← Назад
Решение #2897157 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| онуннинг | 25 | — | law | |
| Лекин ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1990-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос туман
2025йил 27 май
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси
Э.Эгамқуловнинг
котиблигида,
тугатиш
бошқарувчиси
Б.Мавляновнинг «Ort sh rq inv st» масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар «Shirin l uks inv st» масъулияти чекланган жамиятидан
400 000 000 сўм асосий қарз ва 200 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни тугатиш бошқарувчиси Б.Мавлянов
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Тугатиш бошқарувчиси Б.Мавлянов «Ort sh rq inv st» масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Shirin l uks inv st» масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
400 000 000 сўм асосий қарз ва 200 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси «Ort sh rq inv st» масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилиб, тугатиш ишлари олиб борилиб,
жавобгарга 400 млн сўм пул маблағи қурилиш маҳсулотларини харид қилиш
учун ўтказилгани, лекин ушбу маблағ эвазига товар берилмагани ёки маблағ
қайтарилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва сабаби судга маълум
қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг № 41201-2402/3114-сонли иқтисодий иш доирасида 2024 йил 19 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан «Ort sh rq inv st» масъулияти чекланган жамияти банкрот
деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланиб, Б.Мавлянов тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинланган.
Тугатишга доир иш юритиш таомили давомида аниқланишича даъвогар
25.07.2022 йилдаги тўлов ҳужжатига асосан жавобгарга 400 000 000 сўм
қурилиш товарлари харид қилиш учун пул маблағини ўтказиб берган ва шу
миқдорда қарздорлик вужудга келган.
Қарздорликни ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган ва
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси 437-моддасига кўра,
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда
ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб
олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатлари билан 08.07.2022 йилда жавобгарга 400 000 000 сўм
маҳсулот харид қилиш учун пул маблағини ўтказиб берганлиги ўз тасдиғини
топган, шу сабали суд, даъвонинг қарздорликни ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан 200 000 000 сўм пеня ундириш
сўралган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субьектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25моддаси асос қилинган.
Қонуннинг 25-моддасига асосан товарларни етказиб бериш муддатлари
кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки
хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб
олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар
ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Товар учун маблағ 2022 йилда ўтказилган бўлсада товар берилмаган ёки
маблағ қайтарилмаган, шу сабабли товар харид қилиш учун маблағ ўтказилган
сана 08.07.2022 йилдан 14.03.2025 йилгача бўлган муддад 980 кун деб олиниб,
қонун талаби бўйича жами 1 960 000 000 сўм пеня ҳисобланиб, қарздорликнинг
50% дан ошмаган 200 000 000 сўм миқдорида пеня ундириш сўралган.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг пеня ундириш талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Лекин ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб,
жавобгардан 26 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд, тугатиш бошқарувчисининг важларини
асосли ва ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 400 000 000 сўм қарздорлик, 26 000 000 сўм
пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан
даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 12 000 000 сўм
давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашнимақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тугатиш бошқарувчиси Б.Мавляновнинг даъвогар «Ort sh rq inv st»
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Shirin l uks inv st»
масъулияти чекланган жамиятидан 400 000 000 сўм қарздорлик ва
200 000 000 сўм пеня ни ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Shirin l uks inv st» масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар «Ort sh rq inv st» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
400 000 000 сўм қарздорлик, 26 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Shirin l uks inv st» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 12 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев