Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/454 Дата решения 26.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cf21b704-3e5a-43dc-acb9-a37b87a52af3 Claim ID PDF Hash 63fe68ef1692f604... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 210-моддаси ИПКнинг 210 law
онун 37-моддаси онун 37 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онун 26-моддаси онун 26 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 116-моддаси ИПК 116 law
йича ушбу Кодекснинг 118-моддаси йича ушбу Кодекс 118 code_article
онунининг 148-моддаси онуни 148 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/454-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ май Гулистон шаҳри 2025 йил 26 Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, муваққат бошқарувчи Q DIRиштирокида, аризачи Q DIR МЧЖнинг қарздор Q DIR МЧЖ (СТИР Q DIRни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи Q DIR МЧЖ (кейинги ўринларда – аризачи ва/ёки кредитор) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қарздор Q DIRМЧЖ (кейинги ўринларда – қарздор ва/ёки жавобгар)ни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 01 апрелдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ва 3-тоифали суд бошқарувчиси Q DIR муваққат бошқарувчи (кейинги ўринларда - муваққат бошқарувчи) этиб тайинланган. Даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи кузатув тартибтаомили ҳисоботини ўқиб эшиттириб, суддан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилишни ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилига ўтишни сўради. 2025 йил 01 апрель кунги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган аризачи вакили адвокат Q DIR ариза талабини қувватлаб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. ИПКнинг 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) 5-моддасининг биринчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 37-моддасининг тўртинчи қисмига биноан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни тўловга қобилиятсиз деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади, бешинчи қисмига кўра эса кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни тўловга қобилиятсиз деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, қарздор 2018 йил 18 сентябрда 637117-сонли рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг идентификация рақами” СТИР _________рақами берилган. Муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботидан кўринишича, қарздорнинг аризачидан жами 371 944 000 сўм ва Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси олдида солиқ ва мажбурий тўловлардан 1 251 197 130,51 сўм қарздорлиги мавжуд. Умумий йиғилишда ушбу кредиторлар рўйхатга олиш реестрига киритилган. Қарздорни ундириш юзасидан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2301/1341-сонли иш бўйича 2024 йил 17 майдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздордан аризачи фойдасига 350 000 000 сўм асосий қарз, 21 910 000 сўм пеня, 34 000 сўм почта харажати ва давлат бюджетига 7 432 200 сўм, Олий суд фойдасига 85 000 сўм суд харажати ундирилган. 2024 йил 19 июнда ижро варақалари берилган, бироқ қарздорликлар ундирилмасдан қолган. Муваққат бошқарувчи томонидан кузатув жараёнида қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганда мол-мулклари аниқланмаган ва қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида хулоса қилинган. Кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатлари, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботи ва кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомаси ва кредиторларнинг биринчи йиғилишида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарорига кўра, қарздор доимий тўловга қобилиятсиз деган хулосага келиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Қонун 26-моддасининг биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади. Кредиторларнинг умумий йиғилишида муваққат бошқарувчига тўловга қобилиятсизликнинг кузатув тартиб тамойили учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан 2024 йил 01 октябрдан бошлаб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 155 000 сўм этиб белгиланган. Шу сабабли суд муваққат бошқарувчига ўз вазифасини бажариши учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида, яъни 17 325 000 сўм миқдорида иш ҳақи тасдиқлашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Хакимов Ботиржон Шокировични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 116-моддасининг учинчи қисмига асосан суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 5-6, 26, 37, 51-52, 92, 140-144-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 116, 118, 176-179, 186моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Аризачи Q DIR МЧЖнинг қарздор Q DIRМЧЖ (СТИР Q DIR) ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор Q DIR МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Учинчи тоифали суд бошқарувчиси Q DIR қарздор Q DIR МЧЖни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин ва унга ҳақ тўлаш кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгилансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор Q DIRМЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида ҳамда суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда расмий нашрда эълон қилиш ва бу ҳақда далилларни судга тақдим қилиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 148-моддасига биноан қарздор Q DIR МЧЖнинг банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа ҳисобварақларини аниқлаб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва мазкур ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғини қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказиб, тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг сўмда юритиладиган ягона ва валютада юритиладиган ягона ҳисобварақларидан фойдаланиш; - тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига ва судга ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳамда унинг тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги мол-мулки ҳақида ахборот тақдим этиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин судга тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисида ҳисоботни 2025 йил 25 августга қадар тақдим қилиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига асосан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари”нинг 4-бандига биноан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги фаолият юритган 2 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини мазкур Қарорнинг 5-бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича қўшимча равишда тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади) ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади)ни тузиб, хулосани имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органлари (тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжуд бўлса прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 23 ва 144-145-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш юклатилсин. Қарздор “Q DIR МЧЖнинг бошқарув органлари зиммасига тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини, муҳрлари ва штампларини, моддий ҳамда бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин ва мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирилсин. Муваққат бошқарувчи Q DIRга ўз вазифасини бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 баравари миқдорида, яъни 17 325 000 сўм миқдорида иш ҳақи тасдиқлансин. Қарздор Q DIR МЧЖ ҳисобидан аризачи Q DIR МЧЖ фойдасига 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Қарздор Q DIR МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 93 750 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини ишда иштирок этувчи шахсларга, Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлимига, Гулистон шаҳар Давлат солиқ инспекциясига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов