← Назад
Решение #2897163 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 27 май
Боёвуттуманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
Х.Назаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг «Халқбанк» АТ манфаатида жавобгар «Сафар қасри»
масъулияти чекланган жамиятидан муддати келмаган 60 000 000 сўм асосий
кредит, 25 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит, 6 190 000 сўм фоиз ундириш,
ундирувни қўшимча жавобгар «Жаннат шукуҳи» масъулияти чекланган
жамиятига тегишли мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Алибоев (20.02.2025 йилдаги №11/5-сонли
ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармаси «Халқбанк» АТ (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Сафар қасри»
масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 29 420 000 сўм муддатли асосий қарз ва 1 311 780 сўм муддати
ўтган фоиз ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар «Жаннат шукуҳи»
масъулияти чекланган жамиятига тегишли мулкка қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб, 2023
йилдаги кредит шартномасига асосан кредит берилгани, кредитни қайтариш
графигига риоя қилинмаганлиги ва 2024 йил февралдан 2025 йил май ойига қадар
жавобгарнинг ҳисоб рақами орқали пул айланмаси амалга оширилмаганлиги
сабабли кредит шартноманинг 4.3.3.-бандига асосан кредитни муддатидан олдин
ундиришни сўраб мурожаат қилганлигини билдириб, судга ўз важларини
тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирок этмади ва
иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, палата даъво аризада ишни
унинг иштирокисиз кўришни сўраган, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига
асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 05 апрелда №736368сонли кредит шартномаси имзоланиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга
нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида, йиллик
14% фоиз тўлаш шарти билан жами 150 000 000 кредит бериш, жавобгар ўз
навбатида кредит ва ҳисобланган фоизларни тасдиқланган график асосида
қайтариш мажбуриятини олиб, 2023 йил 26 апрелда 150 000 000 сўм кредит
ажратилган.
Палата судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар кредитни
қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли асосий кредит
қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 736-моддаси
иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори
чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага
нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка
ҳисобланиши тўхтатилади.
ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилиш, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилади, бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан
олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Тўлов графигига кўра, 2024 йил декабрдан 2025 йил апрель ойига қадар
жами 25 000 000 сўм асосий кредит тўланмаган, 2025 йил майдан 2026 йил апрель
ойларида қайтариши лозим бўлган муддати келмаган қисми 60 000 000 сўмни
ташкил этади ва 6 190 000 сўм фоиз тўловлари тўланмаган.
Кредит шартноманинг 4.3.3.-бандида кредитни муддатидан олдин ундириш
тартиби белгиланиб, ушбу шартга жавобгар амал қилмаган яъни беш ой давомида
асосий кредит қайтарилмаган.
Тақдим қилинган банк айланма ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг банк
ҳисоб рақамида 2024 йил февралдан 2025 йил май ойига қадар пул айланмаси
амалга оширилмаган.
Кредит қарздорлигини ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган
ва қарздорлик тўлаб берилмаган.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг важлари ҳужжатлар асосида ўз
тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Ушбу ҳолатда суд, кредит ва фоизларни қайтариш мажбурияти
бажарилмагани, бир йилдан ортиқ вақт мобайнида жавобгарнинг ҳисоб рақамида
пул маблағи айланмаганлиги сабабли, кредитни муддатидан олдин, муддати ўтган
ва фоизларни ундириш талабларни асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабларни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаров
мулкига қаратиш сўралган.
Кредит мажбуриятининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2023 йил
20 апрелда имзоланган ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгар «Жаннат
шукуҳи» масъулияти чекланган жамиятига тегишли, кадастр рақами 12 09 05 01
01 0598 бўлган, Сирдарё вилояти, Ширин шахар, Фарход махалласи, Аҳиллик
кўчаси 172-уйда жойлашган нотурар бино ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
ипотекага тақдим қилинган ва ушбу мулк тарафлар ўртасида 187 500 000 сўмга
баҳоланган.
ФК 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Лекин гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши, агар гаров
билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси
гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса ва гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет уч ойдан
ошмаган бўлса ҳамда ушбу шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда,
жуда арзимас деб ҳисобланиб, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор
томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг
талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос
келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин.
ФК 280-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин, деб белгиланган ва бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
қарорида тушунтириш берилган.
Кредит бўйича қарздорлик, шартноманинг 4.3.3.-бандида белгиланган
муддатга
риоя
қилинмаганлиги
сабабли
вужудга
келган
жами
қарздорлик, муддатидан олдин ундириш қисми қўшилган ҳолда 111 628 000
сўмни ташкил қилиб, гаров қиймати 187 500 000 сўмнинг ўн беш фоизидан ошиқ
бўлмаган суммани ташкил қилади, лекин жавобгар кредит мажбуриятини кўп
вақтдан бери лозим даражада бажармасдан келмоқда.
Юқоридаги асослар билан суд, даъво аризанинг ундирувни гаров мулкига
қаратиштўғрисидаги талабини хам тўлиқ қаноатлантиришни топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини қаноатлантириб, ИПК
118-моддасига мувофиқ даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда 1 823 800 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати тўловини
жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан хамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг «Халқбанк» АТ манфаатида жавобгар «Сафар қасри»
масъулияти чекланган жамиятидан муддати келмаган 60 000 000 сўм асосий
кредит, 25 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит, 6 190 000 сўм фоиз ундириш,
ундирувни қўшимча жавобгар «Жаннат шукуҳи» масъулияти чекланган
жамиятига тегишли мулкка қаратиштўғрисидаги даъво талаблари тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар
«Сафар
қасри»
масъулияти
чекланган
жамиятидан
даъвогар «Халқбанк» АТ фойдасига муддати келмаган 60 000 000 сўм асосий
кредит, 25 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит, 6 190 000 сўм фоизва 37 500
сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгар «Жаннат шукуҳи» масъулияти чекланган
жамиятига тегишли, кадастр рақами 12 09 05 01 01 0598 бўлган, Сирдарё вилояти,
Ширин шахар, Фарход махалласи, Аҳиллик кўчаси 172-уйда жойлашган ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан нотурар бинога қаратилсин.
Жавобгар «Сафар қасри» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
Бюджетига 1 823 800 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев