчи) ҳисобидан 2025 йил 25 январда тузилган 139300-сонли шартномасига асосан ҳисобланган 3 917 966 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, ҳисобланган пеняни ундиришни, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътироз билдириб, ишларнинг кечиктирилишига даъвогар томонидан шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ўз вақтида бермаганлиги, ўзига боғлиқ бўлмаган экспертиза хулосасини олиш учун 10 кундан ортиқ ва гидрогеологик хулоса олиш учун яна 10 кундан ортиқ муддат ўтганлиги сабабли лойиҳалаш ишларини бажариш кечикканлиги, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда – ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда мазкур кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 27 январда тузилган 139300-сонли “Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун” шартнома (кейинги ўринларда - шартнома)дан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ143-сон Фармонинингижросини самарали таъминлаш мақсадида амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарор ва фармонларини ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши 2025 йил 01 март куни VII-10-45-9-0/25-сонли қарор қабул қилиб, Гулистон тумани “Ибрат” МФЙ ҳудудидаги аҳоли томорқа ерларини суғоришни яхшилаш учун суғориш қудуғи қуриш белгиланган. Шартноманинг 1-бандига кўра, бажарувчи Гулистон тумани “Ибрат” МФЙ ҳудудидаги аҳоли томорқа ерларини суғориш қудуғи қуриш объекти учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш мажбуриятини олган. Шартнома қиймати 23 745 250 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 1.7-бандига биноан бажарувчи ишларни буюртмачи томонидан бошланғич маълумотларни тақдим этилиб, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиб, аванс тўловини амалга оширган кундан бошлаб, мазкур шартноманинг 2-иловасида келтирилган календар иш графиги муддатида бажариши белгиланган. Сирдарё вилояти Ғазначилик бошқармасининг судга тақдим этган 2025 йил 26 майдаги 02-09/35-233-сонли маълумотномасига кўра, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилган. Буюртмачи шартномага асосан 2025 йил 28 январь куни 3 561 788 сўм аванс маблағини бажарувчи ҳисобварағига ўтказиб берган. Тарафлардан томонидан тасдиқланган календарь иш жадвалига асосан бажарувчи 2025 йил 02 февраль санасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, буюртмачига топшириши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар даъвогарга лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган муддатда топширмаган. Даъвогарнинг огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар, жавобгар томонидан шартнома қиймати 23 745 250 сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш 33 кунга кечиктирилганлиги учун 2025 йил 02 февраль санасидан 2025 йил 08 март санасига қадар бўлган давр учун 3 917 966 сўм пеня ҳисоблаган. Жавобгар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, 2025 йил 19 март куни белгиланган тартибда даъвогарга топширган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 6.6-бандида бажарувчи ишларни ўз вақтида бажармаганлиги учун буюртмачига кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилмаган ишлар қийматининг 0,5 фоиз миқдорида, бироқ, ўз вақтида бажарилмаган ишлар қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шартнома шартларига асосан бажарувчи ишларни шартномада назарда тутилган ишлар муддатда бажармаган. Натижада, бажарувчи шартномада олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, бузилишига йўл қўйган. Бироқ, ишдаги ва жавобгар томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, бажарувчи томонидан ишларни ўз муддатида бажарилмаслигига бажарувчига боғлиқ бўлмаган ҳолда, унинг вазифасига кирмаган лойиҳа-смета ҳужжатларининг гидрогеологик хулосаси ва йиғма экспертиза хулосасини олиш учун кутилган муддатлар сабаб бўлган. Жумладан, лойиҳа-смета ҳужжатларининг дастлабки лойиҳаси жавобгар томонидан даъвогарга 2025 йил 28 январь куни топширилган. Даъвогар шу санада лойиҳа-смета ҳужжатларининг дастлабки лойиҳасини гидрогеология хулосасини олиш учун “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасасига топширган. 2025 йил 20 февраль куни муассасанинг SR 0302-сонли гидрогеологик хулосаси тақдим этилган. Шундан сўнг, жавобгар томонидан 2025 йил 22-25 февраль кунлари лойиҳа-смета ҳужжатларининг лойиҳаси қайта ишланиб, 2025 йил 26 февраль куни “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази” давлат муассасасининг Сирдарё вилояти бошқармасига топширилган. 2025 йил 07 март куни мазкур давлат муассасасининг 233192-сонли ижобий йиғма эксперт хулосаси даъвогарга тақдим этилган. Суд, мазкур ҳолатда пенянинг ҳисоб-китобини ишларни бажаришнинг оқилона муддатларини белгилаб, қуйидагича ҳисоб-китобни амалга оширади. Хусусан, даъвогар лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳасининг ишлаб чиқилиб, топширилиши мумкин бўлган ва жавобгарнинг ихтиёрида бўлган 22-25 февраль ва 8-март кунларига, жами 5 кунга пеня ҳисоблашга ҳақли бўлган: 23 745 250 х 0,5% = 118 726,25 х 5 кун = 593 631,25 сўм пеня ҳисобланади. Даъвогар томонидан кечиктирилган ишлар учун пеня ҳисобланган бўлса-да, лекин ишларнинг кечиктирилишга жавобгарнинг вазифаларидан ташқари бўлган “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасасининг гидрогеологик хулосаси ва “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази” давлат муассасасининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан берилган эксперт хулосалари олиш учун кутилган муддатлар сабаб бўлган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисми кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатларда ишларнинг кечиктирилишига жавобгарнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра юзага келганлиги учун жавобгарни айбдор деб ҳисоблаб бўлмайди. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 3 917 966 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабининг 593 631,25 сўм қисмини асосли, 3 324 334,75 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари даъвогар ва жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Мазкур Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг 17-бандига асосан давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари — етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган. Суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, даъво талабининг асоссиз деб топилган қисми бўйича даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирувсиз қолдиришни, жавобгардан даъвонинг асосли деб топилган 593 631,25 сўм қисмига мутаносиб равишда 56 818,19 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Q DIRдавлат муассасасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Q DIR МЧЖ ҳисобидан даъвогар Q DIR давлат муассасаси фойдасига 593 631,25 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар Q DIR МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 56 818,19 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогардан давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов