← Назад
Решение #2897165 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1991-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025йил 27 май
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
Х.Назаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг«Gulist n lust r» масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар «Барака-2» фермер хўжалигидан 104 047 709,94
сўм асосий қарз ва 49 942 900 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида иқтисодий ишни даъвогар вакили Ғ.Намуратов (25.02.2025 йилдаги
№16-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ў.Сафаров (ишончнома
асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси,
«Gulist n lust r» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар «Барака-2» фермер хўжалиги(кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади)дан 104 047 709,94 сўм асосий қарз ва 49 942 900 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили жавобгар билан қишлоқ хўжалик
маҳсулоти (ғалла) етиштириш бўйича шартнома имзоланга бўлсада аслида
жавобгарга минерал ўғит ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари (ЁММ) берилгани,
ғалла экишга уруғлик берилмагани, берилган минерал ва ЁММ маҳсулотлар
қийматидан қарздорлик вужудга келгани, қарздорлик асосида пеня
ҳисобланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили 2024 йил мавсумида ғалла топшириш
бўйича «Боёвут дон кластери» МЧЖ билан шартнома имзолангани, лекин
минерал ва ЁММ тўлиқ етказиб берилмаганлиги сабабли ушбу маҳсулотларни
харид қилиш мақсадида даъвогар билан шартнома имзолаб, ундан юқоридаги
маҳсулотларни олганлиги, унга ғалла топшириш назарда тутилмаганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида палата иштирок этмади, даъво аризада ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган, шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига
асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди.
Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 12 февралда№13/G 24-сонли қишлоқ хўжалик маҳсулотини харид қилиш бўйича шартнома
имзоланиб, шартноманинг 1.1-бандида жавобгар 2024 йил ҳосилидан
шартномада кўрсатилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини етказиб бериш,
даъвогар ўз навбатида уруғлик, ўғит ва ёқилғи билан таъминлаш, маҳсулотни
қабул қилиш ва хақини тўлаш каби мажбурият олган.
Шартноманинг 3.3.-бандида топширилган маҳсулот ҳақини якуний ҳисоб-
китоб қилиш шартлари белгиланган.
Даъвогар шартнома шартлари асосида жавобгарга фақат минерал ўғит,
ЁММ каби маҳсулотларни етказиб берган.
Иш ҳужжатлари ва иштирокчиларнинг тушунтиришларига кўра,
шартнома имзолашдан мақсад ғалла етказиб бериш эмас балки минерал ўғит ва
ЁММ маҳсулотларини харид қилиш бўлиб, ушбу маҳсулотлар жавобгарга
етказиб берилган, лекин жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлар ҳақини тўлаб
бермаган.
Натижада палата даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб,
жавобгардан вужудга келган қарздорлик ва ҳисобланган пеняни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига
кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари билан жавобгарнинг минерал ўғит ва ЁММ каби жами
104 047 709,94 сўмлик маҳсулотларни олганлиги ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 104 047 709,94 сўм асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида асосий қарз тўлов муддати ўтган кунларга
ҳисобланган 49 942 900 сўм пеня ундириш сўралган бўлиб, ушбу талабга
шартноманинг 4.2.-банди асос қилинган.
Лекин 4.2.-бандда шартномага асосан топширилган маҳсулот ҳақини
тўлашдан бўйин товлаш ҳолати учун пеня тўлашга келишилган бўлиб, қишлоқ
хўжалик маҳсулотини топшириш назарда тутилган, берилган минерал ва ЁММ
ҳақини тўловини кечиктириш назарда тутилмаган, бундан ташқари аксинча
даъвогарнинг пеня тўлаши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим
даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботласа, у айбсиз деб топилади.
Шартномада берилган минерал ўғит ва ЁММ лар қийматини қайтариш
ёки қайтариш муддати мавжуд эмас, келишилмаган ёки шартлашилмаган,
шунингдек вужудга келган қарздорлик тўлови кечиктирилган кунларга пеня
ундириш назарда тутилмаган.
Ушбу асослар билан суд, даъвонинг 49 942 900 сўм пеня ундириш талаби
бўйича важларига қўшила олмайди ва асоссиз деб ҳисоблаб, ушбу талабни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноталантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 104 047 709,94 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм
почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни, ИПК 118моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган ва рад этилган қисмларига
мутаносиб равишда 2 080 954,20 сўм давлат божи тўловини жавобгар, рад
этилган қисми бўйича 998 858 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига
юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг «Gulist n lust r» масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар «Барака-2» фермер хўжалигидан 104 047 709,94 сўм асосий қарз ва
49 942 900 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Барака-2» фермер хўжалигидан, даъвогар «Gulist n lust r»
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 104 047 709,94 сўм асосий қарз
ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Барака-2» фермер хўжалигидан Республика Бюджетига
2 080 954,20 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «Gulist n
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 998 858 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев