← Назад
Решение #2897212 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| Жавобгар томонидан Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2403/4824-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида Гулистон
шаҳар прокурори катта ёрдамчиси М.Жулбеков, Мирзаобод туман қишлоқ
хўжалиги бўлими вакили А.М.Хусанов (2025 йил 22 январдаги
01/01-09-ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти
бошқармаси вакили Х.Хамидов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
Мирзаобод туман ҳокимлигининг жавобгар “SIRD RY
IL N ” фермер
хўжалиги билан тузилган 2023 йил 23 октябрдаги 972-сонли узоқ муддатли ер
ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Мирзаобод туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда —даъвогар
ва(ёки) туман ҳокимлиги) “SIRD RY
IL N ” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда —жавобгар ва(ёки) фермер хўжалиги)га нисбатан Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъво
аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 23 октябрда тузилган 972сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида Сирдарё вилояти ҳокимининг 2022 йил
13 декабрдаги “Вилоятда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштирувчи барча йўналишдаги фермер хўжаликларининг
иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида уч йиллик
(ердан самарали фойдаланиш, белгиланган агротехник тадбирларнинг
бажарилиши, сув таъминоти, йўналишлар бўйича режасининг бажарилиши,
банк маблағлари айланмаси ва бошқалар) фаолиятини ўрганиш ва улардаги
мавжуд муаммоларни бартараф этишни ташкил этиш тўғрисида”ги 289-9-0F/22-сонли фармойиши ижроси юзасидан жавобгар фаолияти ўрганилганлиги,
туман ҳокимлигининг 2012 йил 2 апрелдаги фермер хўжалигига 827-сонли
қарори билан Беруний СИУ ҳудудидаги № 782, 783, 784-контурлардан жами
30,3 гектар, шундан 20,6 гектари бўз ерлар, 9,3 гектар яйлов, 0,4 гектар сув
ости билан банд ералар 49 йил муддатга ижара шартномаси асосида жавобрга
балиқчилик фаолияти учун ажратиб берилганлиги, Давлат кадастрлар
палатаси Мирзаобод тумани филиали томонидан 2023 йил 23 октябрдаги 972сонли ер ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, Мирзаобод
тумани А.Кулибеков ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги туман ҳокимлиги
билан тузилган 2023 йил 23 октябрдаги 972-сонли ер ижара шартномаси
шартларини мунтазам равишда бузиб келганлиги, туман сув етказиб бериш
хизмати ДМнинг 2024 йил 30 майдаги маълумотига кўра фермер хўжалиги
2021-2023 йилларда туман ирригация бўлими билан қишлоқ хўжалигида
фойдаланиладиган сув учун шартнома тузмаган ва ҳеч қандай тўловни амалга
оширмаганлиги келтирилган.
Суднинг 2025 йил 28 мартдаги ажрими билан ишга Мирзаобод туман
Қишлоқ хўжалиги бўлими ва Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни даъвогар ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган Мирзаобод туман Қишлоқ хўжалиги
бўлими вакили даъвогар туман ҳокимлигининг даъво аризасига қўшилишини,
жавобгар балиқчилик кўлини ташкил қилмаганлиги ҳақида тушунтириш
бериб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор жавобгар балиқчилик кўлини
ташкил қилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё
вилояти бошқармаси вакили ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтганлиги
ҳақида тушунтириш бериб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ўтган суд мажлисларида иштирок этган даъвогар вакили даъво
талабини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризада техник хатога
кўра ижара шартномасинининг санаси хато кўрсатилганлиги тушунтириш
бериб, туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида тузилган 2023 йил 23
августдаги 972-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўради.
Ўтган суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага
эътироз билдириб, сув бўлмаганлиги учун балиқчилик қўлини ташкил
қилмаётганлигини маълум қилиб, ишни фермер хўжалиги фойдасига ҳал
қилиб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар (фермер хўжалиги) Мирзаобод туман
ҳокимлигининг 2012 йил 2 апрелдаги 827-сонли қарорига асосан 2022 йил 23
апрелда 409-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилиб ташкил этилиб, 2012
йил 2 апрелдаги фермер хўжалигига 827-сонли қарори билан Беруний СИУ
ҳудудидаги № 782, 783, 784-контурлардан жами 30,3 гектар, шундан 20,6
гектари бўз ерлар, 9,3 гектар яйлов, 0,4 гектар сув ости билан банд ералар 49
йил муддатга ижара шартномаси асосида жавобрга балиқчилик фаолияти учун
ажратиб берилган.
Шундан сўнг ҳокимлик ва жавобгар ўртасида 2023 йил 23 августда ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида 973-сонли шартнома
тузилган ва 2023 йил 5 сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ер ижара шартномасининг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни
жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини мазкур шартноманинг
2-бандига мувофиқ сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган
маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш(ихтисослашувни ҳисобга олган
ҳолда), ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш,
тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза
қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида
ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, фермер
хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек
экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда
тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара
шартномасини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиши, ишлаётган ирригация
ва мелиоратив тармоқларни, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда
сақлаш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш, бошқа ер эгалари, ердан
фойдаланувчилар, ерни ижарага олувчилар ва ер участкалари мулкдорларнинг
ҳуқуқларини бузмаслик, белгиланган шакллардаги ҳисоботларни ўз вақтида
тақдим этиш, бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчиларга, ерни ижарага
олувчиларга ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарни
белгиланган тартибда тўлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч
йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр
баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш, архитектурашаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан қурилишга
рухсат олиш ва лойиҳани архитектура органлари билан келишиш, шунингдек,
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва бошқа
қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларга эга эканлиги
белгиланган.
Ер ижара шартномасининг 17-банди талабларига кўра, агар ер
участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқаришхўжалик фаолиятига киришмаса ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа
ҳолларда ҳам шартнома бекор бўлиши қайд этилган.
Ишдаги ва тақдим этилган ҳамда ишда иштирок эувчи шахсларнинг
тушунтиришларига кўра, жавобгар бирга суъний балиқчилик ҳавзалари барпо
этиш учун ажратилган ер майдонлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, балиқ
кўли барпо этилмаганлиги, ирригация бўлими билан қишлоқ хўжалигида
фойдаланиладиган
сув
учун
шартнома
тузмаганлиги,
2022-2024 йиллар
давомида
балиқчилик
кўли
учун
сувдан
фойдаланилмаганлиги ва хеч қандай тўловни амалга оширмаганлиги, ишчи
ўринлари яратмаганлиги, шу кунга қадар электр энергиясидан фойлаланиш
учун шартномалар тузмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, Мирзаобод туман Қишлоқ хўжалиги бўлимимутахассиси
А.Хусанов томонидан тузилган 2025 йил 28 апрелдаги далолатномасига кўра,
жавобгар томонидан ер майдонинг 783-контурида ховуз ташкил
қилинганлиги, бироқ сув йўқлиги, қолган контурлар бўш ҳолда эканлиги
аниқланди.
Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор
этиб бўлмайди.
ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан
ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Жавобгар томонидан ер ижараси шартномаси шартларининг қўпол
равишда бузилганлиги боис, Мирзаобод туман қишлоқ хўжалик бўлими
томонидан даъвогарга жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор
қилиш ҳақида судга даъво ариза киритиши тўғрисида тақдимнома киритган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ҳамда 2024 йил 14 октябрда ер ижара
шартномасини бекор қилиш тўғрисида талабнома ва 2024 йил 14 октябрда ер
ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш тўғрисида таклиф хати
юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (кейинги
ўринларда “ФК” деб аталади) 382-моддаси иккинчи қисмига кўра, иккинчи
тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби
билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома ва таклиф
хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси талабларига
кўра,
ер
участкасидан
белгиланганидан
бошқа
мақсадларда
фойдаланилганида, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер
участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив
моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб
келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда, қонунчиликда белгиланган
муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган
муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда,қишлоқ хўжалиги
эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ
хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер
участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига
ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли
фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор
қилинади.
ФКнинг 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган.
Жавобгар томонидан Ер кодекси 36-моддаси талаблари ва ер ижара
шартномасининг
15-бандига
мувофиқ
олган
мажбуриятларини
бажармаганлиги, хусусан ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ
оқилона фойдаланмаганлиги, белгиланган шакллардаги ҳисоботларни ўз
вақтида тақдим этмаганлиги, балиқчилик ҳавзалари барпо этиш учун
ажратилган ер майдонлари ўз ҳолига ташлаб қўйилиб, балиқ кўли барпо
этилмаганлиги, ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида
ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаганлиги факти ишдаги ва
тақдим этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топиши муносабати билан
инкор этиб бўлмайди.
Бу эса ўз навбатида жавобгарнинг ер ижара шартномаси шартларини
бузиш ҳисобланди.
Шунингдек, суд даъвогарнинг даъво аризада техник хатога кўра ижара
шартномасинининг санаси хато кўрсатилганлиги, даъвода аслида туман
ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида тузилган 2023 йил 23 августдаги
972-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор
қилиш сўралганлиги ҳақидаги тушунтиришни инобатга олади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Суднинг ажримлари билан ва суд мажлисида жавобгарга ўз
эътирозлари(ерга эгалик қила олмаганлиги, ноқонуний экин экмаганлиги,
балиқчилик кўли ташкил этмаслиги сабаблари)ни тасдиқловчи далилларни
судга тақдим қилиш бир неча бор таклиф этилган бўлса-да, бироқ жавобгар
томонидан ушбу далиллар тақдим этилмади.
Юқорида қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво
талабларини асосли деб ҳисоблаб, туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида
тузилган 2023 йил 23 августдаги 972-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномасини бекор қилишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишибелгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни “Давлат
божи ставкаларининг миқдорлари” иловасига кўра, иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи ундирилиши, хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки
бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан
БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-108сон Фармони 2-бандига асосан, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб базавий
ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланди.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, ИПК
118-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси
Қонун талабига мувофиқ, 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқорида
қайд
этилганларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 170,
176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Мирзаобод туман ҳокимлигининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Мирзаобод туман ҳокимлиги ва жавобгар “SIRD RY
IL N ” фермер хўжалиги ўртасида 2023 йил 23 августда тузилган
972-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор
қилинсин.
Жавобгар “SIRD RY
IL N ” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи;
- Мирзаобод туман ҳокимлиги фойдасига 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков