← Назад
Решение #2897213 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| Лекин ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 22 май
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
Х.Назаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг «Агробанк» АТБ манфаатида жавобгар « v s
tr ns rt» масъулияти чекланган жамиятидан 55 162 000 сўм миқдорида муддати
ўтган кредит, 392 000 сўм миқдорида фоиз ва 828 000 сўммиқдорида ҳисобланган
пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар
вакили Н.Жавбасаров (13.03.2025 йилдаги №04/ ur-70-25-сонли ишончнома
асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«Агробанк» АТБ(кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар « v s tr ns rt» масъулияти
чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 55 162 000
сўм миқдорида муддати ўтган кредит, 392 000 сўм миқдорида фоиз ва 828 000 сўм
миқдорида ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб,
қарздорлик 12.03.2025 йил ҳолатига вужудга келгани, кредит шартномасига
асосан жавобгарга кредит берилгани, лекин қайтариш графигига асосан
қайтарилмаганлиги натижасида қарздорлик вужудга келганлигини билдириб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида палата ва жавобгар иштирок этмади, палата даъво аризада
ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган, жавобгарнинг вакилининг иштирок
этмаслиги сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига
асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 16 декабрда №355сонли кредит шартномаси имзоланиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга,
йиллик 5 % фоиз тўлаш шарти билан жами ҳайдов трактор сотиб олиш учун 650
000 000 сўм миқдорида кредит бериш, жавобгар ўз навбатида кредит ва
ҳисобланган фоизларни тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини
олган ва 30.12.2020 йилда 650 000 000 сўм миқдорида кредит берилган.
Палата судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар кредитни
қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли асосий кредит
ва фоиз тўловидан вужудга келган қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 736-моддаси
иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори
чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага
нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка
ҳисобланиши тўхтатилади.
Кредит шартномаси ва қайтариш графигига кўра, фоизлар 2020 йил
декабрдан, асосий кредит 2022 йил январдан 2025 йил декабрь ойига қадар хар
ойнинг 20 санасигача қайтарилиши лозим ва даъво аризада қарздорлик 2025 йил
12 март ҳолатига вужудга келганлиги кўрсатилган.
Муқаддам кредит мажбурияти бўйича низо судда кўрилмаган, иш
ҳужжатларига кўра, 15.10.2024-17.02.2025 йил ҳолатига асосий кредитдан қарзи
55 162 000 сўмни, 07.02.2025-28.02.2025 йил ҳолатига фоизлардан 392 000 сўм
тўланмасдан қолган в шу миқдорда қарздорлик вужудга келган.
Шу сабабли суд, даъво талабининг 55 162 000 сўм миқдорида асосий кредит
ва 392 000 сўм миқдорида фоиз қарзини ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан кредит тўлови кечиктирилган
кунлар учун 828 000 сўм миқдорида пеня ундириш сўралган.
Кредит шартномасининг 7.3.-бандида кредит ва фоизлар муддатида
қайтарилмаганда пеня тўлашга келишилган.
Тақдим этилган банк айланмаси ҳужжатига кўра, пеня 2025 йил февральмарт ойлари учун ҳисобланиб, 828 000 сўмни ташкил этган.
ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Лекин ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг
4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, жавобгар кредит, фоиз ва ҳисобланган пеняларни графикда
белгиланган муддатда бўлмасада тўлаб келгани, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш унинг келгуси фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин
деб ҳисоблаб, талабни қисман қаноатлантириб жавобгардан 200 000 сўм пеня
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд, ИПК 118-моддасига мувофиқ даъвонинг
тасдиқланган қисмига мутаносиб равишда 1 127 640 сўм давлат божи ва 37 500
сўм почта харажати тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан хамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг «Агробанк» АТБманфаатида жавобгар « v s tr ns rt»
масъулияти чекланган жамиятидан 55 162 000 сўм миқдорида муддати ўтган
кредит, 392 000 сўм миқдорида фоиз ва 828 000 сўм миқдорида ҳисобланган
пеняни ундириштўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар « v s tr ns rt» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Агробанк» АТБ фойдасига 55 162 000 сўм миқдорида асосий кредит,
392 000 сўм миқдорида фоиз, 200 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар « v s tr ns rt» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
Бюджетига 1 127 640 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Суд ҳужжатидан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев