← Назад
Решение #2897161 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| зсиз тан олинади ва | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1547-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 27 май
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
Х.Назаровнинг котиблигида, даъвогар «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик
жамиятининг жавобгар Боёвут туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан
371 752 416 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили
Ф.Шахрамов (05.05.2025 йилдаги №154-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари Н.Норматов ва Ж.Тўйчиев (22.05.2025 йилдаги №1157-сонли ишончнома
асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар «Сирдарё сув таъминоти» акциядорликжамияти(кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
Боёвут туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими(кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади)дан 371 752 416 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 апрелдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
Ғазначилиги ҳамда Боёвут туман иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили 23-сонли ўрта мактаб филиалларида
аниқланган ҳолат ва 40-сонли ўрта мактаб ҳисоботида йўл қўйилган ва қайта
ҳисоблашга асос бўлган ҳолатларни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни тақдим
этиш имкони йўқлиги, улар бўйича асоссиз қўшимча маблағ қайта
ҳисобланганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари қисман эътироз билдириб, 23-сонли
мактаб филиалида тўлиқ ичимлик сув ҳудудга олиб кирилмагани, 40-сонли мактаб
бўйича ҳисобот тўғрилигини билдириб, ўз эътирозларига асос бўлувчи
ҳужжатларни тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида Ғазначилик ва молия органи вакиллари иштирок этмади ва
иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128,170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво ариза важлари ва иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида ичимлик
сув етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.
2025 йил февраль-март ойларида жавобгарнинг фаолиятида ичимлик сув
истеъмоли бўйича навбатдаги мониторинг тадбирлари ўтказилиб, бунинг
натижасида жавобгарга қарашли 1 та мактабгача таълим ва 5 та мактабларда сув
ҳисоблагич ўрнатилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.
Натижада жавобгарнинг ичимлк сув истеъмоли қайта ҳисоб-китоб қилиниб,
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги №194-сонли қарорининг
87 “б”-бандига асосан жами 6 та ҳолатда 371 752 416 сўм тўлов ҳисобланиб, ушбу
тўловни тўлаб беришни сўраб талабнома юборилган.
Хусусан:
№37-боғча бўйича 72 775 584 сўм;
№23-мактабнинг С.Айний МФЙ ҳудудидаги бино бўйича труба ҳажми дм
20 мм бўлган ҳолат учун 28 407 456 сўм ва Дўстлик МФЙ ҳудудидаги бино бўйича
труба ҳажми дм 15 мм бўлган ҳолат учун 16 003 008 сўм;
№25-мактабдаги ҳолат бўйича 177 641 856 сўм;
№40-мактабдаги ҳолат бўйича тақдим этилган ҳисоботдаги фарқ учун
16 511 040 сўм;
№43-мактабдаги ҳолат бўйича 16 003 008 сўм;
№6-мактабдаги ҳолат бўйича 44 410 464 сўм тўловлар ҳисобланган.
Жавобгар томонидан қўшимча ҳисобланган тўлов тўлаб берилмаган ёки
асослантирилган эътироз билдирилмаган, натижада даъвогар судга мурожаат қилиб,
жавобгардан 371 752 416 сўм ундиришни сўраган.
Лекин суд мажлиси давомида №23-мактабнинг труба ҳажми дм 20 мм бўлган
ҳолат учун 28 407 456 сўм ҳисобланишида айнан жавобгар ҳудудида бўлмаган
обьектга нисбатан ҳисобланган, яъни ҳисоблагич ўрнатилмаган обьект жавобгарга
тегишли эмас.
Бундан ташқраи №40-мактабдаги ҳолат бўйича тақдим этилган ҳисоботдаги
фарқ учун 16 511 040 сўм қўшимча тўлов ҳисоблансада, тақдим этилган
ҳисоботларда фарқ мавжуд бўлмаган, яъни қўшимча тўлов асоссиз ҳисобланган.
Юқоридаги 2 та ҳолат бўйича даъвогар вакили ҳақиқатда ушбу ҳолатлар
ҳужжатлар асосида тасдиқланмаслигини билдирди.
Ишни кўриш давомида 6 та ҳолатда қайта ҳисобланган 371 752 416 сўм тўлов
бўйича 28 407 456+16 511 040=44 918 496 сўм тасдиғини топмади.
Шу сабабли суд, даъвонинг қолган 326 833 920 сўм қисми бўйича даъво ариза
важлари иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг
устунлиги сўзсиз тан олинади ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини
қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги №194-сонли
қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (2-илова) 861-бандида юридик шахс
бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга
оширувчи истеъмолчилар томонидан ИСКХ ташкилотига масофадан маълумот
узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатиш талаб этилиши, ИСКХ ташкилоти
томонидан камида 30 календарь кун аввал ёзма равишда огоҳлантиргандан сўнг
масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик
шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга
оширувчи истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун
сувни ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида
ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2022 йилдаги ПҚ-257-сонли
қарорининг 4-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи
замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил
этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик
сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан
таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади деб
белгиланган.
2025 йил февраль-март ойларида ўтказилган мониторинг натижасида
расмийлаштирилган далолатномаларда аниқланган қоидабузарликлар билан бирга
ПҚ 257-сонли қарори талабига риоя қилинган ҳолда масофадан маълумот олувчи
ҳисоблагич ўрнатиш талаб этилиши баён қилинган ва судга даъво киритилган кун
инобатга олинганда 30 календар кун ичида белгиланган қоидага риоя қилинганлиги
ўз тасдиғини топади.
Юқоридаги қоиданинг 87-бандида сувни ҳисобга олиш асбоби билан
таъминланмаган I, II ва III гуруҳ истеъмолчиларга сарфланган ичимлик сув миқдори
суткасига хисоблаш тартиби белгиланган.
Жавобгарнинг ичимлик сув истеъмоли қайта ҳисоб-китоб қилиниб, кунлик
сув бериш 6 соат давомида берилиши инобатга олинган ҳолда қоиданинг 87 “б”бандига асосан ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талаби ҳужжатлар асосида қисман ўз тасдиғини
топган деб ҳисоблаб, жавобгардан масофадан маълумот олувчи ҳисоблагич
ўрнатмаганлиги натижасида ҳисобланган 326 833 920 сўмни ундиришни ва
даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Шунингдек суд, ИПК 118-модасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган
қисми бўйича 6 536 678,4 сўм давлат божи тўлови ва 37 500 сўм почта харажатини
жавобгар, рад этилган қисми бўйича 898 369,92 сўм давлат божини даъвогар
зиммасига юклашни ва даъвогар зиммасидаги тўловларни тўланганлигини инобатга
олишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар «Сирдарё сув таъминоти» акциядорликжамиятинингжавобгар
Боёвут туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 371 752 416 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Боёвут туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан, даъвогар
«Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти фойдасига 326 833 920 сўм
маблағ, 6 536 678,4 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти зиммасидаги
давлат божи тўланганлиги инообатга олинсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев