Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2011 Дата решения 27.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый Фарғона ва Сирдарё
Source ID 8da0a9d2-f98f-45af-9aa0-35699d5eaa04 Claim ID PDF Hash fa0e3a987d237514... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2011-сонли иш Ховос тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 27 май Боёвуттуманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, Х.Назаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Агробанк» АТБ манфаатида жавобгар «Фарғона ва Сирдарё» фермер хўжалигидан 29 420 000 сўм муддатли асосий кредит ва 1 311 780 сўм муддати ўтган фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Эралиев (19.02.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси «Агробанк» АТБ (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Фарғона ва Сирдарё» фермер хўжалигидан 29 420 000 сўм муддатли асосий қарз ва 1 311 780 сўм муддати ўтган фоиз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб, 2022 йилдаги кредит шартномасига асосан кредит берилгани, асосий кредитни қайтариш даври келмагани, кредит боғдорчиликни ривожлантириш учун берилсада шу кунга қадар боғ ташкил қилинмагани, кредит мақсадсиз ишлатилгани, кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаганлигини сабабли кредит шартноманинг 5.3 ва 5.4.-бандларига асосан кредитни муддатидан олдин ундиришни сўраб мурожаат қилганлигини билдириб, судга ўз важларини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида палата ва жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, палата даъво аризада ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 08 апрелда №7-сонли кредит шартномаси имзоланиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга боғдорчилик фаолиятини ташкил этиш мақсадида, йиллик 14% фоиз тўлаш шарти билан жами 30 000 000 кредит бериш, жавобгар ўз навбатида кредит ва ҳисобланган фоизларни тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини олиб, 2022 йил 08 апрелдаги тўлов ҳужжати билан 30 000 000 сўм кредит ажратилган. Палата судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар кредитни қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли асосий кредитни муддатидан олдин ва фоиз қарзини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 736-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади, бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, жавобгарга 30 000 000 сўм кредит берилган. Тўлов графигига кўра, 2025 йил апрель ойига қадар 1 311 780 сўм фоиз тўланмаган ва муддати ўтган. Кредит қарздорлигини ундириш бўйича кўрилган чоралар оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган. Бундан ташқари банк ходимлари томонидан ўтказилган мониторинг ҳужжатлари ва қишлоқ хўжалик бўлими томонидан берилган маълумотларда боғ яратилмаган, кўчатлар экилмаган ва/ёки мавжуд эмаслиги аниқланган. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг кредит мақсадсиз ишлатилгани, жавобгар кредит ҳамда фоизларни қайтариш графигига амал қилмаганлиги сабабли фоиздан қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисидаги важлари ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Кредит шартномасининг 5.3.-5.4.бандида кредит ва фоизларни қайтариш мажбуриятини бажармаганда ҳамда кредит мақсадсиз ишлатилганда банкнинг кредитни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқи белгиланган. Ушбу ҳолатда суд, кредит ва фоизларни қайтариш мажбурияти бажарилмагани, кредит мақсадсиз ишлатилганлиги сабабли, кредитни муддатидан олдин ва фоизларни ундириш талабларни асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабларни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини қаноатлантириб, ИПК 118-моддасига мувофиқ даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 614 635,6 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан хамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Агробанк» АТБ манфаатида жавобгар «Фарғона ва Сирдарё» фермер хўжалигидан29 420 000 сўммуддатли асосий кредитва 1 311 780 сўм фоиз ундириштўғрисидаги даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Фарғона ва Сирдарё» фермер хўжалигидан даъвогар «Агробанк» АТБ фойдасига муддатидан олдин 29 420 000 сўм асосий кредит, 1 311 780 сўм фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Фарғона ва Сирдарё» фермер хўжалигидан Республика Бюджетига 614 635,6 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев