← Назад
Решение #2897152 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/6729-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 27 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили М.Аликулова (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ ’Z GR LIZING” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “Асл Барака Сири” фермер хўжалиги ҳисобидан
8 925 904 сўм асосий қарз ва 2 974 479 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармасининг (матнда кейинги ўринларда ССП деб юритилади)
даъвогар “ ’Z GR LIZING” акциядорлик жамияти (матнда кейинги
ўринларда даъвогар ёки АЖ деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Асл Барака Сири”
фермер хўжалиги (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 8 925 904 сўм асосий қарз ва 2 974 479 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни
улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 22.12.2023
йил тузилган 23/10-4-062УФ-сонли лизинг шартномасига асосан 1 (бир) дона
“БЗП-7” русумли қишлоқ хўжалик техникаси етказиб берилган ҳамда тегишли
далолатнома асосида қабул қилиб олинган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
лизинг тўловларидан 2025 йилнинг 31 март ҳолатига 8 925 904 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги №163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-банди ҳамда
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ
неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд юқоридагиларга асосан 8 925 904 сўм асосий қарздорликни
қаноатлантиришни ҳамда юқоридаги қонун нормаларида назарда тутилган
ҳуқуқдан фойдаланиб, ундирилиши лозим булган пеня микдорини
камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 1 428 144,64 сўмга қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Асл Барака Сири” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“ ’Z GR LIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 8 925 904 сўм асосий
қарз, 1 428 144,64 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Асл Барака Сири” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
И.А. Юсупов