← Назад
Решение #2897189 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6128-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 26 май
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили З.Саттарова (2025 йил 22 январдаги
01-08/020-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили М.Асланова
(ишончномасиз) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни
ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар “
VL N V
UNIR
S I
VN ” ЯТТ ҳисобидан 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз,
14 591 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 2 200 000 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (даъвогар) ва “
VL N V
UNIR
S I
VN ” ЯТТ (қарздор) ўртасида 2024 йил 29 мартда
78-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1, 2.1, 2.2, 2.3, 2,4, 2.7-бандларида банк қарз олувчига
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқа жалб қилинган
маблағлар ҳисобидан 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан тикувчилик
фаолиятини кенгайтириш мақсадида зарур ускуналар сотиб олиш учун
100 000 000 сўм кредит бериши, қарз олувчи эса банкка олинган кредит
суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат
ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан фойдаланганлик учун йиллик фоиз
миқдори 18 фоизни ташкил этиши деб белгиланган.
Шартноманинг
2.8-бандига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон “Кичик бизнесни
ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллабқувватлаш комплекс Дастури” доирасида Сирдарё вилоятининг “Кичик
бизнесга кўмаклашиш маркази” масуълияти чекланган жамиятида амалий
ўқув курсини тугатиб, сертификат олган лойиҳа ташаббускорига мазкур
молиявий инструментдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит фоизлари ўз вақтида тўланмаганлиги ҳамда
кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги сабабли, тарафлар
ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 14 591 000 сўм
муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзи, 2 200 000 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгарда кредит маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича
мониторинг ўтказилганлиги, жавобгар томонидан кредит маблағи мақсадсиз
фойдаланилганлиги аниқланганлиги, қарздорлик бўйича тўлов амалга
оширмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб,
кредит маблағини қизи олганлиги, кредитни қайтариш чорасини
кўраётганлигини тушунтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Палата ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Бинобарин, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш
қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримлари Палата
манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
29 мартдаги 78-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) келиб
чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 2.7-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни
қайтариш жадвалига асосан қайтариши белгиланган.
Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан 2024 йил 29 март ва
1 апрелда жами 100 000 000 сўм маблағ тўлиқ ажратилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ва “I W rk d” ЯТТ
ўртасида тузилган 2024 йил 28 мартдаги 7-сонли олди-сотди шартномаси
бўйича “US
N
R D
D V L
N ” ЯТТ жавобгарга жами
100 000 000 сўмлик 10 турдаги тур хил тикув жиҳозларини етказиб бериш
мажбуриятини олган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажармаганлиги сабабли, даъвогар томонидан жавобгарда кредит
шартномасига асосан ажратилган 100 000 000 сўм миқдордаги маблағларнинг
мақсадли ишлатилиши мониторинг қилиниб, 2025 йил 23 майда тузилган
далолатномага кўра, кредит ҳисобига етказиб берилиши белгиланган
жиҳозлар фаолият кўрсатаётган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланган.
Даъвогарнинг 2025 йил 26 мартдаги камчиликларни бартараф этиш ва
қарздорликни сўндириш ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
ФК 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб
бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини
исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур
товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг
бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, 2025 йил 14 апрель ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз,
тўлов интизомига риоя қилмаганлиги боис ҳисобланган 14 591 000 сўм
муддати ўтган кредитнинг фоизи, 2 200 000 сўм пеняни ташкил этади.
Кредит шартномасининг 5.1.3-бандига кўра, кредит маблағлари
мақсадсиз фойданилганлиги аниқланганда, қарз олувчи томонидан мазкур
кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда банк кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда
кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, жумладан
ажратилган кредитни ундирувга қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 26 май куни ҳолатига кредит шартномаси
бўйича муддати ўтган қарздорлик тўлиқ сўндирилганлиги ҳамда ажратилган
100 000 000 сўм миқдордаги маблағлар мақсадли ишлатилганлигини
тасдиқловчи далиллар судга тақдим қилинмади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни
бажармаганлиги, фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги ва кредит маблағлари
мақсадсиз фойданилганлиги аниқланганлиги, бундай ҳолатда даъвогар кредит
шартномаси бўйича қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига
эгалигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
қарздордан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, тўлов
интизомига риоя қилмаганлиги боис ҳисобланган 14 591 000 сўм муддати
ўтган кредитнинг фоиз қарзини ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата даъвогар фойдасига жавобгардан 2 200 000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Кредит шартномасининг 8.3-бандига кўра, фоизлар белгиланган
муддатларда тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга
келгани учун қарздор банкга кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун
кечиктрилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Аниқланишича, 2025 йил 14 апрелга қадар жавобгарга кечиктирилган
тўловлари учун 2 200 000 сўм пеня ҳисобланган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 2 200 000 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, уни
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли
бўлганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасга юклашни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво миқдори 116 791 000
сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 2 335 820 сўм давлат божи ва даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
VL N V
UNIR
S I
VN ” ЯТТ ҳисобидан
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига кредит бўйича
100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 14 591 000 сўм муддати ўтган
кредитнинг фоиз қарзи, 2 200 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
“
VL N V
UNIR
S I
VN ” ЯТТ ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 2 335 820 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков