← Назад
Решение #2897164 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 597 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2972-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё шаҳри
2025 йил 27 май
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамичси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар-“WHITE OLD KLASTER TE SERVIS” масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгар - “WHITE OLD KLASTER” масъулияти
чекланган жамиятидан солидар тартибда 2 468 555 740 сўм асосий қарз,
663 067 808 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Турдиев (03.01.2025 йилдаги
11-06/09-сонли ишончнома асосида), жавобгар ва қўшимча жавобгар
вакиллари А.Абдуллаев, А.салимов (27.05.2025 йилдаги 06/25-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, “WHITE OLD KLASTER TE SERVIS” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча
жавобгар “WHITE OLD KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда қўшимча жавобгар деб юритилади)дан солидар тартибда
2 468 555 740 сўм асосий қарз, 663 067 808 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Судда қатнашган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва қўшимча жавобгар
вакилларисудга ўз кўрсатмаларини бериб, шартномада белгиланган график
асосида тўловлар жамият иқтисодий қийинчиликка учраганлиги сабабли
тўлиқ амалга оширилмаганлиги, даъвогардан олинган техникалар носоз
ҳолатда бўлганлигини, уни таъмирлаш учун кўп маблағ талаб этилганлигини
билдириб суддан даъво талабини пеня ундириш қисмини рад этишни сўради.
Суд мажлисининг манзили ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим
орқали хабардор қилинган Палата суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Бироқ,
даъво
аризада
ишни
палата
вакили иштирокисизкўришни кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170моддасига мувофиқ мазкур иқтисодий ишни палата иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни
таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “Ўзагролизинг”
АЖ Сирдарё вилоят филиали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2000 йил 02 ноябрдаги 424-сонли “Қишлоқни лизинг
шартларида қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминлаш чора–тадбирлари
тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, жавобгарга “Лизинг олувчи” мақоми билан
2022 йил 22 августдаги 22/10-5-079УФ-сонли, 22/10-5-080УФ-сонли, 22/10-5081УФ-сонли, 22/10-5-082УФ-сонли, 22/10-5-083УФ-сонли, 22/10-5-084УФсонли, 22/10-5-085УФ-сонли, 22/10-5-086УФ-сонли, 22/10-5-087УФ-сонли
лизинг шартномаларига асосан 9 (тўққиз) дона “TZSTE E 220” русумли пахта
териш машиналари (кабинасиз), 2023 йил 10 августдаги 23/10-5-020УФ-сонли
лизинг шартномасига асосан 1 (бир) дона “Т-6070” русумли трактор, 2023 йил
10 августдаги 23/10-5-021УФ-сонли лизинг шартномасига асосан 1 (бир) дона
“Т6070”русумли трактор, 2023 йил 7 февралда 2021 йил 22 октябрдаги 21/105-047УФ-сонли лизингга шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа
шахс фойдасига тўлиқ ўтказиш тўғрисидаги шартномага асосан 1 (бир) дона
“D min t r 130” русумли ғалла ўриш комбайни, 2023 йил 7 февралда 2021 йил
22 октябрдаги 21/10-5- 048УФ-сонли лизингга шартномаси бўйича ҳуқуқ ва
мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига тўлиқ ўтказиш тўғрисидаги
шартномага асосан 1 (бир) дона “D min t r 130” русумли ғалла ўриш
комбайни, 2023 йил 7 февралда 2021 йил 22 октябрдаги 21/10-5-049УФ-сонли
лизингга шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс
фойдасига тўлиқ ўтказиш тўғрисидаги шартномага асосан 1 (бир) дона
“D min t r 130” русумли ғалла ўриш комбайни, 2023 йил 7 февралда 2021 йил
22 октябрдаги 21/10-5-050УФ-сонли лизингга шартномаси бўйича ҳуқуқ ва
мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига тўлиқ ўтказиш тўғрисидаги
шартномага асосан 1 (бир) дона “D min t r 130” русумли ғалла ўриш
комбайни, 2023 йил 7 февралда 2021 йил 22 октябрдаги 21/10-5-051УФ-сонли
лизингга шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс
фойдасига тўлиқ ўтказиш тўғрисидаги шартномага асосан 1 (бир) дона
“D min t r 130” русумли ғалла ўриш комбайни, 2023 йил 7 февралда 2021 йил
22 октябрдаги 21/10-5- 052УФ-сонли лизингга шартномаси бўйича ҳуқуқ ва
мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига тўлиқ ўтказиш тўғрисидаги
шартномага асосан 1 (бир) дона “D min t r 130” русумли ғалла ўриш
комбайни етказиб берилган.
