← Назад
Решение #2897172 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| арз ФК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 27 май
Боёвуттуманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
Х.Назаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг «Халқбанк» АТ манфаатида жавобгар « sl n v
D vurb k 2020» масъулияти чекланган жамиятидан муддати келмаган 91 200 000
сўм асосий кредит, 15 200 000 сўм муддати ўтган асосий кредит, 5 228 000 сўм
фоиз ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Алибоев
(20.02.2025 йилдаги №11/5-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармаси «Халқбанк» АТ (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар « sl n v
D vurb k 2020» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар”
деб юритилади)дан муддати келмаган 91 200 000 сўм асосий кредит, 15 200 000
сўм муддати ўтган асосий кредит, 5 228 000 сўм фоиз ундириш, ундирувни
жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб, 2023
йилдаги кредит шартномасига асосан кредит берилгани, кредитни қайтариш
графигига риоя қилинмаганлиги, натижада кредит шартноманинг 4.3.3.-бандига
асосан кредитни муддатидан олдин ундиришни сўраб мурожаат қилганлигини
билдириб, судга ўз важларини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида палата ва жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, палата даъво аризада ишни унинг иштирокисиз
кўришни сўраган, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 07 апрелда №1-сонли
кредит шартномаси имзоланиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга
автомашина сотиб олиш мақсадида, йиллик +8.99 % фоиз тўлаш шарти билан
жами 228 000 000 кредит бериш, жавобгар ўз навбатида кредит ва ҳисобланган
фоизларни тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини олиб, 2023 йил
25 апрелда 228 000 000 сўм кредит ажратилган.
Палата судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар кредитни
қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли асосий кредит
қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 736-моддаси
иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори
чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага
нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка
ҳисобланиши тўхтатилади.
ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилиш, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилади, бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан
олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Даъвогар важи ва тўлов графигига кўра, 2025 йил март-апрель ойлари учун
15 200 000 сўм асосий кредит тўланмаган, 2025 йил майдан 2026 йил март
ойларида қайтариши лозим бўлган муддати келмаган кредит 91 200 000 сўмни
ташкил этади ва 5 228 000 сўм фоиз тўловлари тўланмаган.
Кредит шартноманинг 4.3.3.-бандида кредитни муддатидан олдин ундириш
тартиби белгиланиб, ушбу шартга жавобгар амал қилмаган, яъни шартномада 30
кундан ортиқ муддатда қайтарилмаганда муддатидан олдин ундириш шарти
белгиланган.
Асосий кредит айнан икки ой учун тўланмаган бўлсада муддатидан олдин,
муддати ўтган кредит ва фоиз қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига
қаратиш талаби қўйилган.
Суд даъвогарнинг юқоридаги важларига тўлиқ қўшила олмайди, чунки
муддати ўтган асосий кредит бўйича қарз ФК 279-моддасида кўрсатилган гаров
билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет уч ойдан
ошмаганлик тўғрисидаги тартибга мос эмас ёки жавоб бермайди.
Муддати ўтган 15 200 000 сўм асосий кредит ва 5 228 000 сўм фоиз қарзи
суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилади.
Кредит мажбуриятининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2023 йил
23 майда имзоланган гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли,
G Z 22R3355 русумли, 2023 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
А27500Р0301453, кузов рақами А22R22 0180312, шасси 96 22R33 2891661,
ранги оқ, давлат рақами белгиси 20 613
бўлган, автотранспорт воситаси
гаровга тақдим қилинган ва ушбу мулк тарафлар ўртасида 285 000 000 сўмга
баҳоланган.
Кредит қарздорлигини ундириш бўйича кўрилган чоралар оқибатсиз
қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгар кредит ҳамда фоизларни қайтариш
графигига амал қилмаганлиги сабабли қарздорлик вужудга келганлиги ҳужжатлар
асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, муддати ўтган 15 200 000 сўм асосий
кредит ва 5 228 000 сўм фоиз қарзини ундиришни, лекин муддатидан олдин
91 200 000 сўм ундириш талабини ФК 279, 7461-моддаларига асосан рад
этишни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаров
мулкига қаратиш сўралган.
ФК 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Лекин гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши, агар гаров
билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси
гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса ва гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет уч ойдан
ошмаган бўлса ҳамда ушбу шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда,
жуда арзимас деб ҳисобланиб, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор
томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг
талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос
келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин.
ФК 280-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин, деб белгиланган ва бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
қарорида тушунтириш берилган.
Даъво бўйича қаноатлантирилган қиймат, кредитни муддатидан олдин
ундириш қисми қўшилмаган ҳолда 20 428 000 сўмни ташкил қилиб, гаров
қиймати 285 000 000 сўмнинг ўн беш фоизидан ошмаган суммани ташкил қилади
ва жуда арзимас деб ҳисобланади, шу сабабли суд, даъво аризанинг ундирувни
гаров мулкига қаратиштўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талаблари қисман қаноатлантирилсада
лекин ушбу низо бевосита жавобгарнинг кредит мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги сабабли вжудга келганлигини инобатга олиб, ИПК
118-моддасига мувофиқ 2 232 560 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати
тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан хамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг «Халқбанк» АТ манфаатида жавобгар « sl n v D vurb k 2020»
масъулияти чекланган жамиятидан муддати келмаган 91 200 000 сўм асосий
кредит, 15 200 000 сўм муддати ўтган асосий кредит, 5 228 000 сўм фоиз ундириш,
ундирувни жавобгарга тегишли мулкка қаратиштўғрисидаги даъво талаблари
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар « sl n v D vurb k 2020» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Халқбанк» АТ фойдасига 15 200 000 сўм муддати ўтган асосий кредит,
5 228 000 сўм фоиз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар « sl n v D vurb k 2020» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 2 232 560 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев