Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/1797 Дата решения 22.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q DIR Ответчик / Подсудимый Q DIR
Source ID 96dd2ffe-d375-4263-95c3-ce9723744e1e Claim ID PDF Hash 835b10ea490e32e0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/1797-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 22 май Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт М.А (2025 йил 21 апрелдаги 4-16/2-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Q DIR вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Q DIR” АТБ манфаатида жавобгар “Q DIR” МЧЖ (СТИР Q DIR) ҳисобидан 481 990 073,02 сўм фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Q DIR вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “Q DIR” АТБ (бундан буён матнда даъвогар ва/ёки банк деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “Q DIR” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар ва/ёки қарз олувчи деб юритилади) ҳисобидан 481 990 073,02 сўм фоиз қарзи ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади, бироқ, палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили иш бўйича тушунтириш бериб, ундаги важларни такрорлаб, бугунги кунда жавобгарнинг банкка киритган аризасига асосан тарафлар ўртасида кредит шартномасига келишув битими тузилиб, кредитни қайтариш графиги муддати узайтирилганлиги, муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжуд эмаслиги сабабли даъво аризасини рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 23 апрелда тузилган 24-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2-бўлимига кўра, банк қарз олувчига “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида музлатгич омборхонаси ташкил этиш ҳамда “Мехмонхона ва ресторан маиший хизмат кўрсатиш биноси”ни таъмирлаш учун йиллик 19 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан асосий қарз тўлови бўйича 36 ойлик имтиёзли давр асосида 120 ой муддатга 5 000 000 000 сўм кредит ажратиш мажбуриятини олган. Банк шартномага асосан мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасининг 4.2.1-бандида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларини бажармасдан, кредитга ҳисобланган фоизларини белгиланган муддат ва миқдорда тўламаган. Натижада 2025 йил 27 февраль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 481 990 073,02 сўм фоиз қарзи юзага келган. Даъвогарнинг кредит қарздорлигини сўндириш ҳақидаги огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар даъвогарга 481 990 073,02 сўм фоиз қарздорлигини тўлаб бермаган. Шундан сўнг, палата банк манфаатида жавобгардан 481 990 073,02 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича, 2025 йил 30 апрель санасида тарафлар ўртасида тузилган шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 24/1-сонли келишув тузилган. Муддати ўтган фоиз қарздорликларини қайтариш кредитнинг тугаш муддатига тенг тақсимланган. Шу муносабат билан жавобгарнинг 2025 йил 22 май ҳолатига даъвогар томонидан 2025 йил 27 февраль ҳолатига ҳисобланган 481 990 073,02 сўм фоиз қарздорлиги даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилган, фоиз қарздорлиги бартараф қилинган. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, палатанинг даъвогар манфаатида 2024 йил 27 февраль ҳолатига ҳисобланган 481 990 073,02 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Бешинчи қисмига биноан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабини даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги боис қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида (481 990 073,02 х 2%=) 9 639 801,46 сўм давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Q DIR вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Q DIR” АТБ манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Q DIR” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Q DIR” АТБ фойдасига 37 500 сўм почта харажати ҳамда давлат бюджетига 9 639 801,46 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов