← Назад
Решение #2897181 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6120-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 26 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар
вакили С.Тагаев (2025 йил 19 майдаги 01/15-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Ф.Хожибоев (2025 йил 3 январдаги 7-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “Y N Z
IN VR L S ” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “
Z
R
KS IL”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 116 542 621,44 сўм асосий қарз,
43 820 025,66 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган
иқтисодий
ишни,
суднинг
маъмурий
биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Y N Z
IN
VR L S ” масъулияти чекланган жамияти
(даъвогар)ва “
Z
R
KS IL” масъулияти чекланган жамияти
(жавобгар) ўртасида 2024 йил 13 мартда 05-сонли полиэтилиен маҳсулотлари
етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) маҳсулотни
етказиб бериши, сотиб олувчи (жавобгар) қабул қилиши ва тўловини амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома ва қўшимча келишув бўйича тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактурага мувофиқ жами 116 542 621,44 сўм қийматидаги
резинали ёстиқ маҳсулотларини даъвогар жавобгарга етказиб берган бўлиб,
бироқ маҳсулотлар учун тўлов амалга оширилмаган.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, даъвогар Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб,жавобгар ҳисобидан 116 542 621,44 сўм асосий қарз,
43 820 025,66 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, маҳсулот
етказиб берилганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб,
маҳсулотлар олинганлиги, даъвогар билан ўзаро ҳисоб-китоб мавжудлигини
баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли, даъвогарнинг
2025 йил 28 апрелдаги жавобарга юборилган талабномаси жавобгар
томонидан жавобсиз қолдирилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлиги ишда мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги,
жавобгарнинг эътирозлари исботланмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 116 542 621,44 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 43 820 025,66 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.2-бандида етказиб берилган
товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгар даъвогарга ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 20 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг
2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Бироқ, даъвогар жавобгарга нисбатан жами қарзнинг 20 фоизидан ортиқ
миқдорида 43 820 025,66 сўм пеня ҳисоблаган.
Мазкур ҳолатда, жами қарзнинг 20 фоизи 23 308 524,29 сўмни ташкил
қилади.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
43 820 025,66 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабининг
23 308 524,29 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, қолган 20 511 501,37 сўм
қисмини шартнома шартларига кўра нотўғри ҳисобланганлиги сабабли, ушбу
қисмини рад қилишни лозим топади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Бироқ суд, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий
аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда даъвогарнинг
манфаатларини инобатга олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги
тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб этилаётган ва асосли деб
ҳисобланган 23 308 524,29 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни
20 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли
деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси
139 851 145,73 сўмнинг 2 фоизи, яъни 2 797 022,91 сўм миқдорида давлат
божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажати,Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни, шунингдек даъвогар
ҳисобидан Республика бюджетидаъвонинг асоссиз деб ҳисобланган
20 511 501,37 сўм қисмининг 2 фоизи, яъни 410 230,03 сўм миқдорида давлат
божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“
Z
R
KS IL” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- “Y N Z
IN
VR L S ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 116 542 621,44 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм
почта харажати;
- республика бюджетига 2 797 022,91 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Y N Z
IN VR L S ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 410 230,03 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков