← Назад
Решение #2897159 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/4493-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 27 май
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – Д.И ва Ф.Н
(2025 йил 01 апрелдаги 05-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
Q DIR МЧЖнинг жавобгар Q DIR МЧЖ ҳисобидан 144 831 199 сўм асосий
қарз, 13 614 132,70 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Q DIR МЧЖ(кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки ёрдамчи
пудратчи) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
Q DIR МЧЖ(кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки бош пудратчи) ҳисобидан
144 831 199 сўм асосий қарз, 13 614 132,70 сўм пенява суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 апрелдаги ажрими билан даъвогарнинг 2025 йил
18 апрелдаги даъво талабининг 144 831 199 сўм асосий қарз қисмини
142 731 198,50
сўмга
камайтириш,
13 614 132,70
сўм
пеняни
15 058 141,44 сўмга кўпайтириш тўғрисидаги 4-сонли қўшимча аризаси иш
юритишга қабул қилинган.
Суднинг 2025 йил 05 майдаги ажрими билан Жиззах минтақавий
йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси (кейинги ўринларда –
буюртмачи)низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризаси
бўйича тушунтириш бериб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
2025 йил 13 май кунги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок
этган жавобгар вакили Б.Дўсназаров даъво аризасига эътироз билдириб,
жавобгар томонидан қилинган харажатларни чегириб қолган ҳолда даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
2025 йил 13 май кунги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок
этган учинчи шахс Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат
муассасаси вакили Q DIR иш бўйича тушунтириш бериб, пудрат шартномаси
бўйича ёрдамчи пудратчи томонидан қилинган ишлар учун кафолат суммаси
бош пудратчига тўлиқ тўлаб берилганлигини билдириб, судга қурилиш
объектига доир тўлов ҳужжатларини тақдим этди.
Суд, ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришларини
ва фикрларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда - ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
05 сентябрда тузилган 05/09-сонли субпудрат шартномаси (кейинги ўринларда
– субпудрат шартномаси)дан келиб чиққан.
Субпудрат шартномасининг тузилишига 2023 йил 28 август куни бош
пудратчи ва буюртмачи ўртасида тузилган 47061-сонли пудрат шартномаси
(кейинги ўринларда-пудрат шартномаси) асос бўлган.
Иш ҳужжатларига кўра, пудрат шартномасининг 2-бандига асосан бош
пудратчи шартнома бўйича Жиззах шаҳар 4Р38 автомобиль йўли “Заргарлик”
МФЙ Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетига
ўтиш ер ости йўлини қуриш бўйича электрон платформага тендер
ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги иш
ҳажмларини тўлиқ бажариш мажбуриятини олган, буюртмачи эса пудратчига
шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Пудрат шартномасининг 3-бандига кўра, шартнома бўйича пудратчи
(электрон тендер натижасида платформа томонидан шакллантирилган
2023 йил 28 август кунидаги 47061-сонли баённома билан белгиланган)
томонидан, танлов шартларига мувофиқ электрон платформага тендер
ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги тўлиқ
бажариладиган иш ҳажмларининг қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва
ажратмаларини ўз ичига олган ҳолда ҚҚС билан жорий нархларда
3 492 087 744,20 сўмни ташкил этган.
Шундан сўнг, бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи ўртасида субпудрат
шартомаси тузилган.
Субпудрат шартномасининг 2.1-бандига асосан ёрдамчи пудратчи
шартнома бўйича Жиззах шаҳар 4Р38 автомобиль йўли “Заргарлик” МФЙ
Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетига ўтиш
ер ости йўлини қуриш (кейинги ўринларда - объект) мажбуриятини олган.
Субпудрат шартномасининг 3.1-банди бўйича ёрдамчи пудратчи
томонидан бажариладиган ишлар танлов натижасида аниқланган ва танлов
комиссиясининг қарори (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги вазирлигининг “Шаффоф Қурилиш” миллий ахборот
тизимида 2023 йил 28 августдаги лот 23411006047061 47061-сон баёни) билан
тасдиқланган суммага асосан жами қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва
ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда ҚҚС билан
3 492 087 744,20 сўмни ташкил этган.
Даъвогар шартномада назарда тутилган ишларни бажариб, 2023 йил
18 сентябрдаги 1-сонли 2 854 623 970,00 сўмлик ҳисобварақ-фактурани қабул
қилиш учун жавобгарга юборган. Ҳисобварақ-фактура 2023 йил 28 сентябрь
куни жавобгар томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган.
