Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/5453 Дата решения 27.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1c0c3bb6-cf29-45cc-b8d4-f260f3eaab3a Claim ID PDF Hash fcfae725d106e3b5... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
онуни 22-моддаси онуни 22 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5453-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 27 май Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – О.Б (2025 йил 07 январдаги 10-07/047-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили ҳуқуқшунос С.Т (2025 йил 06 январдаги 01/01-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Q DIR шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар Q DIR давлат унитар корхонаси манфаатида жавобгар Q DIR МЧЖ ҳисобидан 65 317 095 сўм асосий қарз, 6 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Q DIR шаҳар ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар Q DIR давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки лизинг берувчи) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Q DIR МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки лизинг олувчи) ҳисобидан лизинг шартномасига асосан 65 317 095 сўм асосий қарз, 6 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Палата иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллар суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, низо юзасидан эътирозлари мавжуд эмаслигини ва қарздорликни сўндиришини билдириб, суддан пеня миқдорини камайтириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда -ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 15 сентябрда тузилган 19/10-118-сонли лизинг шартномаси (лизинг шартномаси)дан келиб чиққан. ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, лизинг шартномасининг 1-бўлимига асосан даъвогар 25 тонна юк кўтаришга мослашган автокранни жавобгарнинг буюртмаси асосида “ r n s nd s i l ru ks” масъулияти чекланган жамиятидан ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва лизинг шартномасида белгиланган лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан жавобгарга бериш мажбуриятини олган. Ушбу лизинг техникаси 2020 йил 08 октябрда лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси билан жавобгарга топширилган ва лизинг техникаси бўйича техникани топшириш ва қабул қилиш вақтида аниқланадиган дефектлари, техниканинг сифати, бутланганлиги ҳамда меъёрда ишлаши бўйича эътирозлар бўлмаган. Лизинг шартномасининг 3.1-бандига асосан лизинг техникасининг бошланғич қиймати қўшимча қиймат солиғи билан 1 318 666 666,67 сўм миқдорида ва 3.2-бандига биноан лизинг муддати даврида лизинг ставкасининг миқдори 8 фоиз миқдорида белгиланган. Лизинг шартномасининг 3.3-бандига мувофиқ лизинг муддати ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловасига асосан 10 йил муддатга тенг деб белгиланган ва 15 фоиздан бўлмаган қисми, яъни 172 000 000 сўм тўловни аванс шаклида, 3 фоизи, яъни 34 400 000 сўмни воситачилик йиғими сифатида ҳамда 172 000 000 сўмни қўшимча қиймат солиғи сифатида жавобгар ўз маблағлари ҳисобидан тўловни амалга ошириши шарт бўлган. Лизинг шартномасининг 3.7-бандига биноан лизинг тўловлари техникани қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси имзоланган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, жавобгар томонидан ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловасига асосан ҳар 3 ойлик лизинг даври учун фоиз ҳисобланишини ҳисобга олган ҳолда ва ойлик тўлов жадвалида белгиланган муддат ва миқдорларда амалга оширилиши лозим бўлган. Суд муҳокамаси жараёнида ва иш ҳужжатлари бўйича жавобгар лизинг шартномасида назарда тутилган мажбуриятларга амал қилмасдан, лизинг тўловларини лозим даражада амалга оширмасдан келганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 февраль ҳолатига 65 317 095 сўм муддати ўтган лизинг қарзи юзага келганлиги аниқланди. Даъвогарнинг 2025 йил 30 январь 10-07/92-сонли лизинг қарзини қоплаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни 22-моддаси биринчи қисмига биноан лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъво талабининг 65 317 095 сўм асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, палата жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига тўловлар кечиктирилганлиги учун 6 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Лизинг шартномасининг 4.5.1-бандига асосан лизинг олувчи томонидан асосий қарз ва фоиз тўловлари шартноманинг графигига асосан тўланмаган тақдирда ҳар бир кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Даъвогар томонидан 2024 йил 01 августдан 2025 йил 01 февралгача бўлган 184 кунга кечиктирилганлиги учун 6 500 000 сўм пеня ҳисобланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд 184 кунга ҳисобланган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг ҳаракатсизлиги, шу вақтга қадар пеняни ундириш чораларини кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги, ушбу ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам айбдор деб ҳисоблайди. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажарганлик даражасини, жавобгар томондан қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилганлигини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 6 500 000 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 3 500 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Палатанинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, палатанинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида (65 317 095+ 6 500 000= 71 817 095 х 2% =)1 436 341,90 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Q DIR шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар Q DIR давлат унитар корхонаси манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Q DIR МЧЖ ҳисобидан даъвогар Q DIR давлат унитар корхонаси фойдасига 65 317 095 сўм асосий қарз, 3 500 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар Q DIR МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1 436 341,90сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов