← Назад
Решение #2897206 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5433-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 23 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – юридик бўлим
бошлиғи Б.Н (2025 йил 03 февралдаги 36/01/14/437-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “Q DIR” АЖнинг жавобгар “Q DR” МЧЖ ҳисобидан
462 763 900 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб,қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Q DIR” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Q DIR” МЧЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 462 763 900 сўм табиий газ
ҳақини ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд, ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва
тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни баён қилиб, ундирилиши талаб қилинган қарздорлик
жавобгар томонидан қопланмаганлиги тушунтириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
2025 йил 8 май кунги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган
жавобгар вакили Х.Борибоев даъво талабларини тан олиб, эътирози йўқлигини
билдирган, қарздорликни қоплаш учун муддат беришни ва суд мажлисини
бошқа кунга қолдиришни сўраган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 26 апрелда даъвогар ва
жавобгар ўртасида “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва
қабул қилиш” тўғрисида 01/12-0630-сон шартнома (кейинги ўринларда шартнома) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари
орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни
мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни
қабул қилиш мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.6-бандига биноан жавобгар ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга
ошириши кераклиги белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, газ тармоқлари орқали
жавобгарга 2024 йил октябрь, ноябрь ва декабрь ҳамда 2025 йилнинг январь,
февраль ва март ойларида жами 462 763 900 сўмлик табиий газ етказиб берган.
Жавобгар истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш
чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил
01 март ҳолатига жами 462 763 900 сўмлик табиий газ ҳақидан қарзи вужудга
келган.
Истеъмол қилинган табиий газ ҳақи даъвогар ва жавобгар томонидан
электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланган.
Даъвогарнинг истеъмол қилинган табиий газ ҳақи бўйича юзага келган
қарз суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан жами 462 763 900 сўм табиий газ ҳақини ундиришни
сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 462 763 900 сўм қарздорлик факти иш
ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ҳамда
даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари
ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
462 763 900 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонун тасдиқланган давлат божи
ставкаларининг миқдорлари 2-банди бандида иқтисодий судга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво
миқдорининг 2 фоизи миқдорида (462 763 900 х 2%=)9 255 278,00 сўм
давлатбожи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “Q DIR” АЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Q DIR” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Q DIR” АЖ фойдасига
462 763 900 сўм табиий газ ҳақи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Q DIR” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 9 255 278,00 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов