← Назад
Решение #2897208 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3208-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 23 май
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Оқолтин туман адлия
бўлимининг даъвогар “M STER SIF T QURUVCHI” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида киритган, жавобгар «Оқолтин туман йўллардан
фойдаланиш корхонаси» давлат муассасасига нисбатан тарафлар ўртасида 2023
йил 04 август куни тузилган 08/23-сонли шартнома ҳақиқий эмаслиги сабабли
ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 62.356.825 сўм миқдоридаги пул
маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
Оқолтин туман прокурорининг ёрдамчиси З.Сайдахмедов, даъвогар вакили
Б.Бурибаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Исаев (ишончнома
асосида)лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Оқолтин туман адлия бўлими (кейинги ўринларда - палата) судга
мурожаат қилиб, даъвогар “M STER SIF T QURUVCHI” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида киритган,
жавобгар «Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат
муассасаси (кейинги ўринларда - жавобгар)га нисбатан тарафлар ўртасида 2023
йил 04 август куни тузилган 08/23-сонли шартнома ҳақиқий эмаслиги сабабли
ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 62.356.825 сўм миқдоридаги пул
маблағини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги
важларини қувватлаб, жавобгарнинг буюртмасига асосан 62.356.825 сўмлик
ишлар даъвогар томонидан бажарилганлигини, бу бўйича тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилганлигини билдириб, тарафлар ўртасида 2023 йил 04 август
куни тузилган 08/23-сонли шартнома ҳақиқий эмаслиги сабабли ҳақиқий
эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 62.356.825 сўм миқдоридаги пул маблағини
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида 2023
йил 04 август куни тузилган 08/23-сонли шартнома бўйича тендер
ўтказилмагани ва шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ишда мавжуд ҳужжатларга
асосан суддан қонуний қабул қилишни сўради.
Оқолтин туман адлия бўлими, шунингдек Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва
молия бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси
иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу
сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 04 август куни
тузилган 08/23-сонли шартномага асосан жавобгарнинг буюртмасига биноан
даъвогар томонидан кўрсатилган автотранспорт хизматлари қиймати жами
62.356.825 сўмни ташкил этган, бироқ ушбу шартномалар бўйича тендер
ўтказилмаган, жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли
ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган, натижада ушбу шартномалар ҳақиқий
эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб жавобгардан 62.356.825
сўм миқдоридаги пул маблағни ундириш сўралган.
Суд, даъвогарниг важларини тасдиқланган деб ҳисоблайди, чунки тарафлар
ўртасида 2023 йил 04 август куни тузилган 08/23-сонли шартномага асосан
жавобгарнинг буюртмасига биноан даъвогар томонидан кўрсатилган
автотранспорт хизматлари қиймати жами 62.356.825 сўмни ташкил этган, бироқ
ушбу шартномалар бўйича тендер ўтказилмаган, жавобгарнинг ҳисоб рақамида
пул маблағи йўқлиги сабабли ғазначилик органларидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 04 августдаги 08/23-сонли шартнома
тўғридан-тўғри тузилган бўлиб, тендер ўтказиш ва шартномаларни
ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя қилинмасдан маҳсулотлар
етказиб берилган.
Тўғридан-тўғри тузилган мазкур шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар
олдидаги юзага келган қарздорлик 62.356.825 сўмни ташкил этган.
Бу бўйича икки томонлама солиштирма далолатнома ва ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилган. Мазкур қарздорлик бугунги кунгача жавобгар томонидан
тўланмасдан қолган.
Жавобгарнинг фаолияти бюджет маблағлари хисобига амалга оширилсада
Қонунлар талаби бўйича даъвода кўрсатилган шартномалар бўйича тендер
ўтказилмаган ва улар ўртасида имзоланган шартномалар ғазначиликдан рўйхатга
олинмаган ва ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Даъвода қарздорлик юзага келишига асос бўлган тарафлар ўртасида 2023
йил 04 август куни тузилган 08/23-сонли шартномага асосан кўрсатилган
автотранспорт хизматлари ҳажмининг қиймати жами 62.356.825 сўмни ташкил
этиб, ушбу шартномалар бўйича тендер ўтказилмагани, жавобгарнинг ҳисоб
рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли юқоридаги шартномалар ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказилмасдан қолиши натижасида, ушбу шартномалар ҳақиқий
эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб жавобгардан 62.356.825
сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва
учинчи қисмларига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 24 июндаги
345-сонли қарори ва қарор билан тасдиқланган Низом талабида хам жавобгар
билан боғлиқ битимлар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиши назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК) 112-116-моддаларига асосан битимнинг давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради
ва бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди, ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Давлат
ташкилотлари билан битимлар имзолашда Ўзбекистон Республикасининг
2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 64моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 03 июлдаги “Рақобат
тўғрисида”ги
Қонунига
асосан
тендер
ўтказилиши,
Ўзбекистон
Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 24 июндаги 345-сонли қарори
билан тасдиқланган Низом талабига асосан битим Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
28.11.2014 йилдаги 269-сонли қарорининг 7-8, 20, 24-бандларида низоли бўлган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида тушунтириш берилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги 17-сонли қарорининг 9-бандида хам тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан суд, низонинг вужудга келишига асос бўлган
тарафлар ўртасида 2023 йил 04 август куни тузилган 08/23-сонли шартнома
ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши лозим ва олинган нарсани аслича
қайтариб бериш мумкин бўлмаганида, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа
оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан
тўлаши шарт деб ҳисоблаб, тарафлар ўртасида имзоланган юқоридаги
шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий
эмаслик оқибатини даъвогар манфаатида қўллаб, жавобгардандаъвогар
фойдасига 62.356.825 сўм миқдоридаги пул маблағини ундиришни лозим
топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи
ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1.247.136,50 сўм
миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан
тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Оқолтин
туман
адлия
бўлимининг
даъвогар
«M STER
SIF T QURUVCHI» масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган,
жавобгар «Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат муассасаси
ўртасида 2023 йил 04 август куни тузилган 08/23-сонли шартнома ҳақиқий
эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб жавобгардан 62.356.825
сўм миқдоридаги пул маблағи (зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Даъвогар «M STER SIF T QURUVCHI» масъулияти чекланган жамияти
ва жавобгар «Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат
муассасаси ўртасида 2023 йил 04 август куни тузилган 08/23-сонли шартнома ўзўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати
даъвогар манфаатига қўлланилиб, даъвогар фойдасига 62.356.825 сўм
миқдоридаги пул маблағи (зарар) ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат
муассасасидан Республика бюджетига 1.247.136,50 сўм миқдоридаги давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов