← Назад
Решение #2897216 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЕКнинг | 91 | — | law | |
| ЕКнинг | 911 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/5408-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар
прокурори катта ёрдамчиси М.Жулбеков, даъвогар вакили Х.Бозоров (2025 йил
1 майдаги 01-90-сонли ишончнома асосида), Гулистон туман ҳокимлиги вакили
Ш.Исканов (025 йил 1 майдаги 1/10-319-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг жавобгар
“ K RJ N
U
DJ N
FZ SI” фермер хўжалигига нисбатан
Гулистон тумани, Оқолтин МФЙ, Боғишамол СИУ, 110қ-контурнинг
0,015 гектар (ёки 150 кв.м) ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб,
ноқонуний равишда қурган дала шийпони ва бостирма биносини ўз ҳисобидан
мажбурий тартибда буздириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси (даъвогар) судга даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
даъво
аризасида
“ K RJ N
U
DJ N
FZ SI” фермер хўжалигига (жавобгар) нисбатан Гулистон
тумани, Оқолтин МФЙ, Боғишамол СИУ, 110қ-контурнинг 0,015 гектар (ёки 150
кв.м) ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний равишда
қурган дала шийпони ва бостирма биносини ўз ҳисобидан мажбурий тартибда
буздиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, жавобгар Гулистон тумани, Оқолтин МФЙ, Боғишамол
СИУ, 110қ-контурнинг 0,015 гектар (ёки 150 кв.м) ер майдонини ўзбошимчалик
билан эгаллаб олиб, ноқонуний равишда дала шийпони ва бостирма биноси
қурганлиги, бу эса Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг (ЕК)
90-91-моддаларида, Фуқаролик кодексининг (ФК) 212-моддасида назарда
тутилган қонунбузилиш ҳолатини вужудга келтирганлигини кўрсатган.
Суднинг 2025 йил 21 апрелдаги ажрими билан Гулистон шаҳар ҳокимлиги
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, дала шийпони жавобгарга берилган ер ижара майдонига кирмаслиги
ҳақида тушунтириб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ҳокимият вакили даъво талабларини
қувватлаб, фермер хўжалигига дала шийпони қуриш учун рухсат берувчи
ҳужжатлар мавжду эмаслиги ҳақида тушунтириб, қонуний қарор қабул қилишни
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабларига эътироз
билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради.
Ўтган суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага
эътироз билдириб, дала шийпони жавобгарга берилган ер ижара майдони
ҳудудида ишчилар дам олиш учун қурилганлиги ҳақида тушунтириш бериб,
даъвони рад қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
ФК 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг берган
тушунтиришларидан аниқланишича, Гулистон туман ҳокимининг 2020 йил
24 ноябрдаги 1083-сонли қарори асосида Гулистон туман ҳокимлиги ва жавобгар
ўртасида 2020 йил 24 ноябрда 469-сонли Оқолтин МФЙ, Боғишамол СИУ
ҳудудида фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан ўтказилган ер назорати тадбири давомида 2025 йил
24 январь куни даъвогарнинг Гулистон шаҳар бўлими бош инспектори
Х.Бозоров, Оқолтин МФЙ раиси Э.Иргашев томонидан жавобгар ноқонуний
қурилиш ишларини амалга оширганлиги бўйича ўтказилган мониторинг
натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Далолатномада қайд этилган ҳолат бўйича даъвогар томонидан 2025 йил
24 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 майдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган
иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби
тўғрисида”ги Низом талабига асосан 2025 йил 24 январдаги кўрсатмаси почта
алоқа бўлими орқали жавобгар раҳбари манзили, яъни Гулистон шаҳар,
Маданият МФЙ, Мирзаев кўчаси, 57-уй манзилига юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг кўрсатмаси ихтиёрий равишда
бажарилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарга нисбатан Гулистон тумани, Оқолтин МФЙ, Боғишамол СИУ,
110қ-контурнинг 0,015 гектар (ёки 150 кв.м) ер майдонини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олиб, ноқонуний равишда қурган дала шийпони ва бостирма биносини
ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздиришни сўраган.
ЕК 79-моддаси тўртинчи қисмининг 8-хатбошисига кўра, ерларнинг
муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар
ва ижарачилар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик
билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан
эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича
чоралар кўради.
ФК 212-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига биноан
қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган
ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда
қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан
қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага
беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг
қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб
ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно.
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
бошқармаси Гулистон туман филиалининг 2025 йил 21 майдаги 17-06-212-сонли
хатига кўра, жавобгар томонидан қурилган ишчилар дам олиш биноси
балиқчилик фермер хўжалигига ижарага брилган ер майдонига кирмаслиги
маълум қилинган.
Шунингдек, Гулистон туман ҳокимининг 2020 йил 24 ноябрдаги 1083-сонли
қарори ҳамда Гулистон туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида тузилган 2020
йил 24 ноябрда 469-сонли ижара шартномасида дала шийпони қурилиши назарда
тутилмаган.
ЕКнинг 91-моддасига биноан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган
вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра
қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли
туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув
қарорига кўра амалга оширилади.
ЕКнинг 911-моддасига мувофиқ ўзбошимчалик билан эгалланган
ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино
ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни
белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф
қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид
низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли қарорининг 33-банди
биринчи хатбошсида қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган
(реализация қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер
участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада (жойнинг
ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар
олинмаган ҳолда фойдаланилган ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинган ер участкаси ҳисобланиши, бешинчи хатбошисида ер участкасини
ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш
учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо
этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ,жавобгар даъвогарнинг даъво талабига нисбатан ўз эътирозларини
исботлаб бермади.
Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли
деб топилганлиги, мазкур талаб номулкий хусусиятга эгалиги сабабли, суд
харажатларини
тўлиқ
ҳажмда
жавобгарга
юклашни,жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Гулистон тумани, Оқолтин МФЙ, Боғишамол СИУ, 110қ-контурнинг
0,015 гектар (ёки 150 кв.м) ер майдонидаги ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинган, ноқонуний равишда қурилган дала шийпони ва бостирма биноси
“ K RJ N
U
DJ N
FZ SI” фермер хўжалиги ҳисобидан
мажбурий тартибда буздирилсин.
“ K RJ N U
DJ N
FZ SI” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси фойдасига олдиндан
тўланган 37 500 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков