Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/4874 Дата решения 26.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение IN R I DIS RI U I N Ответчик / Подсудимый SIRD RY L K `Y QL RI
Source ID ea8d5642-c352-47c2-a198-255209f2c98f Claim ID PDF Hash e29e6b5556d7c0f0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФК 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
илишни лозим топади ИПК 118-моддаси илишни лозим топади ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/4874-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 26 май Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили А.Убайдуллаев (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, даъвогар “IN R I DIS RI U I N” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “SIRD RY L K `Y QL RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 120 037 680 сўм асосий қарз, 103 523 840 сўм пеня, 5 000 000 сўм зарар, жами 228 561 520 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, видеоконференцалоқа режимидаги (даъвогар вакили ўзига тегишли шахсий компьютер орқали масофадан иштирок этди) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “IN R I DIS RI U I N” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “SIRD RY L K `Y QL RI” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан 120 037 680 сўм асосий қарз, 103 523 840 сўм пеня, 5 000 000 сўм зарар, жами 228 561 520 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 170-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан низони келишув йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаганлиги, жавобгар томонидан қисман тўловлар бўлганлиги, ҳозирда асосий қарз 52 360 796 сўмни ташкил этишини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Ўтган суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, қарздорликни сўндириш ва даъвогар билан низони келишув йўли билан ҳал этиш чораларини асосий қарз учун қисман тўловлар бўлганлигини маълум қилган. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 17 апрелда 00078-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 207 047 680 сўм этиб белгиланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар жавобгарга масуҳлот етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиш ва тўловларни амалга оширишни ўз зиммасига олган. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 26 апрелда тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага асосан даъвогар жавобгарга 207 047 680 сўмлик маҳсулот етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан 87 010 000 сўм миқдорда қисман тўловлар амалга оширилиб, натижада 120 037 680 сўм қарздорлик қолган. Суд муҳокамасида даъвогар ва жавобгар томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари, бир тарафлама солиштирма-далолатномаларга кўра, жавобгар томонидан судга даъво аризаси киритилгандан сўнг асосий қарз учун тўловлар амалга оширилиб, 2025 йил 26 май ҳолатига асосий қарздорлик 52 360 796 сўмни ташкил этиши аниқланди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг қарздорлиги ҳолати шартнома, далолатнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан тасдиғини топганлиги, қарздорлик қисман бартараф этилганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 52 360 796 сўм асосий қарз ундиришни, ушбу даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъвода 103 523 840 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Шартноманинг 3.4-бандига кўра, етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи сотувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Даъвогар жавобгарга нисбатан 207 047 680 сўм қарздорлик учун 2023 йилнинг 27 июлдан 2024 йил 5 июлгача, яъни 343 кун учун 284 069 416 сўм пеня ҳисоблаб, 2024 йил 5 июль ҳолатига қолдиқ асосий қарзнинг 50 фоизидан ошмаган ҳолда 103 523 840 сўм миқдорда пеня ундиришни сўраган. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 103 523 840 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартлари ва қонун талабларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ суд, тарафларнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 103 523 840 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 35 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвода 5 000 000 сўм юридик ёрдам кўрсатиш тарзидаги зарарни ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 14-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Юқоридагиларга кўра, суд юридик ёрдам кўрсатиш тарзидаги зарар ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли эканлигини, бу адвокат билан тузилган шартнома ва тўлов топшириқномаси билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 19-банди ттўртинчи хатбошосида қонунда ёки шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, даъвонинг 35 000 000 сўм миқдорида пеня ундириш талаби қаноатлантирилганлиги, ундирилиши сўралган 5 000 000 сўм юридик ёрдам кўрсатиш тарзидаги зарар миқдори пеня билан қопланилишини инобатга олиб, даъвонинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги, суд харажатлари олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 2 285 616 сўм миқдорида давлат божи, 37 500 сўм почта харажатни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “SIRD RY L K `Y QL RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “IN R I DIS RI U I N” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 52 360 796 сўм асосий қарз, 35 000 000 сўм пеня, 2 285 616 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков