← Назад
Решение #2897148 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/7258-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 27 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили С.Мирзақулов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “Сирдарё Сув таъминот” АЖ
ҳисобидан 157 090 704 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (матнда кейинги ўринларда
даъвогар ёки АЖ деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Сирдарё Сув таъминот” АЖ
(матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 157 090 704
сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни
улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 01.01.2024
йил тузилган 050016-сонли шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажарган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
тўловлардан 2025 йилнинг 1 май ҳолатига 201 267 968 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Суд юқоридагиларга асосан 157 090 704 сўм асосий қарздорликни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Сирдарё Сув таъминот” АЖ ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ фойдасига 157 090 704 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Сирдарё Сув таъминот” АЖ ҳисобидан республика
бюджетига 3 141 814,08 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
И.А. Юсупов