Қурилиш объектида бажарилган ишлар 2023 йил 27 сентябрь куни бош
пудратчи ва ёрдамчи пудратчи томонидан буюртмачига топширилган. “Ишчи
комиссиянинг қурилиш тугалланган автомобиль йўллари ва йўл
иншоотларини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида”ги расмийлаштирилган
далолатномаси асосида Комиссия қарори билан объект буюртмачи
томонидан фойдаланишга қабул қилиб олинган.
Пудрат шартномасининг 53-бандида объект ва унга кирадиган
муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва
ишларнинг кафолатли муддати томонлар қурилиши тугалланган объектни
қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб
12 ой этиб белгиланган.
2024 йил 28 сентябрь куни қурилиш объектининг кафолат муддати
ўтгандан сўнг, буюртмачи объект бўйича кафолат суммасини бош пудратчига
тўлаб берган.
Хусусан, 2023 йил 31 августда 1 047 626 323,20 сўм, 2023 йил
19 сентябрда 1 664 266 448,30 сўм, 2024 йил 28 августда 605 591 000 сўм ва
2024 йил 26 декабрда 174 603 940 сўм, жами 3 492 087 711,50 сўм пул
маблағлари жавобгарнинг ҳисобварағига ўтказилган.
Шундан сўнг даъвогар жавобгардан 2 854 623 970,00 сўмлик
бажарилган ишларнинг 5% лик кафолат суммаси (2 854 623 970 х 5%=)
142 731 198,50 сўмни тўлаб беришни талаб қилган.
Бироқ, жавобгар объект учун буюртмачидан кафолат суммасини олган
бўлса-да, даъвогарга кафолат суммаси тўлаб бермаган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Субпудрат шартномасининг 7.1-бандига асосан бош пудратчи ёрдамчи
пудратчига шартнома бўйича иш қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс
маблағи ўтказиши, 7.2-бандига асосан ажратилган аванснинг молия йили
мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолиниши ҳисобга олган ҳолда
бажарилган
ишлар
қийматининг
95
фоизи
миқдорида
жорий
молиялаштирилиши белгиланган.
Субпудрат шартномасининг 7.2-бандидаажратилган аванснинг молия
йили мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолишини ҳисобга олган ҳолда
бажарилган ишлар қийматининг 95 % миқдорида жорий молиялаштирилади.
Субпудрат шартномасининг 7.3-бандидаобъектнинг шартномавий
жорий қийматининг қолган 5% кафолат сумма миқдори мазкур шартномада
белгиланган кафолат муддати тамом бўлгандан кейин фойдаланувчи ташкилот
ва буюртмачининг асослантирилган эътирози бўлмаган тақдирда
молиялаштириб берилади.
Мазкур
ҳолатда
суд,
даъвогарнинг
жавобгар
ҳисобидан
2 854 623 970,00 сўмлик бажарилган ишларнинг 5% лик 142 731 198,50 сўм
кафолат суммасини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Чунки, пудрат шартномасининг 53-бандига биноан қурилиш
объектининг кафолат муддати 2024 йил 28 сентябрь ўтган ҳисобланиб,
буюртмачи томонидан пудрат шартномасига асосан кафолат суммаси билан
бирга жами 3 492 087 711,50 сўм пул маблағлари бош пудратчининг
ҳисобварағига ўтказиб берилган.
Бироқ, субпудрат шартномасининг 7.5-бандида ёрдамчи пудратчи
қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида Бош пудратчига
тақдим
қиладиган
ҳужжатларда
машина-механизмлар,
қурилиш
материаллари, конструкциялар, ЁММ ва ҳакозолар нархларида офёртадаги
нархларга нисбатан тафовут аниқланган тақдирда Бош пудратчи танловда
ғолиб бўлган офертага асосан танлов комиссиясининг қарори (2023 йил
28 августдаги лот 23411006047061 47061-сон баённома) билан тасдиқланган
суммани, яъни ҚҚС билан 3 492 087 744,20 (Уч миллиард тўрт юз тўқсон икки
миллион саксон етти минг етти юз қирқ тўрт)сўмни объектни суғурталаш
харажатлари,тендер савдоларини ўтказганлик учун тўланган йиғим ва банк
операцион харажатларини(асословчиҳужжатларга биноан) чегириб қолган
ҳолда, оферта суммасининг 95% миқдорида ёрдамчи пудратчига тўлаб беради,
қолган 5% лик сумма учун тўлов объект ўрнатилган тартибда фойдаланишга
топширилиб кафолат муддати тугагандан кейин амалга оширилади деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш
республика марказининг 2025 йил 24 апрелда судга тақдим этган
/03-09/837-сонли маълумотига кўра, қурилиш объекти учун бош пудратчи
томонидан 11 174 681 сўм суғурта пули (Q DIRАЖнинг А4 29543 суғурта
полиси), 3 675 882 сўм ташкилотчилик ҳақи, 330 000 сўм воситачилик йиғими
(жами 15 180 563 сўм) харажатлар қилинган.