Лизинг олувчи жавобгар лизинг берувчи даъвогар билан тузилган лизинг
шартномасининг 4.2, 4.3.-бандига асосан лизинг тўловларини шартноманинг
ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор ва муддатларда
тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, лизинг олувчи жавобгар томонидан
лизинг тўловлари белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида, 2024
йил 31 марткуни ҳолатига 2 468 555 740 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Лизинг олувчи жавобгар 2024 йил 31 март кунигачаҳисобланган лизинг
тўловларини тўламасдан, шартнома шартларини бузиб келганлиги сабабли,
белгиланган тартибда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0.4 фоиз миқдорида
663 067 808 сўм пеня ҳисобланган. Лизинг тўловлари ва пеняни қўшиб
ҳисоблаганда жами судга даъво аризаси киритилмаган 3 131 623 548сўм
қарздорлик мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 597-моддасида
лизинг олувчининг мажбурияти ва жавобгарлиги кўрсатиб ўтилганидек, агар
лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи
лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш
шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз холда сақлаши, ўз ҳисобидан
жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларини
амалга ошириши шарт.
Шунингдек, жавобгар 2022 йил 14 мартдаги 22/034УФ-сонли кафиллик
шартномаси, 2022 йил 22 августдаги 22/080УФ-сонли, 22/081УФ-сонли,
22/082УФ-сонли, 22/083УФ-сонли, 22/086УФ-сонли, 22/087УФ-сонли,
22/088УФсонли,
22/089УФ-сонли,
22/090УФ-сонли
кафиллик
шартномаларига, 2023 йил 10 августдаги 23/022-сонли кафиллик
шартномасига, 2023 йил 10 августдаги 23/023-сонли кафиллик шартномасига,
2023 йил 10 августдаги 23/024-сонли, 2023 йил 15 декабрдаги 23/43-сонли,
23/44-сонли, 23/45-сонли, 23/46-сонли, 23/47- сонли, 23/48-сонли кафиллик
шартномаларига асосан юқорида кўрсатиб ўтилган лизинг шартномасидаги
лизинг тўловлари юзасидан келиб чиқадиган мажбуриятларини ва ушбу
тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида ҳосил бўлган пеняни тўлаб
бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Ушбу кафиллик шартномаларига
кўра, қўшимча жавобгар “WHITE
OLD KLASTER “ МЧЖ лизинг
шартномаси муддати тугагунга қадар солидар жавобгардир.
Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарган бўлса-да,
жавобгар шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда тўловларни амалга
оширмаган. Натижада лизинг олувчи жавобгар томонидан лизинг тўловлари
белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида, 2024 йил 31 март куни
ҳолатига 2 468 555 740 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган. Натижада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Сирдарё
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси 1-қисмига
кўра Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра эса, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 597-моддаси биринчи
кисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан
уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда
сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш
бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
Суд, жавобгарнинг суд мажлиси кунига қадар лизинг тўловларидан юзага
келган асосий қарздорликни тўланмаганлиги, жавобгар томонидан техникалар
қабул қилиб олинганлиги ва график асосида тўловлар амалга
оширилмаганлиги иш ҳужжатлари ва жавобгар кўрсатмалари билан ўз
исботини топган деб ҳисоблаб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан
2 468 555 740 сўм асосий қарздорликни солидар тартибда ундиришни лозим
топади.
Бундан ташқари даъвогар лизинг шартномасининг 8.3.-бандига асосан
лизинг тўлови шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда
амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир
кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўланиши белгиланганлигини инобатга олган холда жавобгарга нисбатан
663 067 808 сўм пеня ҳисобланиб, уни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 597-моддаси учинчи
қисмига кўра, лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини
бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни
фоизи билан олиши мумкин.
Фуқаролик Кодексининг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакили кўрсатмасидан ҳамда жавобгар томонидан шартнома талабларини ўз
вақтида бажармаганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 663 067 808 сўм
пеня ундириш талабини қисман 92 000 000 сўмга қаноатлантириб, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ва қўшимча жавобгардан
2 468 555 740 сўм асосий қарз, 92 000 000 сўм пеняни ва олдиндан тўланган
37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилишини инобатга олиб, 62 632 471 сўм давлат божи
тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176- 180, 186-моддалари қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “WHITE OLD KLASTER TE SERVIS” масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгар “WHITE OLD KLASTER” масъулияти
чекланган жамиятидан солидар тартибда 2 468 555 740 сўм асосий қарз,
663 067 808 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“WHITE OLD KLASTER TE SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ва
“WHITE OLD KLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан солидар
тартибда ҳисобидан 2 468 555 740 сўм асосий қарз, 92 000 000 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўланган 34 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “WHITE OLD KLASTER TE
SERVIS” масъулияти
чекланган жамиятидан республика бюджетига 62 632 471сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация шикояти беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова