← Назад
Решение #2897156 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/6720-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 27 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ф.Ботиров ҳамда О.Абдуллаев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар Дўстлик канали ва сув
тармоқлари Мирзачўл Бошқармаси ҳисобидан 40 578 860,66 сўм миқдорида
қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а ни қ ла д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (даъвогар) судга мурожаат
қилиб, жавобгар жавобгар Дўстлик канали ва сув тармоқлари Мирзачўл
Бошқармаси (жавобгар) ҳисобидан 40 578 860,66 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси (учинчи
шахслар) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ҳамда учинчи шахслар белгиланган тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор
қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблади.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2024 йил 20 ноябрь
куни давлат мулки объектларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг
ўтказилиб, унга асосан жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган
“Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид
равишда давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан (шартномада 80 кв.м.
кўрсатилган) шартномадан ташқари қўшимча равишда 90 кв.м. қисмини ижарачи
фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган.
Шунга асосан, даъвогар томонидан 2025 йил 1 январидан 2024 йил
20 ноябрга қадар бўлган давр мобайнида ижара шартномаси тузмаган ҳолда
фойдаланилганлиги учун 40 578 860,66 сўм миқдорда ижара тўлови ҳисобланиб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги
660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандига асосан ижара ҳақи тўловлари икки
баробарга кўпайтирилган ҳолда 40 578 860,66 сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб
қилинган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган 40 578 860,66 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловини 10 иш куни мобайнида тўлаш ҳақидаги талабномаси
оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар жавобгарга нисбатан 40 578 860,66 сўм миқдорида
қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраб, судга мурожаат қилган.
Жавобгарнинг даъвогардан 40 578 860,66 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловидан қарздорлик ҳолати давлат мулкини хатловдан
ўтказиш далолатномаси, маълумотнома ҳамда даъвогарнинг берган
тушунтиришлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ишга алоқадор
ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда
мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Суд юқоридагиларга асосан 40 578 860,66 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловидан қарздорликни қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Дўстлик канали ва сув тармоқлари Мирзачўл Бошқармаси
ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 40 578 860,66
сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловидан қарздорлик ва 37 500 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар Дўстлик канали ва сув тармоқлари Мирзачўл Бошқармаси
ҳисобидан республика бюджетига 811 577,22 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
И.А. Юсупов