“Ипотека-банк” АТИБ Сирдарё вилоят филиалининг 2025 йил
23 апрелдаги 3.2/1134-сонли маълумотномасига кўра, субпудрат шартномага
асосан жавобгар томонидан 2023 йил 13 сентябрда даъвогарга 30 фоизлик
бўнак маблағи 1 045 526 323 сўм ўтказилганлиги кўрсатилган.
Бунда ўтказмадан (1 045 523 323 х 0,1%) 1 045 526,32 сўм банк харажати
ушлаб қолинган.
Ушбу ҳолатларга кўра, жавобгар томонидан жами ҳисобда
(15 180 563 + 1 045 526,32 =) 16 226 089,30 сўм харажатлар амалга оширилган.
Жавобгар қилган харажатларини субпудрат шартномасининг
7.5-бандига асосан чегириб қолишга ҳақли ҳисобланади.
Жавобгар суд мажлисида қурилиш объекти бўйича корхонаси
томонидан жами 256 567 313 сўм харажатларни амалга оширганлигини
билдирган бўлса-да, бироқ, харажатларининг 16 226 089,30 сўм қисмидан
бошқа қисми бўйича асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этмади ёки
уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини асослаб бермади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Баён
этилганларга
асосан
суд,
даъвогарнинг
жавобгардан
142 731 198,50 сўм асосий қарз ундириш даъво талабидан жавобгарнинг
16 226 089,30 сўм харажатларини чегириб қолган ҳолда 126 505 109,20 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини ва жавобгарнинг важларини рад этишни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 15 058 141,44 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Субпудрат шартномасининг 14.2-бандига кўра, мазкур шартномага
тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз
вақтида молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа
мажбуриятларни бузганлиги учун бош пудратчи ёрдамчи пудратчига
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг
0,05 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 30 фоизидан
ошмаслиги лозим.
Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво талабининг 126 505 109 сўм қисми асосли деб топилганлиги боис, пеня
ушбу суммадан келиб чиқиб, кечиктирилган кунлар санаси буюртмачининг
бош пудратчига ўтказган охирги тўлови санаси (2024 йил 26 декабрда
174 603 940 сўм ўтказилган)дан бошланиб, даъвогарнинг қўшимча даъво
аризасининг чиқиш санаси қайд этилган 2025 йил 18 апрелгача бўлган
112 кунга ҳисобланади ва қуйидагича ҳисоб китоб қилинади.
126 505 109 сўм х 0,05 = 63 252,55 х 112 кун = 7 084 286,10 сўм пеня
суммаси келиб чиқади.
Юқоридаги ҳисоб-китобларга кўра, даъвогар томонидан сўралган
15 058 141,44 сўм пенянинг 7 084 286,10 сўм қисми асосли, 7 973 855,34 сўм
қисми асоссиз ҳисобланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли
суд харажатлари даъвогар ва жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-а-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига даъво
талабларининг ундириш асосли деб топилган 126 505 109,20 сўм асосий қарз
ва
7 084 286,10
сўм
пеня,
жами
133 589 395,3
сўм
қисми
бўйича(133 589 395,30 х 2%) 2 671 787,91 сўм давлат божи ҳамда ваолдиндан
тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд
мажлисида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм суд харажатини ундиришни,
даъвонинг рад этилган 16 226 089,30 сўм асосий қарз ва 7 973 855,34 сўм пеня,
жами 24 199 944,64сўм қисми бўйича (24 199 944,64 х 2%=)483 998,89сўм
давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар томонидан ортиқча
тўланган (3 492 088-2 671 787,91–483 998,89=)336 301,2 сўм давлат божини
даъвогарга маълумотнома асосида қайтаришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 116, 118, 176-180,186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар Q DIR МЧЖнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Q DIR МЧЖ ҳисобидан даъвогар Q DIR МЧЖ фойдасига
126 505 109,20 асосий қарз, 7 084 268,10 сўм пеня, 2 671 787,91 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Q DIR МЧЖҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига 93 750 сўм суд харажати ундирилсин.
Олдиндан тўланган давлат божининг 483 998,89 сўм қисми даъвогар
Q DIRМЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар Q DIR МЧЖ томонидан ортиқча тўланган 336 301,20 сўм
давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов